Бош саҳифа / Вилоят ҳокимлиги / Ҳокимлик аппаратининг фукционал вазифалари / Вилоят ҳокимининг жамоат ва диний ташкилотлар билан алоқалар бўйича ўринбосари котибияти мудирининг функционал вазифалари
  Чоп этиш версияси  

Вилоят ҳокимининг жамоат ва диний ташкилотлар билан алоқалар бўйича ўринбосари котибияти мудирининг функционал вазифалари

Вилоят ҳокимининг жамоат ва диний ташкилотлар билан алоқалар бўйича ўринбосари котибияти мудири ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси қарорлари ва бошқа ҳужжатлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарор ва фармойишлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг, вилоят ҳокимининг қарор ва фармойишларига амал қилади.

Қуйидагилар котибият мудирининг вазифалари ҳисобланади:

котибиятга бевосита раҳбарлик қилади, ҳамда бўлинмага юкланган вазифалар ва функцияларнинг бажарилиши юзасидан шахсан жавоб беради;

киритилган таклифлар ва ҳужжатлар лойиҳаларини кўриб чиқишда давлат принципларига қатъий риоя қилинишини таъминлайди, уларнинг эксперт жиҳатидан ишлаб чиқилишини ташкил қилади ва тайёрланган ҳужжатлар лойиҳаларига виза қўяди. Тегишли ҳужжатлар қабул қилингандан кейин уларнинг бажарилиши юзасидан тизимли назоратни таъминлайди;

ҳоким ёки унинг ўринбосари ўтказадиган йиғилишларда, шу жумладан ҳар ҳафталик аппарат йиғилишларида ва комиссиялар мажлисларида, шунингдек котибиятнинг иш юритиш соҳасига кирувчи масалалар бўйича ўтказиладиган бошқа йиғилишларда қатнашади;

иш юритишни белгиланган тартибда олиб боришни таъминлайди, чиқувчи хат-хабарларни имзолайди.

- котибиятнинг чораклик ва йиллик иш режаларини тузиш ва ижросини назорат қилиш;

- вилоят ҳокимлиги гуруҳлари ва вилоят ҳокимининг ўринбосарлари котибиятлари билан соҳага оид масалаларда алоқа ўрнатилишини таъминлаш;

- халқ депутатлари вилоят Кенгаши сессияларида, вилоят ҳокимлиги мажлисларида, фаоллар йиғилишларида ва вилоят ҳокими ўтказадиган тизимга оид мажлисларга масалалар тайёрлайди;

- шаҳар ва туманлар ҳокимликларининг жамоат ва диний ташкилотлар билан алоқалар бўйича мутахассисларининг соҳага тегишли фаолиятини таҳлил қилиб боради;

- халқ депутатлари вилоят Кенгашининг ва вилоят ҳокимлигининг иш режаси лойиҳасига тизимнинг фаолиятига оид масалалар киритиш бўйича таклифлар беради;

- котибият мудири иш юритиш, кириш ва чиқиш ҳужжатларини ҳисобга олиши, уларнинг бажарилишини назорат қилишга шахсан жавобгардир;

- раҳбарият томонидан юклатилган вазифаларни ва топшириқларни бажаради. Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини берилган топшириққа асосан ҳал қилади.

- юқори ташкилотлардан келган ва котибият иш фаолиятига алоқадор қарор, фармойиш ва топшириқларни бажарилишини ташкил қилади ҳамда ойлик, чорак, йиллик ҳисобот, ахборот ва маълумотларни ўз вақтида тайёрлаб, белгиланган муддатларда тегишли манзилларга юборилишини таъминлайди;

- тегишли давлат ва нодавлат ташкилотларида юқори идоралар, ҳокимлик ва котибият томонидан берилган топшириқларнинг бажарилишини назорат қилиб боради, ушбу идораларда иш ташкил қилишнинг янгича услуб ва ижобий кўринишлари жорий этилишига амалий ёрдам кўрсатади;

- котибият томонидан мувофиқлаштириб бориладиган мутасадди давлат ва нодавлат ташкилотларида кадрларни танлаш, тайёрлаш ва жой-жойига қўйиш, уларни тарбиялаш ва кадрлар захирасини яратиш юзасидан вилоят ҳокимининг ўринбосарига таклифлар тайёрлайди;

- жойлардаги нодавлат нотижорат ташкилотлар фаолияти устидан комплекс мониторингни олиб боради, давлат ҳокимияти маҳаллий органлари, нодавлат нотижорат ташкилотлари ва бошқа фуқаролик жамияти институтлари билан самарали ҳамкорликни амалга оширади;

