Бош саҳифа / Янгиликлар / Велотур саломатлик гарови
  Чоп этиш версияси  

Велотур саломатлик гарови

Вилоят хокитмлиги хотин-қизлари қўмитаси ташаббуси билан хотин-қизлар ўртасида “Соғлом аёл-соғлом авлод” шиори остида 15-май Халқаро оила куни муносабати билан вилоят мусиқали драма театри ва университет хиёбони йўналиши бўйлаб велотур ўтказилди.


Велотурга Самарқанд шаҳар маҳалларидан, халқ таълими, соғлиқни сақлаш тизими, ўрта махсус касб-ҳунар таълими муассасаларидан ҳамда  туман-шаҳарлардан хотин –қизлар велосипедларда иштирок этишди.


Кўчалар “Соғлом аёл - соғлом авлод” ҳамда “Старт” ва “Финиш” ёзувлари туширилган баннерлар “Тасвирий ойна” ижодий уюшмаси вилоят бўлими томонидан тайёрлаб ўрнатилди ҳамда тадбир ўтказиладиган жой байрамона безатилди

.

Йўналиш бўйлаб марафон иштирокчиларини қутловчи талаба ёшларни умумтаълим мактабларидаги юқори синф ўқувчиларидан “Оила жамият таянчи”, “Биз соғлом турмуш тарзи тарафдоримиз!”, “Биз диний экстремизим, терроризим, ва гиёхвандликка қаршимиз!” каби турли шиорлар, Ўзбекистон Республикаси давлат байроғи ва рангли фестивал байроқлар билан қўллаб-қувватлаб туришди

.

Велотурнинг якуний натижаларига кўра жами 30 нафар ғолибларга диплом ва эсдалик совғалари берилди. 6 нафар иштирокчилар фаол иштироки учун рағбатлантирилди.


Вилоятимизнинг таниқли аёл эстрада хонандалари ҳам велотурга жалб этилди.



Охирги ўзгариш: 16/05/2017 16:40 Кўрилганлиги: 206
 
Қидириш
Жами мурожаатлар: 1476 (100%)
Кўриб чиқилган: 1169 (79%)
Кўриб чиқилмоқда: 307 (21%)
 
Вилоят ҳокимлигининг умумий бўлими
 
 
 
mail@samarkand.uz
 
 
Электрон давлат хизматлари

Электрон давлат хизматлари
Очиқ маълумотлар
Онлайн тизимлар




 
 
 

    Сайтга баҳо беринг

Ҳозир онлайн
Руйхатдан утганлар: 2
Мехмонлар: 7
 
Яндекс.Метрика
Белгиланган матнни укиш учун ушбу тугмани босинг