Бош саҳифа / Вилоят ҳокимлиги / Эълонлар / “Ургут” эркин иқтисодиё зонаси фаолиятини ташкил этиш ва ривожлантириш тўғрисида
  Чоп этиш версияси  

“Ургут” эркин иқтисодиё зонаси фаолиятини ташкил этиш ва ривожлантириш тўғрисида

Мамлакатимизда эркин иқтисодий зоналарни (ЭИЗ) маҳаллий минерал-хомашё ресурсларни чукур қайта ишлаш асосида юқори қўшимча қийматга эга рақобатдош маҳсулотлар ишлаб чиқаришни таъминлайдиган замонавий корхоналар ташкил этиш, ҳудудларнинг ишлаб чиқариш ва ресурс салоҳиятидан комплекс ва самарали фойдаланиш, шу аснода янги иш ўринлари яратиш ва аҳоли даромадини ошириш учун хорижий, аввало, тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб қилишнинг муҳим омили сифатида ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда.


ЭИЗ фаолиятини тартибга соладиган мустаҳкам қонунчилик ва меъёрий база яратилди, уларни ривожлантириш учун хорижий ва маҳаллий инвестицияларни жалб этишга кўмаклашадиган кенг кўламли солиқ ва божхона имтиёзлари ҳамда преференциялар тизими шакллантирилган.

Ҳурматли тадбиркорлар!

“Ургут” эркин иқтисодий зонаси таркибига ишлаб чиқариш лойиҳаларини амалга оширмоқчи бўсангиз, эркин иқтисодий зона афзалликлари, берилган имтиёзлар ва перефиренциялардан фойдаланиш учун қуйидаги имкониятларни тавсия қиламиз.

Инвестиция лойиҳалари қайси  ҳудудда жойлашганлигидан қатъий назар,   ЭИЗ талаблари бажарилган тақдирда ЭИЗ таркибига киритилади.

Бунинг учун,“Ургут” ЭИЗ талабларини инобатга олиб, замонавий технологиялар асосида импорт ўрнини босувчи, экспортбоп маҳсулотлар ишлаб чиқариш лойиҳаларини:

1-жадвалдагикоммуникация тармоқлари мавжуд бўлган бўш турган бинолар, фойдаланилмаётган ишлаб чиқариш майдонлари негизида амалга оширишни;

1а-жадвалдаги коммуникация тармоқлари мавжуд бўлган “нол” қийматда бериладиган (сотиладиган) объектлар негизида амалга оширишни;

1б-жадвалдаги коммуникация тармоқлари мавжуд бўлган кўчмас мулк биржаси орқали хусусийлаштириладиган (сотиладиган) объектлар негизида амалга оширишни;

2-жадвалдаги табиий минерал хом-ашё ресурслари захирасидан самарали фойдаланган ҳолда  замонавий технологиялар асосида импорт ўрнини босувчи, экспортбоп қурилиш материаллари ишлаб чиқариш корхоналарини ташкил этишни;

3-жадвалдаги қишлоқ хўжалиги махсулотларини чуқур қайта ишлаш орқали замонавий технологиялар асосида импорт ўрнини босувчи, экспортбоп маҳсулотлар ишлаб чиқариш лойиҳаларини амалга оширишни;

4-жадвалдагибугунги кунда импорт қилинаётган тайёр махсулотлар, бутловчи буюмлар ва материалларни ўзимизда ишлаб чиқаришни ўзлаштириш бўйича лойиҳаларини амалга оширишни тавсия қиламиз.


Охирги ўзгариш: 16/08/2017 15:14 Кўрилганлиги: 288
 
Қидириш
Жами мурожаатлар: 1476 (100%)
Кўриб чиқилган: 1169 (79%)
Кўриб чиқилмоқда: 307 (21%)
 
Вилоят ҳокимлигининг умумий бўлими
 
 
 
mail@samarkand.uz
 
 
Электрон давлат хизматлари

Электрон давлат хизматлари
Очиқ маълумотлар
Онлайн тизимлар




 
 
 

    Сайтга баҳо беринг

Ҳозир онлайн
Руйхатдан утганлар: 1
Мехмонлар: 4
 
Яндекс.Метрика
Белгиланган матнни укиш учун ушбу тугмани босинг