Бош саҳифа / Вилоят ҳокимлиги / Ҳокимлик аппаратининг фукционал вазифалари / Самарқанд вилояти ҳокимлиги юристининг вазифалар тақсимоти
  Чоп этиш версияси  

Самарқанд вилояти ҳокимлиги юристининг вазифалар тақсимоти

1. Қуйидагилар вилоят ҳокимлиги юристининг асосий вазифалари ҳисобланади:

- вилоят ҳокимлигининг ҳуқуқ ижодкорлиги ва ҳуқуқни қўллаш фаолиятида бевосита қатнашиш;

- норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг тизимлаштирилган ҳисобини белгиланган талабларга мувофиқ юритиш;

- вилоят ҳокимлиги ходимларининг ҳуқуқий маданияти ва ҳуқуқий саводхонлигини оширишда, қабул қилинаётган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг мазмуни ва моҳиятини уларга етказишда қатнашиш;

- вилоят ҳокимлиги ва унинг тизимига кирадиган қуйи ҳокимликлар, уларнинг мансабдор шахслари фаолиятида қонунийликни таъминлашга кўмаклашиш;

- вилоят ҳокимлигининг шартномавий-ҳуқуқий ва талабнома-даъво ишларини юритишда қатнашиш;

- судларда ва бошқа идораларда вилоят ҳокимлигининг мулкий ва бошқа манфаатларини ҳимоя қилиш.

2. Вилоят ҳокимлиги юристи ўзига юкланган вазифаларни бажариш учун қуйидаги функцияларни амалга оширади:

1) Ҳуқуқ ижодкорлиги, ҳуқуқни қўллаш амалиёти ва ҳуқуқий маданиятни ошириш соҳасида:

а) вилоят ҳокимлигининг ҳуқуқ ижодкорлиги фаолиятининг жорий ва истиқболли режаларини ишлаб чиқади ёки уларнинг ишлаб чиқилишида амалга оширилиши ва бажарилишини назорат қилишда қатнашади;

б) вилоят ҳокимлиги ваколатига кирадиган масалалар бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқади ёхуд ишлаб чиқишда қатнашади;

в) вилоят ҳокимлигининг норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини ишлаб чиқади ёхуд ишлаб чиқишда ҳамда уларни вилоят Адлия бошқармасига ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш учун юборишда қатнашади;

г) мустақил ёки бошқа бўлимлар билан биргаликда экспертизадан ўтказиш ва вилоят ҳокимлиги билан келишиш учун тақдим қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ҳуқуқий экспертизадан ўтказади, уларнинг қонунчиликка ва қонунчилик техникаси талабларига мувофиқлиги юзасидан ҳуқуқий хулосалар тайёрлайди;

д) норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари бўйича эътироз ва таклифлар бўлмаса, уларга виза қўяди. Бунда лойиҳаларга вилоят ҳокимлиги юристи томонидан вилоят ҳокимлигининг бошқа ваколатли таркибий бўлимларидан (ходимларидан) кейин виза қўйилади;

е) вилоят ҳокимлиги фаолияти соҳасида давлат бошқарувини такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқишда қатнашади;

ж) вилоят ҳокимлигига келиб тушган ва вилоят ҳокимлигининг ўзи томонидан чиқарилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг тизимлаштирилган ҳисобини белгиланган талабларга мувофиқ юритади, уларнинг сақланишини ва назорат қилинишини таъминлайди;

з) вилоят ҳокимлигининг норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар фондини тўлдириш, шу жумладан фондни кодекслар, қонунлар, шарҳлар, ахборотномалар ва бошқа ҳуқуқий нашрлар билан бутлаш чораларини кўради, вилоят ҳокимлиги раҳбариятига ҳуқуқий нашрларга обуна бўлиш ҳақида таклифлар киритади;

и) вилоят ҳокимлиги ваколатига кирадиган масалалар бўйича ҳужжатлар тўпламларини нашр этишга тайёрлайди;

к) вилоят ҳокимлиги ва унинг тизимига кирадиган қуйи ҳокимликлар ходимларининг ҳуқуқий билимларини ошириш тадбирларини ташкил этиш тўғрисида таклифлар киритади, ушбу тадбирларни ўтказишда қатнашади;

л) вилоят ҳокимлиги фаолиятига тегишли ҳуқуқий ҳужжатларни тарғиб қилиш ишларини амалга оширади;

м) вилоят ҳокимлиги ходимларининг мурожаатлари бўйича уларга вилоят ҳокимлиги фаолиятига тегишли ҳуқуқий ҳужжатларни топишга кўмаклашади, зарур ҳолларда уларнинг қоидалари бўйича тушунтиришлар беради;

2) Вилоят ҳокимлиги фаолиятида қонунийликни таъминлаш соҳасида:

а) вилоят ҳокимлигида ва унинг тизимига кирувчи қуйи ҳокимликларда қонун бузилишларини, уларнинг сабаблари ва шарт-шароитларини бартараф этиш чора-тадбирлари тўғрисида таклифлар киритади, зарур ҳолларда ушбу чора-тадбирларни амалга оширишда қатнашади;

б) вилоят ҳокимлиги раҳбариятига тақдим қилинадиган фармойишлар ва ҳуқуқий тусдаги бошқа ҳужжатлар лойиҳаларини уларнинг қонунчиликка мувофиқлиги юзасидан экспертизадан ўтказади ҳамда улар бўйича эътироз ва таклифлар бўлмаса, виза қўяди;

в) мустақил равишда ёки бошқа бўлимлар билан биргаликда вилоят ҳокимлигининг фармойишлари ва ҳуқуқий тусдаги бошқа ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек уларни ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида таклифлар тайёрлайди;

