Бош саҳифа / Вилоят ҳокимлиги / Ҳокимлик аппаратининг фукционал вазифалари / Самарқанд вилояти ҳокимлиги Умумий бўлими мудирининг вазифалар тақсимоти
  Чоп этиш версияси  

Самарқанд вилояти ҳокимлиги Умумий бўлими мудирининг вазифалар тақсимоти

Вилоят, шаҳар, туман ҳокимликлари аппарати ва таркибий бўлинмаларида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил  12-январдаги 12-сонли «Ижро интизомини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги, 1999 йил 29 мартдаги 140-сонли «Ўзбекистон Республикаси бошқаруви ва Давлат бошқарув органларида иш юритиш ва ижро назоратини ташкил этиш бўйича меъёрий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида»ги қарорларига асосан иш юритади; 

Халқ депутатлари вилоят Кенгаши ва вилоят ҳокими томонидан қабул қилинган қарорлари ва фармойишларини рўйхатдан ўтказади, ҳисобга олади, расмийлаштиради, кўпайтиради ва  шу жумладан электрон почта орқали жўнатишни таъминлайди;

Ўзбекистон Республикаси Президенти Девонига қабул қилинган ҳамда жойларга юборилган қарорлар ва фармойишлар тўғрисидаги маълумотномани тақдим этади;

вилоят ҳокимлиги ҳужжатлар йиғма жилдлари номенклатурасини тузади, ҳокимлик аппаратида ҳужжатларнинг сақланишини таъминлайди ва архив ишларини ташкил этишни таъминлайди;

вилоят ҳокимлиги техник ва хизмат кўрсатувчи ходимларнинг шахсий иши бўйича тегишли ҳужжатларни расмийлаштиради, вилоят ҳокимлиги ходимларининг меҳнат дафтарчаларини юритади.


Киритилган вақти: 20/09/2016 19:28 Кўрилганлиги: 185
 
Қидириш
Жами мурожаатлар: 1336 (100%)
Кўриб чиқилган: 1169 (88%)
Кўриб чиқилмоқда: 167 (13%)
 
Вилоят ҳокимлигининг умумий бўлими
 
 
 
mail@samarkand.uz
 
 
Электрон давлат хизматлари

Электрон давлат хизматлари
Очиқ маълумотлар
Онлайн тизимлар




 
 
 

    Сайтга баҳо беринг

Ҳозир онлайн
Руйхатдан утганлар: 2
Мехмонлар: 7
 
Яндекс.Метрика
Белгиланган матнни укиш учун ушбу тугмани босинг