Бош саҳифа / Вилоят ҳокимлиги / Эълонлар / Диққат! Диққат! Диққат!
  Чоп этиш версияси  

Диққат! Диққат! Диққат!

Барча юридик ва жисмоний шахслар, шу жумладан чет эл инвесторлари диққатига!

 


Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси Самарқанд вилоят ҳудудий бошқармаси “Best Realtor” МЧЖ Самарқанд минтақавий филиали билан ҳамкорликда бошланғич нархи босқичма босқич ошиб бориши тартибида ўтказиладиган очиқ аукцион савдоларига таклиф этади.

Аукцион савдоларига қуйидаги давлат активлари қўйилмоқда.

1.Жомбой тумани, А.Қурбонов МФЙ, Ибн Сино кўчасида жойлашган маъмурий бино, омборхона ва қўшимча бино-иншоотлар.

Савдога қўйилган давлат активининг тавсифи: умумий ер майдони 3500 кв.м., қурилиш тагидаги майдони 630,97 кв.м., фойдали майдони 565,79 кв.м.

Бошланғич баҳоси – 445 354 728 сўм. Балансда сақловчи: Жомбой тумани ҳокимлиги. Фаолият-ихтисоси: маъмурий бошқарув. Ушбу объектнинг савдо кунлари 2017 йил 21 июл ва 4 август.

2. Самарқанд тумани, Кулбапоён ҚФЙ, Равонак маҳалласида жойлашган қозонхона биноси. Маҳалласида жойлашган даволаш биноси (0001 литердаги даволаш бўлими, 0001/1 литердаги айвонча).

Савдога қўйилган давлат активининг тавсифи: умумий ер майдони 381,47 кв.м., қурилиш тагидаги майдони 381,47 кв.м., фойдали майдони 306,25 кв.м.

Бошланғич баҳоси – 491 879 545 сўм. Балансда сақловчи: Самарқанд тумани тиббиёт бирлашмаси. Фаолият-ихтисоси: соғлиқни сақлаш.  Ушбу объектнинг савдо кунлари 2017 йил 15 ва 28 август, 11 сентябр.

3.  Самарқанд тумани, Даштакиболо ҚФЙ, Оқмачит маҳалласида жойлашган ошхона ва омборхона бинолари.

Савдога қўйилган давлат активининг тавсифи: умумий ер майдони 430,9 кв.м., қурилиш тагидаги майдони 430,9 кв.м., фойдали майдони 339,98 кв.м.

Бошланғич баҳоси – 437 715 410 сўм. Балансда сақловчи: Самарқанд тумани тиббиёт бирлашмаси. Фаолият-ихтисоси: соғлиқни сақлаш. Ушбу объектнинг савдо кунлари 2017 йил 15 ва 28 август, 11 сентябр.

4.Самарқанд тумани, Улуғбек ҚФЙ, Янгиариқ-2 маҳалласида жойлашган елим ишлаб чиқариш цехи биноси (0001 литердаги ёрдамчи хўжалик биноси, 0002 литердаги елим ишлаб чиқариш цехи, 0003 литердаги айвон).

Савдога қўйилган давлат активининг тавсифи: умумий ер майдони 131,58 кв.м., қурилиш тагидаги майдони 131,58 кв.м., фойдали майдони 100,37 кв.м.

Бошланғич баҳоси – 140 470 000 сўм. Балансда сақловчи: Қоракўлчилик ва чўл экологияси илмий тадқиқот институти. Фаолият-ихтисоси: ишлаб чиқариш. Ушбу объектнинг савдо кунлари 2017 йил 15 ва 28 август, 11 сентябр.

5.   Нуробод тумани, Шарқ Юлдузи МФЙ, Далабоғ гузари ҳудудида жойлашган савдо дўкони биноси.

Савдога қўйилган давлат активининг тавсифи: умумий ер майдони  185,0 кв.м., қурилиш тагидаги майдони 185,0 кв.м., фойдали майдони 137,16 кв.м.

Бошланғич баҳоси – 117 592 000 сўм. Балансда сақловчи: Нуробод тумани ҳокимлиги. Фаолият-ихтисоси: савдо. Ушбу объектнинг савдо кунлари 2017 йил 15 ва 28 август, 11 сентябр.

6.Самарқанд тумани, Кулбаипоён ҚФЙ, Равонак маҳалласида жойлашган қозонхона биноси.

Савдога қўйилган давлат активининг тавсифи: умумий майдони 86,56 кв.м., қурилиш тагидаги майдони 86,56 кв.м., фойдали майдони 68,21 кв.м.

Бошланғич баҳоси – 122 300 000 сўм. Балансда сақловчи: Самарқанд тумани тиббиёт бирлашмаси. Фаолият-ихтисоси: соғлиқни сақлаш. Ушбу объектнинг савдо кунлари 2017 йил 21 август, 4 ва 18 сентябр.

7. Самарқанд тумани, Улуғбек ҚФЙ, Хўжа Аҳрор маҳалласида жойлашган дам олиш биноси.

Савдога қўйилган давлат активининг тавсифи: умумий майдони 107,36 кв.м., қурилиш тагидаги майдони 107,36 кв.м., фойдали майдони 82,86 кв.м.

Бошланғич баҳоси – 264 000 000 сўм. Балансда сақловчи: Самарқанд тумани тиббиёт бирлашмаси. Фаолият-ихтисоси: соғлиқни сақлаш. Ушбу объектнинг савдо кунлари 2017 йил 21 август, 4 ва 18 сентябр.

8.Самарқанд шаҳар, Унивеситет ҳиёбони 9-уй манзилда жойлашган маъмурий бино.

