Бош саҳифа / Янгиликлар / Хирмонлар баракали
  Чоп этиш версияси  

Хирмонлар баракали

Иштихон: «Шердор Жавлон боғлари» фермер хўжалиги аъзолари олти иш кунида белгиланган режани ортиғи билан бажаришди. 

Улар давлатга пахта сотиш шартнома режасини 110 фоизга бажардилар.

Оқдарё: Тумандаги «Диёрбек дайровот даласи», «Қоратери Умид даласи», «Бозоржой машъали», «Абдураҳим Каримов чорваси», «Оқдарё Умиджон замини», «Оқчелак Наволи машъали», «Собиржон ғалла даласи», «Турон», «Беклар достони», «Равот маскани» каби фермер хўжаликлари биринчи теримда давлатга пахта сотиш шартнома режасини ортиғи билан уддаладилар.

Каттақўрғон: «Қулмат бобо» фермер хўжалиги аъзолари жорий йилда 32 гектар майдонда пахта етиштиришди. Ёз бўйи қилинган меҳнат самарасида белгиланган 93 тонна ўрнига 104 тонна сифатли хом ашё териб олинди. Хўжалик аъзолари яна 15 тонна пахта топширишни мақсад қилишган.

 

***

Каттқўрғон туманидаги Мундиёнва Жонкелди маҳаллаларидан тузилган 409-отряд аъзолари теримда Орзу Маҳмудов номли муқобил МТП ҳудудидаги фермер хўжаликларига яқиндан кўмак беришмоқда. Мавсум бошидан буён Клара ва Маҳорат Маматова, Маҳлиё Жўраева, Марям Бўриева, Зуҳра Аҳмедова сингари илғор теримчилар 2 тоннадан зиёд пахта терди.

Б.МУСТАНОВ олган сурат.


Охирги ўзгариш: 11/10/2017 15:12 Кўрилганлиги: 115
 
Қидириш
Жами мурожаатлар: 1476 (100%)
Кўриб чиқилган: 1169 (79%)
Кўриб чиқилмоқда: 307 (21%)
 
Вилоят ҳокимлигининг умумий бўлими
 
 
 
mail@samarkand.uz
 
 
Электрон давлат хизматлари

Электрон давлат хизматлари
Очиқ маълумотлар
Онлайн тизимлар




 
 
 

    Сайтга баҳо беринг

Ҳозир онлайн
Руйхатдан утганлар: 2
Мехмонлар: 12
 
Яндекс.Метрика
Белгиланган матнни укиш учун ушбу тугмани босинг