Бош саҳифа / Вилоят ҳокимлиги / Эълонлар / Диққат, танлов! “ЙИЛНИНГ ЭНГ ФАОЛ АХБОРОТ ХИЗМАТИ”
  Чоп этиш версияси  

Диққат, танлов! “ЙИЛНИНГ ЭНГ ФАОЛ АХБОРОТ ХИЗМАТИ”

Ўзбекистон мустақил босма оммавий ахборот воситалари ва ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари, йирик хўжалик субъектлари, шунингдек, жамоат ташкилотларининг ахборот хизматлари ўртасида “Йилнинг энг фаол ахборот хизмати” ижодий танловини эълон қилади. 

Танлов Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Нодавлат нотижорат ташкилотларини ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фондининг молиявий кўмагида ўтказилади.

Танлов шартлари:

Танловда иштирок этиш учун ахборот хизмати ёки матбуот марказининг жорий йилдаги фаолияти ва эришган ютуқлари ҳақида маълумот – 2016 йилнинг 1 январидан 10 ноябригача давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари, хўжалик субъектлари, жамоат ташкилотларининг расмий ахборот сайтларида, шунингдек, мамлакатнинг босма ва интернет нашрларида чоп этилган, таърифланган фаолиятни тасдиқлайдиган манбаларга барча ҳаволаларни тақдим этган ҳолда, вазирликлар, идоралар ёки жамоат ташкилотлари, ахборот хизмати ходимининг фамилияси, исми, шарифи, ОАВда тадбирлар қайд этилган мақолаларнинг асл нусхаси тақдим этилиши керак.

Танлов олтита номинация бўйича ўтказилади:



  • йилнинг энг фаол ахборот хизмати;
  • йилнинг энг фаол ахборот хизмати раҳбари ёки ходими;
  • энг яхши давлат ҳокимияти ва бошқаруви органи расмий сайти;
  • йил кашфиёти;
  • маълумотларни ижтимоий тармоқларда энг яхши тақдим этганлиги учун;
  • журналист наздидаги энг фаол ахборот хизмати.


Номинациялар бўйича танлов ҳужжатлари рўйхати:

Йилнинг энг яхши ахборот хизмати – жорий йилда ахборот хизмати ёки ахборот хизматининг фаолияти ва ютуқларини эркин шаклда таърифлаш (булар ташаббус кўрсатилган мақолалар сони, ахборот хизмати ходимларининг исми ОАВда қайд этилиши, ташкилот нуфузини бошқариш, имижини ўзгартириш бўйича ҳаракатлари бўлиши мумкин, таърифланган фаолият ва мақолаларнинг намуналарини тасдиқлайдиган барча манбаларга ҳаволалар тақдим этилиши керак).

Йилнинг энг яхши ахборот хизмати раҳбари – жорий йилда ахборот хизмати ёки ахборот хизматининг фаолияти ва ютуқларини эркин шаклда таърифлаш (булар ташаббус кўрсатилган мақолалар сони, ахборот хизмати раҳбарининг фамилияси, исми, шарифининг ОАВда қайд этилиши, ташкилот нуфузини бошқариш, имижини ўзгартириш бўйича ҳаракатлар бўлиши мумкин, таърифланган фаолият ва мақолаларнинг намуналарини тасдиқлайдиган барча манбаларга ҳаволалар тақдим этилиши керак).

Энг яхши расмий сайт – давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари расмий сайтининг фаолиятини, расмий веб-сайт ва бошқа ОАВда, жумладан, электрон нашрларда чоп этилган ахборотга ҳаволалар сони, веб-сайтга кундалик ташриф буюрувчилар сони, чоп этилаётган ахборотнинг ғоявий-бадиий даражаси ва контент сифати, шунингдек, расмий веб-сайтда тил версияларининг ишлашини эркин усулда таърифлаш.

