Бош саҳифа / Янгиликлар / Вилоят ҳокимлигида Ўзбекистон ёшлар иттифоқи вилоят кенгашининг кенгайтирилган йиғилиши бўлиб ўтди.
  Чоп этиш версияси  

Вилоят ҳокимлигида Ўзбекистон ёшлар иттифоқи вилоят кенгашининг кенгайтирилган йиғилиши бўлиб ўтди.

Тадбирда Ўзбекистон ёшлар иттифоқи марказий кенгаши раиси биринчи ўринбосари О.Таджиев ва бошқалар Президентимиз Ш.Мирзиёев томонидан ёшларга кўрсатилаётган юксак эътибор, улар учун яратилган имкониятлар ҳақида сўз юритди.


Вилоят ҳокими вазифасини бажарувчи Т.Жўраев ёшлар иттифоқининг вилоят кенгаши авваламбор, шу бугунга қадар эътибордан четда қолган уюшмаган ёшларнинг ичига кириши, уларнинг муаммоларини, қийнаб келаётган масалаларни таҳлил қилиб, уларга ҳаётда ўз ўрнини топишда амалий ёрдам кўрсатиш дастурини ишлаб чиқиш зарурлигини таъкидлади. Шунингдек, тарбияси оғир, жиноятга мойил ёшларни аниқлаб, улар билан алоҳида иш олиб борилишини ташкил қилиш, ёшлар ўртасида соғлом турмуш тарзи, оила муқаддаслиги ғояларини кенг тарғиб қилиш, эрта турмуш қуриш ва ёш оилалар ажралишининг олдини олишга қаратилган самарали тадбирларни амалга ошириш масалаларига тўхталди.


Йиғилишда  2017 йил 30 июнь куни Президентимизнинг ёшлар билан ўтказган учрашувида белгилаб берилган вазифалар ижросини ташкил этиш бўйича ёшлар иттифоқи олдида турган долзарб вазифалар муҳокама этилди.

Давлатимиз раҳбарининг шу йил 5 июлдаги «Ёшларга оид давлат сиёсатининг самарадорлигини ошириш ва Ўзбекистон ёшлар иттифоқи фаолиятини қўллаб-қувватлаш тўғрисида»ги фармони мазмун-моҳияти, аҳамияти, унда белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш юзасидан тавсиялар билдирилди. 


Тадбирда ташкилий масала кўрилди. Қобилов Рустам Ражаббоевич Ўзбекистон ёшлар иттифоқи вилоят кенгашининг раиси этиб сайланди. Ёшлар иттифоқининг вилоят кенгаш раиси вилоят ҳокимининг ёшлар масалалари бўйича маслаҳатчиси ҳисобланади.

Ғолиб АБДУСАЛОМОВ.


Охирги ўзгариш: 15/07/2017 11:04 Кўрилганлиги: 229
 
Қидириш
Жами мурожаатлар: 1415 (100%)
Кўриб чиқилган: 1169 (83%)
Кўриб чиқилмоқда: 246 (17%)
 
Вилоят ҳокимлигининг умумий бўлими
 
 
 
mail@samarkand.uz
 
 
Электрон давлат хизматлари

Электрон давлат хизматлари
Очиқ маълумотлар
Онлайн тизимлар




 
 
 

    Сайтга баҳо беринг

Ҳозир онлайн
Руйхатдан утганлар: 1
Мехмонлар: 5
 
Яндекс.Метрика
Белгиланган матнни укиш учун ушбу тугмани босинг