Бош саҳифа / Янгиликлар / «Юрт тарақиёти йўлида бирлашайлик!»
  Чоп этиш версияси  

«Юрт тарақиёти йўлида бирлашайлик!»

Самарқанд шаҳрида вилоят касаба уюшма ташкилотлари бирлашмаси томонидан амалий семинар ташкил этилди.

Ўзбекистон касаба уюшмаларининг «Юрт тараққиёти йўлида бирлашайлик!» шиори остида бўлиб ўтган форум якунларига бағишланган тадбирда Ўзбекистон касаба уюшмалари федерациясининг «2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси»ни амалга оширишда кўмаклашиш дастури муҳокама қилинди.

–Ҳаракатлар стратегиясини амалга оширишда Ўзбекистон касаба уюшмалари зиммасига ҳам муҳим вазифалар белгиланган, – дейди Ўзбекистон таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси Ургут туман кенгаши раиси Мадина Баротова. – Шу мақсадда кўмаклашиш дастури ишлаб чиқилди. Ушбу дастур асосида фаолиятимизни ташкил этамиз.

Тадбирда форум иштирокчиларининг «Ўзбекистон касаба уюшмалари аъзоларига мурожаатномаси» қўллаб-қувватланди.

Якунда муҳокама қилинган масалалар юзасидан қарорлар қабул қилинди.



Охирги ўзгариш: 12/07/2017 10:16 Кўрилганлиги: 137
 
Қидириш
Жами мурожаатлар: 1425 (100%)
Кўриб чиқилган: 1169 (82%)
Кўриб чиқилмоқда: 256 (18%)
 
Вилоят ҳокимлигининг умумий бўлими
 
 
 
mail@samarkand.uz
 
 
Электрон давлат хизматлари

Электрон давлат хизматлари
Очиқ маълумотлар
Онлайн тизимлар




 
 
 

    Сайтга баҳо беринг

Ҳозир онлайн
Руйхатдан утганлар: 1
Мехмонлар: 13
 
Яндекс.Метрика
Белгиланган матнни укиш учун ушбу тугмани босинг