Бош саҳифа / Вилоят ҳокимлиги / Ҳокимлик аппаратининг фукционал вазифалари / Ҳарбий сафарбарлик ва фавқулодда вазиятлар масалалари гуруҳи раҳбарининг вазифалар тақсимоти
  Чоп этиш версияси  

Ҳарбий сафарбарлик ва фавқулодда вазиятлар масалалари гуруҳи раҳбарининг вазифалар тақсимоти

Қонун ҳужжатларига мувофиқ ҳарбий сафарбарлик ва фавқулодда вазиятлар  бўйича ҳокимликка юкланган вазифаларнинг амалга оширилишини таъминлайди;

мудофаа қудратини таъминлаш, ҳарбий хизматга мажбур шахсларни ҳисобга олиш чора-тадбирларини амалга ошириш, бронга қўйиш масалалари бўйича давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг ҳудудий бўлинмалари фаолиятини мувофиқлаштиради;

фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва уларнинг оқибатларини тугатиш, табиий офатлар, эпидемиялар ва бошқа экстремал ҳолатларда тегишли органларнинг ишларини ташкил этади ва мувофиқлаштиради;

ҳоким томонидан ўтказиладиган ҳарбий сафарбарлик ва фавқулодда вазиятлар  масалалари бўйича йиғилишларнинг кун тартиби лойиҳаларини шакллантиради, ҳокимга тасдиқлатади ва тегишли ҳужжатларнинг тайёрланишини таъминлайди;

ҳоким томонидан ўтказиладиган ҳарбий сафарбарлик ва фавқулодда вазиятлар масалалари бўйича йиғилишларни ташкил қилади, топшириқларни умумлаштиради, уларнинг бажарилишини назорат қилади, уларнинг бажарилиши ва натижалари тўғрисида ҳокимни белгиланган муддатларда хабардор қилади;   

Ҳарбий сафарбарлик ва фавқулодда вазиятлар  масалалари гуруҳи тўғрисидаги Низомга ва ҳоким  томонидан юкланган ва функционал вазифаларда назарда тутилган бошқа функцияларни белгиланган тартибда амалга оширади.


Киритилган вақти: 20/09/2016 19:26 Кўрилганлиги: 404
 
Қидириш
Жами мурожаатлар: 1445 (100%)
Кўриб чиқилган: 1169 (81%)
Кўриб чиқилмоқда: 276 (19%)
 
Вилоят ҳокимлигининг умумий бўлими
 
 
 
mail@samarkand.uz
 
 
Электрон давлат хизматлари

Электрон давлат хизматлари
Очиқ маълумотлар
Онлайн тизимлар




 
 
 

    Сайтга баҳо беринг

Ҳозир онлайн
Руйхатдан утганлар: 2
Мехмонлар: 6
 
Яндекс.Метрика
Белгиланган матнни укиш учун ушбу тугмани босинг