Бош саҳифа / Янгиликлар / Самарқанд шаҳар Кенгаши сессияси
  Чоп этиш версияси  

Самарқанд шаҳар Кенгаши сессияси

11 март куни халқ депутатлари Самарқанд шаҳар Кенгашининг навбатдаги сессияси бўлиб ўтди.


Сессияда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзолари, вилоят ва шаҳар Кенгашлари депутатлари, вилоят ва шаҳар ижро ҳокимияти, прокуратура, ички ишлар ва бошқа назорат идораларининг раҳбарлари, нодавлат-нотижорат ташкилотлар вакиллари иштирок этди.

Сессия кўргазмали видеоселектор тарзида ташкил этилиб, шаҳар ва туманлар Кенгашлари депутатлари ва бошқа масъул идоралар вакиллари кузатиб борди.

Дастлаб сессияда жамоатчилик асосида фаолият юритадиган халқ депутатлари шаҳар Кенгаши раиси ўринбосарини сайлаш тўғрисидаги масала кўриб чиқилди. 2-Мотрид сайлов округидан депутат Саноат Зоҳидова халқ депутатлари шаҳар Кенгаши раиси ўринбосари этиб тасдиқланди.

Сессияда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг раиси Н.Йўлдошев сўзга чиқиб, Президентимиз томонидан Олий Мажлис Сенати зиммасига ички ишлар органларининг жиноятчиликка қарши курашиш ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси борасидаги фаолияти устидан парламент ва жамоатчилик назоратини олиб бориш вазифаси қўйилганлигига тўхталди.

Таъкидланишича, ушбу вазифани амалга ошириш учун Олий Мажлис Сенати комиссияси тузилган. Самарқанд вилоятида шу асосида ҳудудий комиссия ташкил этилди. Мазкур комиссия 10 кун давомида Самарқанд шаҳар ички ишлар бошқармасининг жиноятчиликка қарши курашиш ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўйича фаолиятини ўрганиб чиқди.

Ушбу ўрганишлар натижаси юзасидан ички ишлар органларининг жиноятчиликка қарши курашиш ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси борасидаги фаолияти устидан парламент ва жамоатчилик назоратини амалга ошириш бўйича вилоят комиссияси раиси Отабек Аҳтамов ахборот берди.

Самарқанд шаҳрида жиноятчиликнинг қотиллик, қасддан баданга оғир тан жароҳати етказиш, талончилик, фирибгарлик, ўғирлик ва автотранспорт воситасини олиб қочиш билан боғлиқ турлари ошган. Маҳаллаларнинг 122 тасида жиноятлар содир этилган. Шунингдек, ўрганиш шаҳарда муқаддам судланганлар томонидан такроран жиноятлар содир этилиши ойдан ойга ўсаётганлигини кўрсатди. Бундан ташқари, 2 ой давомида содир қилинган жиноятларнинг 8,2 фоизи фош этилмаган.

Сессияда ички ишлар идоралари, маҳалла ва таълим муассасалари ҳамкорлиги қониқарли эмаслиги, бунинг натижасида вояга етмаганлар орасида чел элга чиқиб кетиш, жиноятчилик ва турли ҳуқуқбузарликлар учраётгани танқид қилинди.

Қайд этилган камчиликлар юзасидан мутасаддиларнинг ахборотлари тингланди.

Fолиб АБДУСАЛОМОВ.



Охирги ўзгариш: 15/03/2017 16:34 Кўрилганлиги: 104
 
Қидириш
Жами мурожаатлар: 1336 (100%)
Кўриб чиқилган: 1169 (88%)
Кўриб чиқилмоқда: 167 (13%)
 
Вилоят ҳокимлигининг умумий бўлими
 
 
 
mail@samarkand.uz
 
 
Электрон давлат хизматлари

Электрон давлат хизматлари
Очиқ маълумотлар
Онлайн тизимлар




 
 
 

    Сайтга баҳо беринг

Ҳозир онлайн
Руйхатдан утганлар: 2
Мехмонлар: 14
 
Яндекс.Метрика
Белгиланган матнни укиш учун ушбу тугмани босинг