Бош саҳифа / Вилоят ҳокимлиги / Ҳокимлик аппаратининг фукционал вазифалари / Вилоят ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари котибияти мудирининг вазифалар тақсимоти
  Чоп этиш версияси  

Вилоят ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари котибияти мудирининг вазифалар тақсимоти

1. Котибият фаолиятига бевосита раҳбарликни амалга оширади, мутахассислар ишларини ташкил қилади ҳамда котибият зиммасига юкланган вазифалар ва функцияларнинг бажарилиши бўйича таклифлар беради.

2. Қуйидагилар котибият мудирининг асосий вазифалари ҳисобланади:

қишлоқ хўжалигида иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш, фермерлик ҳаракатини ривожлантириш ишларини ташкил этиш ва мувофиқлаштириш, қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришини таркибий ўзгартиришни таъминлаш;

деҳқончилик ва агротехнологияларнинг илғор усулларини жорий этиш чора-тадбирларини кўриш, қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчиларига бозор тамойиллари ва механизмлари асосида хизмат кўрсатувчи тармоқлар, бўғинлар ва тузилмаларнинг фаолиятини мувофиқлаштириш;

сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш ва улардан фойдаланиш  самарадорлигини ошириш, сувдан фойдаланиш ва сув истеъмолининг бозор тамойиллари ва механизмларини жорий этиш, сув хўжалиги объектларидан фойдаланиш ишларининг ва суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш тадбирларининг бажарилишини мувофиқлаштириш;

қишлоқ хўжалигини, сув хўжалигини ва ўрмон хўжалигини ривожлантириш ҳудудий дастурларини ишлаб чиқиш ишларини ташкил этиш, ушбу соҳаларга ташқи ва маҳаллий инвестицияларни жалб этиш чора-тадбирларини кўриш;

чорвачилик, паррандачилик ва балиқчиликнинг озуқа базасини мустаҳкамлаш, наслчилик ишларини ривожлантириш, ҳайвонларни сунъий уруғлантириш хизматларини кенгайтириш, зооветеринария хизмати кўрсатиш тармоғини ривожлантириш ишларини ташкил этиш;

ипакчиликнинг озуқа базасини кенгайтириш ва мустаҳкамлаш, юқори маҳсулдор тут ипак қуртини етиштириш, тирик пилла етиштиришни кўпайтириш;

табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш ва уларнинг сақланиши таъминлаш чора-тадбирларини амалга ошириш, табиатни муҳофаза қилиш фаолиятининг самарадорлигини ошириш;

қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини тайёрлаш, сақлаш, дастлабки қайта ишлаш корхоналарини ташкил этиш ва маҳсулотларни экспорт қилиш, шунингдек қишлоқда ишлаб чиқариш ва бозор инфратузилмаси объектларини ривожлантириш чора-тадбирларини  амалга ошириш;

қишлоқ хўжалиги соҳасида амалда оширилаётган ислоҳотларни янада чуқурлаштиради ва бу соҳа корхоналари фаолиятини мувофиқлаштириш ҳамда ўзига тегишли вилоят қишлоқ хўжалигида иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш ҳудудий комиссияси, вилоят туманларида ер участкаларини бериш (сотиш) масалаларини кўриб чиқиш бўйича вилоят ҳокимлиги комиссияси, мелиорация лойиҳаларини амалга ошириш бўйича пудратчилар ўртасида танлов савдоларини ташкил этиш комиссияси, вилоятда қурилиши тугалланган мелиоратив объектларни қабул қилиш давлат комиссиялари ишини мувофиқлаштиради.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармон ва фармойишлари, Олий Мажлис, Вазирлар Маҳкамаси ҳамда халқ депутатлари вилоят Кенгаши ва вилоят ҳокимининг қарор ва фармойишлари ижросини ташкил этиш ва назорати билан шуғулланади.

Ушбу масалаларга доир хулосалар асосида вилоят ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосарига таклифлар киритиш.


Охирги ўзгариш: 20/09/2016 18:25 Кўрилганлиги: 152
 
Қидириш
Жами мурожаатлар: 1336 (100%)
Кўриб чиқилган: 1169 (88%)
Кўриб чиқилмоқда: 167 (13%)
 
Вилоят ҳокимлигининг умумий бўлими
 
 
 
mail@samarkand.uz
 
 
Электрон давлат хизматлари

Электрон давлат хизматлари
Очиқ маълумотлар
Онлайн тизимлар




 
 
 

    Сайтга баҳо беринг

Ҳозир онлайн
Руйхатдан утганлар: 2
Мехмонлар: 6
 
Яндекс.Метрика
Белгиланган матнни укиш учун ушбу тугмани босинг