Бош саҳифа / Вилоят ҳокимлиги / Ҳокимлик аппаратининг фукционал вазифалари / Вилоят ҳокимининг маъмурий масалалар, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари, ўзини ўзи бошқариш ва ёшлар сиёсати органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича биринчи ўринбосари котибияти мудирининг вазифалар тақсимот
  Чоп этиш версияси  

Вилоят ҳокимининг маъмурий масалалар, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари, ўзини ўзи бошқариш ва ёшлар сиёсати органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича биринчи ўринбосари котибияти мудирининг вазифалар тақсимот

1. Котибият фаолиятига бевосита раҳбарликни амалга оширади, мутахассислар ишларини ташкил қилади ҳамда котибият зиммасига юкланган вазифалар ва функцияларнинг бажарилиши учун шахсан жавоб беради.

2. Қуйидагилар котибият мудирининг асосий вазифалари ҳисобланади:

- котибият иш режаларини тузиш ва ижросини назорат қилиш;

- котибиятда ўзига тегишли соҳалар бўйича иш юритиш, ишлар номенклатурасини ташкил этиш, юқори ташкилотлардан йўналтирилган ҳужжатларни вилоят ҳокимлигининг соҳа бўйича қабул қилган қарор, фармойишлари ҳамда котибиятга юборилган ариза ва шикоятларни ўрганиб чиқиш, умумлаштириш ҳамда назоратдан чиқаришни ташкил этиш;

- вилоят Кенгаши сессияларида ва вилоят фаолларининг йиғилишларида соҳа бўйича билдирилган танқидий фикр ва мулоҳазаларни умумлаштириб, ҳокимлик йиғилишига киритиш учун қарорлар, йиғилиш баёнлари ва чора-тадбирлар лойиҳаларини тайёрлаш;

- вилоят ҳокимининг қарорлари, фармойишлари, вилоят ҳокимлиги йиғилишлари қарорларида белгиланган топшириқларнинг бажарилишини мониторингини олиб бориш ва мунтазам биринчи ўринбосарга ахборот бериб бориш;

-жамоат тартибига риоя этишни, фуқаролар хавфсизлигини, уларнинг ҳуқуқлари ва эркинликлари ва соғлиғини муҳофаза қилишни, ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишни таъминлаш, паспорт-виза режимига риоя қилиш, ҳуқуқбузарликларни содир этган шахсларни ижтимоий реабилитация қилиш масалаларида ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари фаолиятини қонунчиликда белгиланган ваколатлар доирасида мувофиқлаштириш;

-давлат стратегик ва сафарбарлик захираларини шакллантиришни, шу жумладан уларни тўплаш, сақлаш ва янгилаб боришни, шунингдек давлат стратегик ва сафарбарлик захираларидан белгиланган тартибда тезкорлик билан фойдаланишга доимий тайёр бўлишни таъминлаш ишларини мувофиқлаштириш;

-Ўзбекистон Республикаси Давлат чегараларини делимитация, демаркация ва  редемаркация қилиш, чегаралар яқинидаги муоммаларни ҳал этиш, нолегал миграцияга қарши курашиш, республика ҳудудига товарлар ва контрафакт маҳсулотларни ноқонуний олиб кириш масалалари билан боғлиқ тадбирларни белгиланган тартибда амалга ошириш;

-оммавий тадбирларни тайёрлаш ва ташкил этиш масалаларини мувофиқлаштириш, оммавий тадбирларни ўтказишнинг белгиланган тартибига риоя этиш юзасидан назоратни таъминлаш;

-демократик ўзгартиришларни чуқурлаштириш, жойларда ижтимоий-маънавий муҳитнинг барқарорлигини мустаҳкамлаш, фуқароларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини оширишда маҳалла институтининг роли ва аҳамиятини кучайтириш чора-тадбирларини амалга ошириш;

-фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари олдида турган, шу жумладан ёшларни маърифий, маънавий-ахлоқий тарбиялаш, касбга йўналтириш, кичик ва хусусий тадбиркорликни, оилавий тадбиркорликни ривожлантириш, аҳолини манзилли ижтимоий қўллаб-қувватлаш ва ижтимоий фаоллигини ошириш, жамоатчилик назоратини ташкил этиш, табиатни муҳофаза қилиш, ҳудудларни ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш, жамиятда тинчлик ва осойишталикни таъминлаш соҳасидаги вазифаларни самарали бажаришга йўналтирилган чора-тадбирларни амалга ошириш;

