Бош саҳифа / Вилоят ҳокимлиги / Ҳокимлик аппаратининг фукционал вазифалари / Вилоят ҳокимининг ўринбосари – вилоят Хотин-қизлар қўмитаси котибияти мудирининг вазифалар тақсимоти
  Чоп этиш версияси  

Вилоят ҳокимининг ўринбосари – вилоят Хотин-қизлар қўмитаси котибияти мудирининг вазифалар тақсимоти

1. Котибият фаолиятига бевосита раҳбарликни амалга оширади, мутахассис ишларини ташкил қилади ҳамда котибият зиммасига юкланган вазифалар ва функцияларнинг бажарилиши учун шахсан жавоб беради.

2. Қуйидагилар котибият мудирининг асосий вазифалари ҳисобланади:

- хотин-қизларни ижтимоий-ҳуқуқий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш, оналик ва болаликни муҳофаза қилиш, хотин-қизларнинг касбий, жисмоний, маънавий ва интеллектуал жиҳатдан ўстириш, уларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш, давлат қурилишида фаол қатнашишлари соҳасидаги умуммиллий сиёсатни амалга ошириш бўйича чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва уни ҳаётга татбиқ қилиш;

- хотин-қизларнинг соғлиғини сақлаш, соғлом оилани шакллантириш, аёллар ва оила спортини ривожлантириш, соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш бўйича чора-тадбирлар мажмуини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;

- хотин-қизларни иш билан таъминлаш масалаларини ҳал этиш, айниқса қишлоқ жойларида уларнинг меҳнат ва ўқиш шароитларини яхшилаш, аёлларни тадбиркорлик фаолиятига жалб этишга қаратилган дастурларни тайёрлаш ва амалга ошириш;

- жойларда (оила, маҳаллалар, меҳнат жамоалари, таълим муассасаларида) миллий-диний анъаналарни тушунтириш ва уларга риоя қилиш, хотин-қизларнинг Конституцион ҳуқуқларини руёбга чиқариш ва ҳимоя қилиш, бузғунчи кучларнинг хотин-қизлар онгига таъсир ўтказиш, уларни экстремистик ва террористик фаолиятга жалб этиш йўлидаги уринишларига қарши қаратилган ишларни самарали ташкил қилиш;

- хотин-қизларнинг нодавлат нотижорат ташкилотлари фаолиятини мувофиқлаштириш ва улар билан самарали ҳамкорликни таъминлаш, бу ташкилотларнинг саъй-ҳаракатларини жамиятни модернизациялаш ва демократик янгилаш жараёнларида, Ўзбекистонда жамият ва давлат қурилишида хотин-қизларнинг ролини кучайтириш бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш борасидаги ишларга йўналтириш.

3. Қуйидаги комиссияларнинг котиби ҳисобланади:

- “Вилоятда аҳолининг репродуктив саломатлигини янада мустаҳкамлаш, оналар, болалар ва ўсмирлар соғлиғини муҳофаза қилиш бўйича Давлат дастурини амалга ошириш вилоят комиссияси”;

- “Вилоятда она ва бола саломатлигини муҳофаза қилиш, соғлом авлодни шакллантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар ҳамда соғлом авлод туғилиши ва уни тарбиялашнинг устувор йўналишларини амалга ошириш бўйича вилоят комиссияси”.

4. Қуйидаги комиссиялар фаолиятини ва улар зиммасидаги вазифалар ижросини таъминлаш ишларини мувофиқлаштиради:

- “Зулфия номидаги Давлат мукофоти Самарқанд вилояти комиссияси”;

- “Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси фаолиятини қўллаб-қувватлаш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” 2004 йид 25 майдаги ПФ-3434-сон Фармони амалга оширилишини мувофиқлаштириш бўйича доимий ишлайдиган вилоят комиссияси”.

5. Ваколати доирасида соҳасига оид масалалар юзасидан Республика вазирликлари, бошқарув органлари, жамғармалар ва бошқармалар билан ҳамкорликда иш олиб боради. Хотин-қизлар меҳнат қилаётган барча корхона, муассасалар, бошқарма ва идоралар фаолиятини ўзига тегишли масалалар бўйича мувофиқлаштиради.


Киритилган вақти: 20/09/2016 18:30 Кўрилганлиги: 314
 
Қидириш
Жами мурожаатлар: 1427 (100%)
Кўриб чиқилган: 1169 (82%)
Кўриб чиқилмоқда: 258 (18%)
 
Вилоят ҳокимлигининг умумий бўлими
 
 
 
mail@samarkand.uz
 
 
Электрон давлат хизматлари

Электрон давлат хизматлари
Очиқ маълумотлар
Онлайн тизимлар




 
 
 

    Сайтга баҳо беринг

Ҳозир онлайн
Руйхатдан утганлар: 2
Мехмонлар: 15
 
Яндекс.Метрика
Белгиланган матнни укиш учун ушбу тугмани босинг