Бош саҳифа / Вилоят ҳокимлиги / Эълонлар / Самарқанд вилояти ҳокимининг ҚАРОРИ
  Чоп этиш версияси  

Самарқанд вилояти ҳокимининг ҚАРОРИ

Халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдаги ўттиз олтинчи сессиясини чақириш тўғрисида



“Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 17-моддасига асосан ҚАРОР ҚИЛАМАН:

I. Халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдаги ўттиз олтинчи сессияси 2017 йил 17 май куни соат 9.00 да вилоят ҳокимлигининг катта мажлислар залида чақирилсин.

II. Халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдаги ўттиз олтинчи сессияси кун тартибига қуйидаги масалалар киритилсин:

1.   2017 йилнинг биринчи чорагида маҳаллий бюджет ижроси бўйича вилоят Ҳокимининг тақдимномаси тўғрисида.

2.   Ўзбекистон Республикасининг “Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонуни ҳақида.

3.   Ўзбекистон Республикасининг “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонуни ҳақида.

4.   Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил
4 мартдаги 199-сонли “Деҳқон хўжаликлари ва аҳолининг томорқа ерларидан самарали фойдаланиш, сувга чидамли, экспортбоп дарахт плантацияларини ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори ижроси юзасидан вилоят ҳокимининг иқтисодиёт ва тадбиркорлик масалалари бўйича биринчи ўринбосари Ш.Ф.Худайбердиевнинг ҳисоботи тўғрисида.

5.   Халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгаши депутати Ҳ.Саидмуродовнинг вилоятдаги ички йўллар қурилиши, таъмирланиши бўйича амалга оширилаётган ишлар юзасидан юборилган депутатлик сўрови юзасидан Автомобиль йўллари Самарқанд вилояти Ҳудудий Бош бошқармаси бошлиғи Қ.Ҳасановнинг ахбороти ҳақида.

6.   Халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг Ижтимоий-маданий ривожланиш масалалар бўйича доимий комиссияси томонидан тайёрланган Ўзбекистон Республикасининг “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Қонунининг вилоят ҳокимлиги соғлиқни сақлаш бошқармаси тизимидаги ижроси тўғрисида.

7.   Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 11 апрелдаги
ПҚ-2881-сонли “Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва топшириқлари самарали ва натижали ижро этилиши, шунингдек, ижро интизоми мустаҳкамланиши учун Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат маслаҳатчиларининг, Вазирлар Маҳкамаси ва унинг комплекслари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ҳамда барча даражалардаги ҳокимликлар раҳбарларининг шахсий жавобгарлиги тўғрисида”ги қарори ҳақида.

8.   Ташкилий масала.

Вилоят ҳокими                                Ҳ.Оқбўтаев

2017 йил 11 май



Киритилган вақти: 13/05/2017 09:31 Кўрилганлиги: 241
 
Қидириш
Жами мурожаатлар: 1439 (100%)
Кўриб чиқилган: 1169 (81%)
Кўриб чиқилмоқда: 270 (19%)
 
Вилоят ҳокимлигининг умумий бўлими
 
 
 
mail@samarkand.uz
 
 
Электрон давлат хизматлари

Электрон давлат хизматлари
Очиқ маълумотлар
Онлайн тизимлар




 
 
 

    Сайтга баҳо беринг

Ҳозир онлайн
Руйхатдан утганлар: 1
Мехмонлар: 12
 
Яндекс.Метрика
Белгиланган матнни укиш учун ушбу тугмани босинг