Бош саҳифа / Янгиликлар / Халқаро пресс клуб – Самарқандда
  Чоп этиш версияси  

Халқаро пресс клуб – Самарқандда

Халқаро пресс клубнинг навбатдаги сайёр анжумани 6 август куни Самарқанд шаҳрида ўтказилди


“Самарқанд: Ҳаракатлар стратегияси – ижро, ҳаёт, мазмун” мавзусидаги анжуман 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясининг вилоятдаги ижроси, давлат ва ҳудудий дастурларнинг бажарилиши, ҳудудда туризмни ривожлантириш каби долзарб масалаларга бағишланди.

Самарқанд вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи Т.Жўраев, “Тараққиёт стратегияси” маркази ижрочи директори А.Бурхонов ва бошқалар Президентимиз Ш.Мирзиёевнинг 2017 йил 7 февралдаги фармони билан тасдиқланган Ўаракатлар стратегиясида белгиланган вазифаларнинг юртимиз тараққиёти, халқимиз фаровонлигини оширишдаги аҳамияти ҳақида сўз юритди. Ҳаракатлар стратегиясини “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили”да амалга оширишга оид давлат дастурининг вилоятдаги ижроси таҳлил этилди.

Дастурга кўра, иқтисодиётда таркибий ўзгартиришларни чуқурлаштириш, етакчи тармоқларини модернизация ва диверсификация қилиш ҳисобига миллий иқтисодиётнинг рақобатдошлигини ошириш мақсадида умумий қиймати 130,2 миллиард сўмлик 101 та лойиҳа ишга туширилиб, 1649 та янги иш ўрни яратилди.

Кўп тармоқли фермер хўжаликларини янада ривожлантириш мақсадида ишлаб чиқилган дастур бўйича 3406 фермер хўжалиги кўп тармоқлига айлантирилди ва улар томонидан 3586 янги лойиҳа амалга оширилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 12 январдаги “Ургут”, “Fиждувон”, “Қўқон” ва “Ҳазорасп” эркин иқтисодий зоналарини ташкил этиш тўғрисида”ги Фармони асосида “Ургут” эркин иқтисодий зонаси учун вилоятнинг Ургут, Паст Дарғом ва Нуробод туманлари ҳудудидан 816  гектар ер майдони ажратилди. 2017-2018 йилларда бу ерда 281,1 миллион долларлик 80 та лойиҳа амалга оширилади ва беш мингдан ортиқ янги иш ўрни яратилади. Ҳозиргача 47 лойиҳа тасдиқланиб, уларни ҳаётга татбиқ этишга киришилмоқда.

Аҳолини тадбиркорликка жалб қилиш борасида тижорат банклари томонидан олиб борилган амалий ишлар натижасида вилоятдаги 17 мингдан ортиқ хонадонга жами 114,5 миллиард сўм кредит маблағлари ажратилди.

Вилоятнинг сайёҳлик имкониятларидан самарали фойдаланиш ва унинг салоҳиятини ошириш борасида ҳам бир қатор лойиҳалар амалга оширилмоқда. Жумладан, Самарқанд шаҳрида “Самарканд сити” туристик маркази қурилишига киришилди. Янги туристик маршрутларни яратиш, туризмнинг замонавий турларини ривожлантириш мақсадида эко, агро, спорт туризм йўналишида бир қатор объектлар туристик маршрутга киритилди. Япония, Малайзия, Индонезия ва бошқа давлатлардан чартер рейслар орқали сайёҳларнинг Самарқандга саёҳати уюштирилди.

         Тиббий туризм йўналишида вилоятдаги 270 дан ортиқ хусусий тиббиёт марказлари фаол иштирок этмоқда. Ушбу клиникалар энг замонавий тиббий ускуналар ва юқори малакали мутахассислар орқали юртимизга келган сайёҳларга тиббий хизмат кўрсатиш билан бирга, хориждан айнан даволаниш учун Самарқандга келувчилар сафи кенгайиши учун самарали иш олиб бормоқда.

         Анжуманда Самарқанд шаҳридаги “Versus medical” МЧЖ координатори Л.Алматова, Иштихон туманидаги “Домла Аброрий умр” фермер хўжалиги раҳбари А.Раббимов, Ургут туманидаги “Urgaztekstil” масъулияти чекланган жамияти раиси Ф.Темиров юртимизда тадбиркор ва фермерлар учун яратилган имкониятлар, бундан фойдаланиб амалга ошираётган фаолияти ҳақида гапириб берди.

Шунингдек, анжуман давомида иштирокчилар ёшлар таълим-тарбияси, тўй-маъракаларни ихчам ва камчиқим қилиб ўтказиш, аҳолига сифатли тиббий хизмат кўрсатиш, жойларда ижтимоий-маънавий муҳит барқарорлигини таъминлаш, Самарқанд шаҳрида амалга оширилаётган қурилиш-ободонлаштириш ишлари ҳақида мулоҳаза юритиб, ўз таклиф ва ташаббусларини билдирди. Вилоят аҳолиси эса телефон орқали ўзларини қизиқтираётган саволлар билан мурожаат қилиб, мутасаддилардан жавоб олди.

Халқаро пресс клубнинг Самарқанддаги сайёр сессияси якунида телевидение орқали халқ билан бевосита мулоқотни йўлга қўйиш мақсадида клубнинг вилоятдаги филиалини ташкил этиш ташаббуси илгари сурилди.



Охирги ўзгариш: 12/08/2017 09:58 Кўрилганлиги: 108
 
Қидириш
Жами мурожаатлар: 1424 (100%)
Кўриб чиқилган: 1169 (82%)
Кўриб чиқилмоқда: 255 (18%)
 
Вилоят ҳокимлигининг умумий бўлими
 
 
 
mail@samarkand.uz
 
 
Электрон давлат хизматлари

Электрон давлат хизматлари
Очиқ маълумотлар
Онлайн тизимлар




 
 
 

    Сайтга баҳо беринг

Ҳозир онлайн
Руйхатдан утганлар: 1
Мехмонлар: 6
 
Яндекс.Метрика
Белгиланган матнни укиш учун ушбу тугмани босинг