Йил кашфиёти – жорий йилда йирик жамоат ташкилотлари, ННТ ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари ахборот хизмати ходимлари ёки ахборот хизматининг фаолияти ва ютуқларини эркин шаклда таърифлаш (булар ташаббус кўрсатилган мақолалар сони, ахборот хизмати ходимлари фамилияси, исми, шарифи матбуотда қайд этилиши, ташкилот нуфузини бошқариш, имижини ўзгартириш бўйича ҳаракатлар бўлиши мумкин, таърифланган фаолият ва мақолаларнинг намуналарини тасдиқлайдиган барча манбаларга ҳаволалар тақдим этилиши керак).

Маълумотларни ижтимоий тармоқларда энг яхши тақдим этиш – давлат ҳокимияти ва бошқаруви органи расмий саҳифасининг ижтимоий тармоқлардаги фаолияти, рўйхатдан ўтганларнинг сони, фойдаланувчиларнинг умумий қамрови, расмий саҳифа ва интернет-ОАВда чоп этилган ахборотга ҳаволалар сони, расмий саҳифада тақдим этилган материалларга репостлар сони, ахборотни ижтимоий тармоқларда жойлаштириш тезлиги, ижтимоий тармоқларда фойдаланувчилар билан мулоқот самарадорлигини эркин шаклда таърифлаш.

Журналист наздидаги энг фаол ахборот хизмати – давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари ахборот хизматининг оммавий ахборот воситалари вакиллари билан ўзаро ҳамкорлиги механизмлари, масс-медиа вакиллари учун ўтказиладиган тадбирлар сони ва уларнинг иштирок этиш даражаси, шаклланган журналистлар пулининг мавжудлиги, журналистлар учун махсус мавзуга доир танловларнинг ўтказилиши, тадбирлар доирасида тақдим этиладиган тарқатма материалнинг сифати, онлайн режимида ташкилот фаолияти ҳақидаги дайджестларнинг доимий равишда юритилишини эркин шаклда таърифлаш.

Танловда иштирок этиш учун ариза юридик шахс раҳбари – танлов иштирокчиси томонидан имзоланган ва муҳр босилган, иш жойи, касбий фаолияти ҳақида қисқача маълумот, телефон рақами, манзили ва муаллиф паспортининг нусхаси илова қилинган ҳолда тўлдирилган бланкни ташкил этади.

Танловга топширилган материаллар ўзбек, рус ёки қорақалпоқ тилида тайёрланган бўлиши ва босма, интернет нашр ёки веб-сайт кўрсатилган ҳолда босма ҳамда электрон шаклда тақдим этилиши керак.

Фоторепортажлар асл нусха ҳолатида тақдим этилади.

Танлов ғолибларига совринлар:

Ғолиблар ҳар бир номинация бўйича махсус диплом ва қимматбаҳо совға билан тақдирланади.

Материаллар 2016 йилнинг 10 ноябригача “Йилнинг энг фаол ахборот хизмати” танловига қайди билан Тошкент шаҳар – 100129, Алишер Навоий кўчаси, 30-уй, 2-қават, 45-хона, Ўзбекистон мустақил босма оммавий ахборот воситалари ва ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фондига юборилиши керак.

Батафсил маълумотни 244-12-51, 244-14-28 телефон рақамлари орқали ҳам олишингиз мумкин.


Охирги ўзгариш: 14/07/2016 18:24 Кўрилганлиги: 253
 
Қидириш
Жами мурожаатлар: 1373 (100%)
Кўриб чиқилган: 1169 (85%)
Кўриб чиқилмоқда: 204 (15%)
 
Вилоят ҳокимлигининг умумий бўлими
 
 
 
mail@samarkand.uz
 
 
Электрон давлат хизматлари

Электрон давлат хизматлари
Очиқ маълумотлар
Онлайн тизимлар




 
 
 

    Сайтга баҳо беринг

Ҳозир онлайн
Руйхатдан утганлар: 2
Мехмонлар: 13
 
Яндекс.Метрика
Белгиланган матнни укиш учун ушбу тугмани босинг