Бош саҳифа / Вилоят ҳокимлиги / Ҳокимлик аппаратининг фукционал вазифалари / Вилоят ҳокимлиги Ахборот-таҳлил хизмати раҳбарининг вазифалар тақсимоти
  Чоп этиш версияси  

Вилоят ҳокимлиги Ахборот-таҳлил хизмати раҳбарининг вазифалар тақсимоти

1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Йиғма ахборот-таҳлил департаменти ва вилоят ҳокимининг бевосита раҳбарлигида иш олиб боради. 

2. Хизмат фаолиятига бевосита раҳбарликни амалга оширади, мутахассислар ишларини ташкил қилади ҳамда хизмат зиммасига юкланган вазифалар ва функцияларнинг бажарилиши учун масъул ҳисобланади.

3. Хизмат раҳбарининг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат:

- экспертиза натижалари бўйича ҳужжатлар лойиҳалари ҳақида ҳокимга ахборот беради, ҳоким томонидан имзоланган ҳужжатларга виза қўяди ва уларнинг чиқарилишини ташкил этиш;

- ҳудудни комплекс ривожлантириш йиғма бошқармаси билан биргаликда вилоят ҳудудида ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларнинг амалга оширилишини таҳлил қилиш ва тегишли вилоят ҳокимлиги мажмуалари, бошқарма ва ташкилотлари томонидан таклифлар ишлаб чиқишда мувофиқлаштириш ишларини олиб бориш;

- ҳудудни комплекс ривожлантириш йиғма бошқармаси билан биргаликда ҳоким томонидан ўтказиладиган мажлисларда, шу жумладан ҳар ҳафталик аппарат йиғилишлари ва турли комиссияларнинг кун тартиби лойиҳаларини шакллантириш, ҳокимга тасдиқлатиш ва тегишли ҳужжатлар тайёрланишини таъминлаш;

- ҳокимликнинг иш режаси бажарилиши мониторингини ташкил этиш;

- бошқарув аппаратининг таркибий бўлинмалари билан биргаликда ҳокимнинг кўриб чиқиши учун ахборот-маълумотнома ва бошқа материалларни, шунингдек ҳокимнинг маърузалари ва нутқларини тайёрлаш;

- халқ депутатлари вилоят Кенгаши ҳамда ҳокимнинг ҳужжатлари лойиҳаларини экспертизадан ўтказишни ташкил этиш ва сифатли тайёрлаш бўйича ҳокимнинг ўринбосарлари билан ўзаро мустаҳкам ҳамкорлик қилиш;

- ҳоким томонидан ўтказиладиган мажлисларни ташкил этиш, топшириқларни умумлаштириш, уларнинг бажарилишини назорат қилиш ва вилоят ҳокимига ахборот киритиб бориш;

- вилоят ҳокимлиги гуруҳлари, мажмуалар котибиятлари ва бўлинмалари билан биргаликда ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш мажмуа-ҳудудий дастурларини ишлаб чиқишда иштирок этиш;

- вилоят ҳокимлиги мажмуалари, котибиятлари, гуруҳлари ва бўлинмаларининг ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларни амалга ошириш соҳасидаги, ахборот-таҳлилий ҳамда истиқбол фаолиятини мувофиқлаштириш;

- амалга оширилаётган хатти-ҳаракатлар тўғрисида жамоатчиликни дарҳол хабардор қилиш ҳамда ҳокимликнинг фаолияти матбуот, радио, телевидение ва бутунжаҳон Интернет ахборот тармоғида холисона ёритилиши учун бошқарув аппаратининг оммавий ахборот воситалари билан ўзаро ҳамкорлигини таъминлаш;

- халқ депутатлари вилоят Кенгашининг ва ҳокимликнинг фаолиятини янада тўлиқ ва холисона ёритиш мақсадида миллий ва хорижий оммавий ахборот воситалари ҳамда журналистлар билан ўзаро ҳамкорлик қилиш;

- ҳудудларда ижтимоий-иқтисодий ислоҳотлар боришини таҳлил қилиш асосида мунтазам равишда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ва вилоят ҳокимига ахборот бериб бориш.

4. Белгиланган вазифалар юзасидан:

- вилоят ҳокимлиги мажмуалари котибиятлари, гуруҳлари, вилоят бошқармалари ва ташкилотлари, шаҳарлар ва туманлар ҳокимликлари билан ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларнинг бориши ва ахборот-таҳлилий фаолият юзасидан мувофиқлаштириш ишларини олиб боради ҳамда оммавий ахборот воситалари билан ҳамкорлик қилади;

- йил ва чораклар якунлари бўйича ижтимоий-иқтисодий ривожланиш маълумотларини бошқармалар, ташкилотлар томонидан тайёрланиши ва мувофиқлаштирилишида ва тегишли таклифлар киритади;

- вилоят ҳокимлигининг иш режаси лойиҳаларини тайёрлашда амалий ёрдам кўрсатади;

- ўз вазифалар тақсимоти бўйича Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармон, қарор ва фармойишлари, Олий Мажлис, Вазирлар Маҳкамаси ҳамда халқ депутатлари вилоят Кенгаши ва вилоят ҳокимининг қарор ва фармойишлари ижросини ташкил этади ва назорат қилади;

- Ахборот-таҳлил хизмати тўғрисидаги Низомга ва ҳоким  томонидан юкланган ва функционал вазифаларда назарда тутилган бошқа функцияларни белгиланган тартибда амалга оширади.

5. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 29 мартдаги 140-сон Қарори билан тасдиқланган “Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар, шаҳарлар ва туманлар ҳокимликлари аппаратларида иш юритиш ва ҳужжатлар ижросини назорат қилишни ташкил этиш бўйича Йўриқнома”нинг 6.6.-бандига асосан вилоят ҳокими қарорлари ва фармойишлари лойиҳаларига виза қўяди.


Охирги ўзгариш: 20/09/2016 19:29 Кўрилганлиги: 338
 
Қидириш
Жами мурожаатлар: 1415 (100%)
Кўриб чиқилган: 1169 (83%)
Кўриб чиқилмоқда: 246 (17%)
 
Вилоят ҳокимлигининг умумий бўлими
 
 
 
mail@samarkand.uz
 
 
Электрон давлат хизматлари

Электрон давлат хизматлари
Очиқ маълумотлар
Онлайн тизимлар




 
 
 

    Сайтга баҳо беринг

Ҳозир онлайн
Руйхатдан утганлар: 1
Мехмонлар: 3
 
Яндекс.Метрика
Белгиланган матнни укиш учун ушбу тугмани босинг