- жойлардаги тегишли давлат ҳокимияти органлари, жамоат ва диний ташкилотлар билан ҳамкорликда диний бағрикенглик, миллатлараро тотувлик, ижтимоий-сиёсий жараёнларни барқарор ривожлантиришни таъминлаш ҳамда янада мустаҳкамлаш борасидаги топшириқлар ижросини таъминлайди;

- диний экстремизм ва миссионерлик ғояларининг тарқалишига қарши тушунтириш ҳамда профилактика ишларини ташкил этади;

- “Ҳаж” ва “Умра” тадбирларини ташкил этиш ва ўтказиш бўйича вилоят ҳайъати раисининг ўринбосари сифатида шаҳар ва туманларда ташкил этилган ишчи гуруҳлар фаолиятини мувофиқлаштириб боради;

- вилоят ҳокимининг назорат қилинадиган ташкилотлар фаолиятини ташкил этиш ва такомиллаштириш билан боғлиқ, ижтимоий-сиёсий барқарорлик, миллатлараро ва динлараро дўстлик-тотувликни таъминлашга қаратилган қарорлари ҳамда фармойишлари лойиҳаларини тайёрлайди;

-  диний-экстремистик ташкилотлар аъзоси бўлган, озодликка чиққан ёки жазони ўташ колонияларида жазони ўтаётган шахсларнинг оилалари билан тарбия ва профилактика ишларини ташкил қилади;

-   диний-маънавий меросни сақлаш ва ўрганиш, ислом тарихи ҳамда маданиятинииг ёзма ва меъморий ёдгорликларини асраб-авайлаш бўйича илмий ҳамда амалий фаолиятни йўлга қўяди.

Бундан ташқари, котибиятда қуйидаги тоифалар бўйича маълумотлар базаси ташкил этилиб, мунтазам янгиланиб борилади:

-    рўйхатга олинган жамоат, диний ва ёшлар ташкилотлари, сиёсий партиялар ва ҳаракатлар бўлимлари;

-    рўйхатга олинмаган ва вилоят ҳудудида фаолият юритадиган жамоат, диний ва ёшлар ташкилотлари;

-аҳолининг диний ва миллий таркиби;

-диний-экстремистик ташкилотлар аъзолари ("махфий" грифи билан);

- диний-экстремистик ташкилотларга содиқ шахслар ("махфий" грифи
билан);

- исломий бўлмаган дин тарафдорларидан иборат фаол миссионерлар;

- «тариқатчилар» сўфийлар жамоаси аъзолари;

- «отинойилар»;

- норасмий диний етакчилар;

- этник диаспорларнинг норасмий етакчилари;

- норасмий ёшлар етакчилари;

- норасмий сиёсат арбоблари ва «мустақил ҳуқуқ ҳимоячилари».

Қуйидаги кенгаш ва ҳайъат фаолиятини мувофиқлаштиради:

- Миллий-маданий марказлар фаолиятини мувофиқлаштирувчи вилоят кенгаши;

- “Ҳаж” ва “Умра” тадбирларини ташкил этиш ва ўтказиш бўйича вилоят ҳайъати.

Ижро интизомига риоя этиш, иш юритиш ишлари номенклатурасини ташкил этиш, юқори ташкилотлардан йўналтирилган ҳужжатлар ижроси бўйича статистик ҳисоботлар тузиш, умумлаштириш, ижросини таҳлил қилиш, назоратдан чиқариш ишларини ташкил этади ҳамда вилоят ҳокимлиги ташкилий-назорат гуруҳига ҳар хафтанинг жума куни ахборот бериб боради;

Шу билан бирга соҳа масалаларига доир хулосалар асосида вилоят ҳокимининг жамоат ва диний ташкилотлар билан алоқалар бўйича ўринбосарига таклифлар киритиб боради.  


Киритилган вақти: 20/09/2016 18:32 Кўрилганлиги: 289
 
Қидириш
Жами мурожаатлар: 1399 (100%)
Кўриб чиқилган: 1169 (84%)
Кўриб чиқилмоқда: 230 (16%)
 
Вилоят ҳокимлигининг умумий бўлими
 
 
 
mail@samarkand.uz
 
 
Электрон давлат хизматлари

Электрон давлат хизматлари
Очиқ маълумотлар
Онлайн тизимлар




 
 
 

    Сайтга баҳо беринг

Ҳозир онлайн
Руйхатдан утганлар: 1
Мехмонлар: 15
 
Яндекс.Метрика
Белгиланган матнни укиш учун ушбу тугмани босинг