Бош саҳифа / Вилоят ҳокимлиги / Эълонлар / Диққат, танлов! “ЖАМИЯТ ВА МЕН”
  Чоп этиш версияси  

Диққат, танлов! “ЖАМИЯТ ВА МЕН”

Ўзбекистон мустақил босма оммавий ахборот воситалари ва ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди республикадаги босма ва интернет нашрлар, ахборот агентликлари журналистлари ва фотожурналистлари учун “Жамият ва мен” танловини эълон қилади.

Танловга жамият учун муҳим аҳамиятга эга, мамлакатимиздаги ижтимоий-сиёсий, социал-иқтисодий, маданий-маърифий, ҳуқуқий соҳалардаги ислоҳотларнинг бориши, жамиятнинг фаол аъзолари ташаббусларини бирлаштириш, ННТ, фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари, ОАВ ва давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари билан ўзаро ижтимоий шериклик ҳамда жамоатчилик назоратини кучайтиришга қаратилган ижодий ишлар қуйидаги йўналишлар бўйича қабул қилинади.

Танлов Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Нодавлат нотижорат ташкилотларини ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фондининг молиявий кўмагида ўтказилади.

Танлов йўналишлари:

  • ижтимоий мавзуда ёритилган энг яхши материал;
  • иқтисодий мавзуда ёритилган энг яхши материал;
  • тарихий ва маданий мавзуда ёритилган энг яхши материал;
  • сиёсий мавзуда ёритилган энг яхши материал;
  • илмий-техник мавзуда ёритилган энг яхши материал;
  • спорт мавзусида ёритилган энг яхши материал;
  • ижтимоий шериклик мавзусида ёритилган энг яхши материал;
  • жамоатчилик назорати мавзусида ёритилган энг яхши материал.

Махсус номинациялар:

  • “Ўз даврининг қаҳрамони” мавзусида энг яхши мақола;
  • “Соғлом она ва бола йили” Давлат дастури доирасида ёзилган энг яхши мақола.

Танловни ўтказиш шартлари ва тартиби:

Танловга номзодлик учун тақдим этиладиган материаллар 2016 йил 1 январдан 10 ноябригача босма нашрларда чоп этилган бўлиши керак. Улар юксак касбий даража билан ажралиб туриши ва қуйидагилардан иборат бўлиши мақсадга мувофиқ:

  • тақдим этилган мавзуга мувофиқлик;
  • мавзуни ёритишда асослилик ва ўзига хослик;
  • материалнинг маънодорлиги ва тушунарлилиги;
  • аниқ ва ишончли маълумот.

Танловда иштирок этиш учун аризалар мазкур эълон чоп этилган вақтдан бошлаб 10 ноябрга қадар Тошкент шаҳар - 100129, Алишер Навоий кўчаси, 30-уй, 2-қават, 45-хонадақабул қилинади.

Мурожаат учун телефон: (371) 244-14-28.

Ҳар бир номинация бўйича танлов ғолиблари махсус диплом ва ноутбук билан тақдирланади.

Танловга юборилган материаллар қайтарилмайди, улар учун тақриз ёзилмайди ва ҳақ тўланмайди.  


Киритилган вақти: 14/07/2016 16:19 Кўрилганлиги: 477
 
Қидириш
Жами мурожаатлар: 1476 (100%)
Кўриб чиқилган: 1169 (79%)
Кўриб чиқилмоқда: 307 (21%)
 
Вилоят ҳокимлигининг умумий бўлими
 
 
 
mail@samarkand.uz
 
 
Электрон давлат хизматлари

Электрон давлат хизматлари
Очиқ маълумотлар
Онлайн тизимлар




 
 
 

    Сайтга баҳо беринг

Ҳозир онлайн
Руйхатдан утганлар: 2
Мехмонлар: 11
 
Яндекс.Метрика
Белгиланган матнни укиш учун ушбу тугмани босинг