Бош саҳифа / Янгиликлар / Ягонасан, муқаддас Ватан!
  Чоп этиш версияси  

Ягонасан, муқаддас Ватан!

Юртимизда униб-ўсиб келаётган ёш авлод қалбида Ватанга муҳаббат ва садоқат туйғуларини камол топтириш, ғурур ва ифтихор ҳиссини кучайтиришга ундайдиган бадиий етук қўшиқлар яратиш ва бу асарларни халқимизнинг маънавий мулкига айлантириш мақсадида ҳар йили анъанавий тарзда ўтказиладиган «Ягонасан, муқаддас Ватан!» республика кўрик-танловининг вилоят босқичи бўлиб ўтди. 

– Шаҳар ва туманларда ўтказилган биринчи босқичда профессионал, бадиий ҳаваскорлик жамоалари, ансамбллар ва якка ижрочилар, мактаблар, олий ва ўрта махсус касб-ҳунар таълими муассасалари жамоаларидан 281 ижрочи қатнашди, – дейди вилоят маданият бошқармаси халқ ижодиёти ва ҳаваскорлик санъатини ривожлантириш сектори мудири Суҳроб Эрбоев. – Шулардан 68 нафари ғолиб бўлиб, танловнинг вилоят босқичида иштирок этди. Ижро этилган қўшиқлар мусиқасининг оригиналлиги, матннинг таъсирчан бадиий образларга бойлиги, мазмундорлиги, Ватанга муҳаббат ва истиқлолга садоқат ғоялари билан йўғрилганлиги баҳолашнинг асосий мезони бўлди.

Кўрик-танлов натижаларига кўра, Самарқанд шаҳридан иштирок этган эркин ижодкор Зоир Асқаров биринчи ўринни қўлга киритди.

2 та иккинчи ўрин Каттақўрғон туманидаги 1-сон маданият ва аҳоли дам олиш маркази хормейстери Ғолиб Ўсаров ва Самарқанд шаҳридаги 16-умумтаълим мактаби ўқитувчиси Зарина Тўрақуловага берилди.

Иштихонлик ижрочи Дилмурод Абдуллаев, нурободлик Мансур Бойқобиловлар учинчи ўринга муносиб топилди. 


Пайариқ, Самарқанд, Пастдарғом, Иштихон туманлари ва Каттақўрғон шаҳридан иштирок этган ижрочиларга танлов ташкилотчиларининг фахрий ёрлиқлари топширилди.

Ғолиблар кўрик-танловнинг республика босқичида иштирок этадилар.

Зилола ОМОНОВА.


Охирги ўзгариш: 17/07/2017 11:47 Кўрилганлиги: 205
 
Қидириш
Жами мурожаатлар: 1448 (100%)
Кўриб чиқилган: 1169 (81%)
Кўриб чиқилмоқда: 279 (19%)
 
Вилоят ҳокимлигининг умумий бўлими
 
 
 
mail@samarkand.uz
 
 
Электрон давлат хизматлари

Электрон давлат хизматлари
Очиқ маълумотлар
Онлайн тизимлар




 
 
 

    Сайтга баҳо беринг

Ҳозир онлайн
Руйхатдан утганлар: 2
Мехмонлар: 12
 
Яндекс.Метрика
Белгиланган матнни укиш учун ушбу тугмани босинг