г) вилоят ҳокимлигида ва унинг тизимига кирадиган қуйи ҳокимликларнинг ҳуқуқни қўллаш амалиётини ўрганади, таҳлил қилади ва умумлаштиради, уни такомиллаштириш бўйича таклифлар тайёрлайди ва раҳбариятга киритади;

д) вилоят ҳокимлигида ва унинг тизимига кирадиган қуйи ҳокимликларда мулк сақланиши таъминланишининг ҳуқуқий механизмларини ташкил қилади;

е) вилоят ҳокимлигининг бошқа бўлимлари билан биргаликда вилоят ҳокимлиги, унинг тизимига кирадиган қуйи ҳокимликлар ва уларнинг мансабдор шахслари фаолиятида қонунийликнинг бузилиши кўрсатилган аризалар, шикоятлар ва таклифларни кўриб чиқади;

ж) вилоят ҳокимлигида бошқарув тизимини такомиллаштириш, вилоят ҳокимлиги тизимига кирадиган қуйи ҳокимликлар ва уларнинг мансабдор шахсларининг ҳуқуқ ва мажбуриятларини белгилаш бўйича таклифлар ишлаб чиқишда қатнашади;

з) вилоят ҳокимлигида меҳнат ҳақидаги қонунга риоя этилишини таъминлашда, шу жумладан меҳнат муносабатларини тартибга солувчи ҳуқуқий ҳужжатларни (меҳнат шартномаси, жамоавий шартнома, жамоавий битим ва бошқаларни) ишлаб чиқишда қатнашади, ушбу ҳужжатлар лойиҳаларининг қонунчиликка мувофиқлигини текширади ва ҳуқуқий хулоса беради;

3) Шартномавий-ҳуқуқий, талабнома-даъво ишлари ва ҳуқуқий ҳимоя қилиш соҳасида:

а) бошқа бўлимлар билан биргаликда вилоят ҳокимлиги томонидан шартномалар тайёрланиши ва тузиш ишларида қатнашади, уларнинг қонунчиликка мувофиқлигини текширади ҳамда шартномалар лойиҳаларига, агар эътироз ва таклифлари бўлмаса, виза қўяди. Бунда лойиҳаларга вилоят ҳокимлиги юристи томонидан вилоят ҳокимлигининг бошқа ваколатли таркибий бўлимларидан (ходимларидан) кейин виза қўйилади;

б) қонунчиликда белгиланган энг кам ойлик иш ҳақи миқдорининг икки юз бараваридан ортиқ суммадаги шартномаларнинг қонунчиликка мувофиқлиги юзасидан ёзма хулосаларни тайёрлайди ва имзолайди;

в) шартномаларни тузиш, бажариш, ўзгартириш ва бекор қилишнинг белгиланган тартибига риоя этилишини назорат қилади;

г) вилоят ҳокимлиги томонидан тузилган шартномаларни зарур даражада бажариш бўйича таклифлар киритади, шартномавий муносабатларни такомиллаштириш юзасидан таклифлар ишлаб чиқишда қатнашади;

д) вилоят ҳокимлигининг манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича талабномалар тайёрлашда ва вилоят ҳокимлигига нисбатан билдирилган талабномаларни кўриб чиқишда қатнашади, вилоят ҳокимлигида талабномалар билдириш ва уларни кўриб чиқиш тартибига риоя этилишини назорат қилади;

е) тегишли бўлимлар билан биргаликда вилоят ҳокимлигининг дебиторлик ва кредиторлик қарзлари аҳволини ўрганади, уларнинг миқдорини камайтириш чораларини кўради;

ж) шартномавий муносабатлардан келиб чиқадиган низолар юзасидан даъво ишларини олиб боради;

з) вилоят ҳокимлигининг мулкий ва бошқа манфаатларини ҳуқуқий ҳимоя қилиш учун зарур бўлган ҳужжатларни тайёрлашда ҳамда белгиланган тартибда суд мажлисларида қатнашади;

4) Бошқа соҳаларда:

а) вилоят ҳокимлиги тизимига кирадиган қуйи ҳокимликларнинг ҳуқуқий ишларига методик ёрдам кўрсатади, юридик хизмат фаолияти йўналишлари бўйича тавсияномалар ва кўрсатмаларни ишлаб чиқади;

б) қонунчиликка киритилган ўзгартиришлар ҳақидаги маълумотларни, суд амалиётини, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг ҳуқуқий ишларга тааллуқли кўрсатмаларини вилоят ҳокимлиги тизимига кирадиган қуйи ҳокимликларга етказади;

в) қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа функцияларни бажаради.

3. Вилоят ҳокимлигининг юристи ҳокимликнинг норматив тусдаги қарорлари лойиҳаларининг вилоят Адлия бошқармасига киритилишини таъминлайди.

4. Юрист зиммасига Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2007 йил 24 августдаги 182-сон қарори билан тасдиқланган “Давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг юридик хизмати тўғрисида”ги Низомда ёки бошқа қонун ҳужжатларида назарда тутилмаган функциялар юклатилишига йўл қўйилмайди.


Киритилган вақти: 20/09/2016 19:23 Кўрилганлиги: 235
 
Қидириш
Жами мурожаатлар: 1399 (100%)
Кўриб чиқилган: 1169 (84%)
Кўриб чиқилмоқда: 230 (16%)
 
Вилоят ҳокимлигининг умумий бўлими
 
 
 
mail@samarkand.uz
 
 
Электрон давлат хизматлари

Электрон давлат хизматлари
Очиқ маълумотлар
Онлайн тизимлар




 
 
 

    Сайтга баҳо беринг

Ҳозир онлайн
Руйхатдан утганлар: 1
Мехмонлар: 13
 
Яндекс.Метрика
Белгиланган матнни укиш учун ушбу тугмани босинг