Бош саҳифа / Вилоят ҳокимлиги / Ҳокимлик аппаратининг фукционал вазифалари / Вилоят ҳокимлиги Ташкилий-назорат гуруҳи раҳбарининг вазифалар тақсимоти
  Чоп этиш версияси  

Вилоят ҳокимлиги Ташкилий-назорат гуруҳи раҳбарининг вазифалар тақсимоти

1. Ўзбекистон Республикаси Президенти Девони ташкилий-назорат ишлари бўйича Давлат маслаҳатчисининг хизмати ва вилоят ҳокимининг бевосита раҳбарлигида иш олиб боради. 

2. Вилоят ҳокимлиги Ташкилий-назорат гуруҳи раҳбари ўзига юкланган вазифаларни бажариш учун қуйидаги функцияларни амалга оширади:

ижро интизомини мустаҳкамлаш чора-тадбирларини амалга оширади ҳамда  давлат органлари ва бошқа ташкилотлар томонидан Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг  ҳужжатлари  ва топшириқлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари, фармойишлари ва топшириқлари, шунингдек халқ депутатлари вилоят Кенгаши ва ҳокимнинг ҳужжатлари бажарилиши ҳолатини ўрганиш чора-тадбирларини амалга оширади;

белгиланган тартибда ҳокимлик иш режаси лойиҳасини шакллантиради, унинг бажарилиши юзасидан назоратни ташкил этади;

бошқарув аппарати раҳбарлари ва мутахассисларини қайта тайёрлаш, уларнинг малакасини ошириш, уларни рағбатлантириш ва уларга нисбатан интизомий жазо чораларини қўллаш тўғрисидаги таклифларни ҳокимнинг кўриб чиқиши учун белгиланган тартибда киритади;

тасдиқланган лавозимлар номенклатурасига мувофиқ кадрларни танлаш, жой-жойига қўйиш, мутахассисларни тайинлаш ва лавозимидан озод қилиш чора-тадбирлари комплексини амалга оширади, кўриб чиқилаётган номзодларни ҳар томонлама ўрганишни ва улар бўйича ишончли материаллар тайёрланишини таъминлайди;

келгусида давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ҳудудий бўлинмалари, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг раҳбарлик лавозимларига кўтариш учун бошқарув кадрлари захирасини шакллантириш ишларини ташкил этади;

давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ҳудудий бўлинмаларининг, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг бошқарув кадрлари фаолиятининг тизимли мониторингини олиб боради;

бошқарув кадрларини ҳисобга олиш, уларнинг шахсий ҳужжатлар йиғмажилдларини шакллантириш ва юритиш ишларини ташкил қилади;

захирага киритилган бошқарув кадрларининг касбий билимларини доимий такомиллаштириш, малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш жараёнини ташкил қилади;

ҳокимларнинг мутасаддилик қиладиган ўринбосарлари билан биргаликда ҳокимлик аппарати кадрларини лавозимга тайинлаш ва лавозимдан озод қилиш бўйича таклифлар тайёрлайди;

давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ҳудудий бўлинмаларининг, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг бошқарув кадрлари ва уларнинг захираси тўғрисидаги маълумотлар базасини шакллантиришни ва доимий янгилаб боришни таъминлайди;

ташкилий-кадрлар масалалари бўйича ҳокимнинг қарорлари ва бошқа ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини тайёрлайди, ҳоким раҳбарлигида ўтказиладиган йиғилишлар, мажлислар, учрашувлар ва бошқа тадбирларни ташкил этиш чора-тадбирларини кўради;

Ўзбекистон Республикаси Президенти, Қонунчилик палатаси ва халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари депутатлари сайловларини, Ўзбекистон Республикаси референдумларини ташкил этиш ва ўтказиш бўйича тегишли сайлов комиссияларига ёрдам кўрсатади;

халқ депутатлари вилоят Кенгашининг, унинг комиссияларининг ва бошқа ишчи органларнинг фаолиятини ташкилий-техник жиҳатдан таъминлайди, депутатларга уларнинг ўз ваколатларини амалга оширишда кўмаклашади;

фуқароларнинг маҳалла йиғинлари раислари (оқсоқоллари) сайловларини ташкил этиш ва ўтказишда ҳудудий давлат органларига кўмаклашади;

Ўзбекистон Республикаси Президенти Девони, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аппарати билан ўзаро ҳамкорлик қилади;

- ўтказилган текширишлар асосида вилоят ҳокимига ислоҳотларнинг бориши ва бозор муносабатларининг жорий этилиши тўғрисида, маҳаллий давлат бошқаруви идоралари, шаҳар, туман ҳокимликлари, хўжалик бошқарув органларининг фаолиятини такомиллаштириш, қонун-қоидалар бузилиши ва суистеъмолликларнинг олдини олиш тўғрисида ахборот тайёрлайди, булар учун мансабдор шахсларнинг жавобгарлиги ҳақида таклиф киритади;

- ўз ваколати доирасида кадрларни танлаш, тавсия этиш ва алмаштириш масалаларини кўриб чиқади ва вилоят ҳокимлиги раҳбарияти билан келишган ҳолда амалга оширади;

- вилоят ҳокимига аппарат ходимларини, туман ва шаҳар ҳокимликлари, маҳаллий бошқарув органлари раҳбарларини рағбатлантириш, лавозимга тайинлаш ва вазифасидан озод қилиш тўғрисида таклифлар киритади;

- давлат мукофотлари билан тақдирлашга доир ҳужжатларни расмийлаштириш ишларини ташкил этади;

- гуруҳ фаолияти билан боғлиқ барча масалалар ҳал қилинишини таъминлайди;

- гуруҳ ходимларига керакли топшириқларни беради ва уларнинг бажарилишини назорат қилади;

- халқ депутатлари вилоят Кенгашининг ҳамда вилоят ҳокимлигининг иш режаси лойиҳаларини тайёрлашда амалий ёрдам кўрсатади;

- вилоят ҳокимлиги раҳбариятига Ташкилий-назорат гуруҳининг фаолияти ҳамда шаҳар ва туман ҳокимликларининг олиб бораётган ташкилий-назорат ишлари тўғрисида ахборот беради ва таклифлар киритади. 


Киритилган вақти: 20/09/2016 18:35 Кўрилганлиги: 423
 
Қидириш
Жами мурожаатлар: 1399 (100%)
Кўриб чиқилган: 1169 (84%)
Кўриб чиқилмоқда: 230 (16%)
 
Вилоят ҳокимлигининг умумий бўлими
 
 
 
mail@samarkand.uz
 
 
Электрон давлат хизматлари

Электрон давлат хизматлари
Очиқ маълумотлар
Онлайн тизимлар




 
 
 

    Сайтга баҳо беринг

Ҳозир онлайн
Руйхатдан утганлар: 1
Мехмонлар: 11
 
Яндекс.Метрика
Белгиланган матнни укиш учун ушбу тугмани босинг