Бош саҳифа / Вилоят ҳокимлиги / Ҳокимлик аппаратининг фукционал вазифалари / Вилоят ҳокимининг саноатни ривожлантириш, капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжалик масалалари бўйича ўринбосари котибияти мудирининг вазифалар тақсимоти
  Чоп этиш версияси  

Вилоят ҳокимининг саноатни ривожлантириш, капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжалик масалалари бўйича ўринбосари котибияти мудирининг вазифалар тақсимоти

1. Котибият фаолиятига бевосита раҳбарликни амалга оширади, мутахассислар ишларини ташкил қилади ҳамда котибият зиммасига юкланган вазифалар ва функцияларнинг бажарилиши учун шахсан жавоб беради.

2. Қуйидагилар котибият мудирининг асосий вазифалари ҳисобланади:

киритилган таклифлар ва ҳужжатлар лойиҳаларини кўриб чиқишда давлат принципларига қатъий риоя қилинишини таъминлайди, уларнинг эксперт жиҳатидан ишлаб чиқилишини ташкил қилади ва тайёрланган ҳужжатлар лойиҳаларига виза қўяди. Тегишли ҳужжатлар қабул қилингандан кейин уларнинг бажарилиши юзасидан тизимли назоратни таъминлайди;

тасдиқланган тузилмага ва штатлар рўйхатига мувофиқ лавозимга тавсия этилаётган номзодлар, мутахассисларнинг касбий даражасини ва иш малакасини ошириш, уларни рағбатлантириш ва уларга жазо чоралари кўриш бўйича таклифларни пухта ишлаб чиқади ва киритади;

ҳоким ёки унинг ўринбосари ўтказадиган йиғилишларда, шу жумладан ҳар ҳафталик аппарат йиғилишларида ва комиссиялар мажлисларида, шунингдек котибиятнинг иш юритиш соҳасига кирувчи масалалар бўйича ўтказиладиган бошқа йиғилишларда қатнашади;

иш юритишни белгиланган тартибда олиб боришни таъминлайди, чиқувчи хат-хабарларни имзолайди;

котибиятнинг чораклик ва йиллик иш режаларини тузиш ва ижросини назорат қилиш;

вилоят ҳокимлиги гуруҳлари ва вилоят ҳокимининг ўринбосарлари котибиятлари билан соҳага оид масалаларда алоқа ўрнатилишини таъминлаш;

халқ депутатлари вилоят Кенгаши сессияларида, вилоят ҳокимлиги мажлисларида фаоллар ва ҳоким чақирадиган йиғилишларни ташкил этиш ва йиғилишларда соҳага оид маълумотларни тайёрланишини таъминлаш;

халқ депутатлари вилоят Кенгашининг ва вилоят ҳокимлигининг иш режаси лойиҳасига масалаларни киритиш тўғрисида таклиф бериш;

шаҳар ва туманлар ҳокимликлари ходимларининг соҳа бўйича бевосита бўйсунувчи бўлим бошқармаларининг семинар-кенгашларини ташкил этиш, амалий ва ҳуқуқий ёрдам бериш;

вилоят бўлимларида, бошқармаларида шаҳар ва туман ҳокимликларида саноат, капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжалик соҳалари бўйича тўпланган илғор тажрибаларни ўрганиш, умумлаштириш ва уларни кенг тарғиб қилиш;

жисмоний ва юридик шахсларнинг саноат, капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжалик масалалари бўйича ариза, таклиф ва шикоятларини мутахассисларга кўриб чиқиш учун тақсимлайди;

соҳа масалаларига доир хулосалар асосида вилоят ҳокимининг саноатни ривожлантириш, капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжалик масалалари бўйича  ўринбосарига таклифлар киритиш.  


Киритилган вақти: 20/09/2016 19:23 Кўрилганлиги: 240
 
Қидириш
Жами мурожаатлар: 1399 (100%)
Кўриб чиқилган: 1169 (84%)
Кўриб чиқилмоқда: 230 (16%)
 
Вилоят ҳокимлигининг умумий бўлими
 
 
 
mail@samarkand.uz
 
 
Электрон давлат хизматлари

Электрон давлат хизматлари
Очиқ маълумотлар
Онлайн тизимлар




 
 
 

    Сайтга баҳо беринг

Ҳозир онлайн
Руйхатдан утганлар: 1
Мехмонлар: 10
 
Яндекс.Метрика
Белгиланган матнни укиш учун ушбу тугмани босинг