-демократик давлат ва фуқаролик жамиятини шакллантиришда, ижтимоий масалаларни ҳал этишда маҳалла институтининг аҳамияти тўғрисида аҳолини, айниқса ёшларни кенг хабардор қилиш,  шунингдек энг аввало, камол топаётган авлодни маънавий-ахлоқий тарбиялаш, оилавий қадриятларни мустаҳкамлаш, ёш оилаларни қўллаб-қувватлаш, кексаларга ва аҳолининг ижтимоий ночор қатламларига манзилли ёрдам бериш, иш билан таъминлаш, одамларнинг ижтимоий-маиший шароитларини яхшилаш ва ҳудудларни ободонлаштиришда маҳаллаларнинг фаолиятини ҳар томонлама ёритиш бўйича тизимли ишларни оммавий ахборот воситалари билан биргаликда ташкил этиш;

-фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича ҳудудий кенгашларнинг самарали фаолиятини таъминлаш чора-тадбирларини амалга ошириш;

-болалар ва ёшларни спорт билан мунтазам шуғулланишга кенг жалб этиш, жисмоний соғлом ёш авлодни шакллантириш, спорт иншоотларининг моддий-техника базасини янада ривожлантириш ва мустаҳкамлаш ва улардан самарали фойдаланиш, уларни жаҳон стандартларига жавоб берадиган жиҳозлар ва ускуналар билан таъминлаш;

-узлуксиз таълим ва кадрлар тайёрлаш жараёнини ташкил этиш, таълим жараёнига халқаро нормалар ва талабларга жавоб берадиган илғор педагогик ва ахборот-коммуникация технологияларини, таълим стандартларини жорий этиш ишларини амалга ошириш, барча таълим муассасаларининг моддий-техника базасини янада ривожлантириш ва мустаҳкамлаш, уларни замонавий ўқув ва лаборатория ускуналари билан жиҳозлаш ҳамда шу асосда таълим тизимини ислоҳ қилиш жараёнларини янада чуқурлаштириш, унинг фаолияти самарадорлигини ошириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;

-маданият ва санъатни ривожлантириш, миллий маданий ва маънавий меросни эҳтиётлаб асраш ва кўпайтириш, аҳолининг маданий савиясини ошириш ва унинг доимий равишда ўсиб бораётган интеллектуал, эстетик ва маданий эҳтиёжларини таъминлаш, ёшларнинг ижодий салоҳиятини намоён қилиш, шунингдек  маданият, болалар мусиқа ва санъат мактабларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, уларнинг фаолияти самарадорлигини оширишни мувофиқлаштириш ва таклифлар ишлаб чиқиш;

3. Қуйидаги Кенгаш, комиссия ва ишчи гуруҳлар ишини мувофиқлаштиради:

-Ўзбекистон Республикасининг “Давлат тили ҳақида”ги Қонунни амалга ошириш ва лотин ёзувидаги ўзбек алифбосини  жорий этиш Кенгаши

- Географик объектларни номлаш ва қайта номлаш масалалари бўйича вилоят комиссияси

- Самарқанд вилоятида оммавий тадбирлар ўтказилишини назорат қилиш комиссияси

- Нодавлат таълим муассасаларининг чет тилларни ўрганиш бўйича ўқув курсларини такшил этиш соҳасидаги фаолиятини лицензиялаш бўйича комиссия

- Маданий ва археология мероси объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш масалаларини мувофиқлаштириш бўйича вилоят комиссияси

- “Наркотик моддаларини назорат қилиш бўйича минтақавий комиссияси”;

- “Одам савдосига қарши курашиш бўйича вилоят идоралараро комиссияси”;

3.Котибиятга алоқадор бўлган масалалар бўйича вилоят ҳокимлигига мурожаат этган жисмоний ва юридик шахсларнинг ариза, таклиф ва шикоятларини белгиланган тартибда ҳал қилиш чораларини кўради.


Киритилган вақти: 20/09/2016 19:25 Кўрилганлиги: 354
 
Қидириш
Жами мурожаатлар: 1427 (100%)
Кўриб чиқилган: 1169 (82%)
Кўриб чиқилмоқда: 258 (18%)
 
Вилоят ҳокимлигининг умумий бўлими
 
 
 
mail@samarkand.uz
 
 
Электрон давлат хизматлари

Электрон давлат хизматлари
Очиқ маълумотлар
Онлайн тизимлар




 
 
 

    Сайтга баҳо беринг

Ҳозир онлайн
Руйхатдан утганлар: 2
Мехмонлар: 13
 
Яндекс.Метрика
Белгиланган матнни укиш учун ушбу тугмани босинг