Бош саҳифа / Вилоят ҳокимлиги / Эълонлар / Диққат, танлов! “ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИ ЖУРНАЛИСТ НИГОҲИДА”
  Чоп этиш версияси  

Диққат, танлов! “ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИ ЖУРНАЛИСТ НИГОҲИДА”

Ўзбекистон мустақил босма оммавий ахборот воситалари ва ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди мамлакатимизда инсон ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш мақсадида амалга оширилаётган демократик, социал-иқтисодий, сиёсий-ҳуқуқий ислоҳотларни янада чуқурлаштириш жараёни босма оммавий ахборот воситаларида кенг ёритилишини ташкил этиш, журналистларнинг жамиятдаги фаоллигини ошириш, уларни қўллаб-қувватлаш мақсадида “Инсон ҳуқуқлари журналист нигоҳида” мавзуидаги ижодий танловни эълон қилади. 

Танлов Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Нодавлат нотижорат ташкилотларини ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди кўмагида ўтказилади.

Танлов шартлари:

Танловга 2016 йилнинг 1 январидан 10 ноябригача республика босма оммавий ахборот воситалари ва интернет нашрларида эълон қилинган, Инсон ҳуқуқлари бўйича умумжаҳон декларацияси, мамлакатимизда инсон ҳақ-ҳуқуқларини таъминлашга қаратилган қонун ҳужжатларининг мазмун-моҳияти ва уларнинг амал қилиши, инсон ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилишни таъминлаш, шахсни ҳар томонлама камол топтириш, ёшларнинг демократик фуқаролик жамияти барпо этишда фаол иштирок этиши учун зарур социал-иқтисодий, сиёсий-ҳуқуқий шароит яратишга қаратилган мавзудаги ахборот-таҳлилий, публицистик ва фотоматериаллар қабул қилинади.

Танловга тақдим этилган материаллар мамлакатда фаолият олиб бораётган босма оммавий ахборот воситалари, интернет нашрларда чоп этилган бўлиши лозим.

Тақдим этилган материаллар ўзбек, рус ва қорақалпоқ тилларида тайёрланган, эълон қилинган босма ёки интернет нашри аниқ кўрсатилган электрон ва матбуот нусхада бўлиши керак. Фоторепортажлар асл нусхада тақдим этилади. Ижодий ишларга муаллиф тўғрисида (фамилияси, исми, профессионал фаолияти тўғрисида қисқача маълумот, паспорт нусхаси) маълумотлар илова қилинади.

Танлов ғолибларига мукофотлар:

Ғолиблар диплом ва компьютер жамланмаси, телевизор, планшет ва бошқа қимматбаҳо совғалар билан тақдирланади.

Материаллар “Инсон ҳуқуқлари журналист нигоҳида” мавзуидаги ижодий танловга деган қайд билан Ўзбекистон мустақил босма оммавий ахборот воситалари ва ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фондига 2016 йил 10 ноябрга қадар қуйидаги манзилга жўнатилади: Тошкент шаҳри – 100129, Алишер Навоий кўчаси, 30-уй, 2-қават, 45-хона. Тел./факс: 244-14-28, 244-12-51, www.mmf.uz, e-mail: fonduz@umail.uz .

Ташкилий қўмита


Киритилган вақти: 14/07/2016 16:24 Кўрилганлиги: 474
 
Қидириш
Жами мурожаатлар: 1476 (100%)
Кўриб чиқилган: 1169 (79%)
Кўриб чиқилмоқда: 307 (21%)
 
Вилоят ҳокимлигининг умумий бўлими
 
 
 
mail@samarkand.uz
 
 
Электрон давлат хизматлари

Электрон давлат хизматлари
Очиқ маълумотлар
Онлайн тизимлар




 
 
 

    Сайтга баҳо беринг

Ҳозир онлайн
Руйхатдан утганлар: 1
Мехмонлар: 12
 
Яндекс.Метрика
Белгиланган матнни укиш учун ушбу тугмани босинг