Бош саҳифа / Вилоят ҳокимлиги / Биографиялар / Окбутаев Химмат Кучкарович
  Чоп этиш версияси  

Окбутаев Химмат Кучкарович

Самарқанд вилояти ҳокими

1962 йил 1 февралда Самарқанд вилояти Ургут туманида туғилган. Маълумоти – олий.

Меҳнат фаолиятини  1979 йилда Ургут туманида жамоа хўжалиги аъзоси сифатида бошлаган. Ҳарбий хизматни ўтагандан сўнг 1983-1988 йилларда Тошкент давлат университетида таҳсил олган. 1988-1991 йилларда Ургут туманидаги жамоа хўжалигидаҳуқуқшунос, 1991-1992 йилларда Навоий вилояти Хатирчи тумани прокуратураси иш ўрганувчиси, 1992-1993 йилларда Навоий тумани прокурори катта ёрдамчиси, 1993-1994 йилларда Навоий вилояти прокуратураси ички ишлар идораларида тергов ва суриштирувустидан назорат бўлими катта прокурори, 1994-1996 йилларда Навоий шаҳар прокурори ўринбосари, 1996-1999 йилларда Навоий тумани прокурори, 1999-2000 йилларда Навоий вилояти прокуратураси иқтисодий жиноятлар ва коррупциягақаршикурашиш бўлими катта терговчиси, 2000-2002 йилларда Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси прокуратура органларида терговниназорат қилиш бошқармаси прокурори, катта прокурори, 2002-2003 йилларда Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси Ички ишлар вазирлиги идораларидатергов ва суриштирув устидан назорат бошқармаси бошлиғи ўринбосари, 2003-2004 йилларда Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси Ички ишлар вазирлиги органларидақонунлар ижроси устидан назорат бошқармаси бошлиғи, 2004-2006 йилларда Навоий вилояти прокурори ўринбосари вазифаларида ишлаган.

2006-2016 йилларда Самарқанд вилояти Ургут тумани ҳокими лавозимида меҳнат қилган, 2016 йил март ойидан декабрь ойигача Самарканд вилояти ҳокимининг маъмурий масалалар, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш, ўзини ўзи бошқариш органлари ва ёшлар сиёсати бўйича биринчи ўринбосари лавозимида ишлаган.

Окбутаев Химмат Кучкарович 2016 йил 23 декабрдан Самарқанд вилоят ҳокими.


Охирги ўзгариш: 24/12/2016 15:33 Кўрилганлиги: 5970
 
Қидириш
Жами мурожаатлар: 1335 (100%)
Кўриб чиқилган: 1169 (88%)
Кўриб чиқилмоқда: 166 (12%)
 
Вилоят ҳокимлигининг умумий бўлими
 
 
 
mail@samarkand.uz
 
 
Электрон давлат хизматлари

Электрон давлат хизматлари
Очиқ маълумотлар
Онлайн тизимлар




 
 
 

    Сайтга баҳо беринг

Ҳозир онлайн
Руйхатдан утганлар: 1
Мехмонлар: 12
 
Яндекс.Метрика
Белгиланган матнни укиш учун ушбу тугмани босинг