Савдога қўйилган давлат активининг тавсифи: умумий майдони 40,31 кв.м., қурилиш тагидаги майдони 40,31 кв.м., фойдали майдони 28,75 кв.м.

Бошланғич баҳоси – 173 221 825 сўм. Балансда сақловчи: Самарқанд вилоят адлия бошқармаси. Фаолият-ихтисоси: маъмурий бошқарув. Ушбу объектнинг савдо кунлари 2017 йил 21 август, 4 ва 18 сентябр.

9.   Нуробод тумани, Нуробод шаҳри, А.Темур МФЙ, Спитамен кўчасида жойлашган савдо дўкони биноси (“Жанубий” дўкони).

Савдога қўйилган давлат активининг тавсифи: умумий майдони 253,9 кв.м., қурилиш тагидаги майдони 186,44 кв.м., фойдали майдони 152,0 кв.м.

Бошланғич баҳоси – 194 090 000 сўм. Балансда сақловчи: Навоий кон металлургия комбинати Жанубий кон боршқармаси. Фаолият-ихтисоси: саноат-ишлаб чиқариш. Ушбу объектнинг савдо кунлари 2017 йил 21 август, 4 ва 18 сентябр.

10.  Каттақўрғон шаҳар, “А.Навоий” кўчаси 183-уйда жойлашган “Саломатлик” марказининг бўш турган бино ва иншоотлари.

Савдога қўйилган давлат активининг тавсифи: умумий майдони 81,56 кв.м., қурилиш тагидаги майдони 81,56 кв.м., фойдали майдони 58,2 кв.м.

Бошланғич баҳоси – 282 370 456 сўм. Балансда сақловчи: Каттақўрғон шаҳар тиббиёт бирлашмаси. Фаолият-ихтисоси: саноат-ишлаб чиқариш. Ушбу объектнинг савдо кунлари 2017 йил 29 август, 12 ва 26 сентябр.

 Аукционда қатнашишга буюртманома қабул қилиш билдиришнома эълон қилинган санадан бошланади ва билидиршномада кўрсатилган аукцион савдоси ўтказиладиган куни савдо бошланишидан уч соат олдин тамом бўлади.

Савдо ташкилотчиси: Самарқанд шаҳар, А.Жомий кўчаси, 63-уй (Ёшлар маркази биноси)да жойлашган “Best Realtor” МЧЖ Самарқанд минтақавий филиали (Лицензия: RR-0225).

Аукцион савдолари натижалари бўйича ғолиблик баённомаси имзоланган санадан бошлаб 20 кундан кечикмай олди-сотди шартномаси тузилади.

Талабгорлар давлат активи бошланғич бахосининг 15 (ўн беш) фоизидан кам бўлмаган миқдорда закалат пулини “Best Realtor” МЧЖ Самарқанд минтақавий филиалининг “Ипотека банк” АТИБ “Кўксарой” филиалидаги қуйидаги ҳисоб рақамига тўлашлари лозим: 20208000400433601008, МФО:00262, СТИР:303179580.

Аукционда қатнашиш учун савдо ташкилотчисига талабгор ёки унинг вакили аукцион ўтказиш тўғрисида эълонда белгиланган муддатларда шахсан ёки почта орқали қуйидаги хужжатларни илова қилган ҳолда аукционда қатнашишга буюртманомани икки нусхада тақдим этади:

- юридик шахслар учун – давлат рўйхатидан ўтказилганлик тўғрисидаги гувоҳноманинг нусхаси, шунингдек тўлиқ ваколатли вакилнинг савдода қатнашиши учун қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда расмийлаштирилган, унинг шахсини тасдиқлайдиган ҳужжатнинг нусхаси илова қилинган ишончнома;

- жисмоний шахслар учун – паспортнинг нусхаси, савдода тўлиқ ваколатли вакил қатнашган тақдирда, шунингдек қонун хужжатларида белгиланган тартибда расмийлаштирилган, тўлиқ ваколатли вакилнинг шахсини тасдиқлайдиган хужжатнинг нусхаси илова қилинган ишончнома;

- аукцион тўғрисидаги билдиришномада кўрсатилган банк ҳисоб рақамига закалат тўланганлигини тасдиқлайдиган тўлов ҳужжатининг нусхаси.

Мурожаат учун манзил: Самарқанд шаҳар, А.Жомий кўчаси, 63-уй (Ёшлар маркази биноси).

Маълумотлар учун Телефон: (+99893) 331-70-80, 355-80-55.

Электрон почта: best.samarqand@inbox.uz. Интернет тармоғидаги веб сайт: www.emulk.uz, www.gki.uz, www.gkitorg.uz 

Хурматли тадбиркорлар ва ишбилармонлар!

Савдоларни ўтказиш жараёнида қонун билан қўриқланадиган хуқуқларингиз бузилган тақдирда Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш Давлат қўмитасининг 0-371-259-21-37 рақамли ишонч телефонига зудлик билан хабар беришингиз сўралади!

Савдоларга марҳамат!




Киритилган вақти: 28/07/2017 16:03 Кўрилганлиги: 281
 
Қидириш
Жами мурожаатлар: 1476 (100%)
Кўриб чиқилган: 1169 (79%)
Кўриб чиқилмоқда: 307 (21%)
 
Вилоят ҳокимлигининг умумий бўлими
 
 
 
mail@samarkand.uz
 
 
Электрон давлат хизматлари

Электрон давлат хизматлари
Очиқ маълумотлар
Онлайн тизимлар




 
 
 

    Сайтга баҳо беринг

Ҳозир онлайн
Руйхатдан утганлар: 1
Мехмонлар: 6
 
Яндекс.Метрика
Белгиланган матнни укиш учун ушбу тугмани босинг