Бош саҳифа / Янгиликлар / Шийпондаги учрашув
  Чоп этиш версияси  

Шийпондаги учрашув

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси, маънавият ва маърифат маркази ҳамда «Ўзбекнаво» эстрада бирлашмаси вилоят бўлимлари ходимларидан иборат тарғибот гуруҳи аъзолари Паст Дарғом туманидаги «Умсин момо» фермер хўжалиги далаларидаги ҳашарчилар ҳузурида бўлди.


Улар пахта йиғим-теримида қатнашаётган Хончорбоғ маҳалласининг уюшмаган аҳоли вакилларидан иборат отряд теримчилари билан ижодий учрашув ўтказди.

120 гектар майдонда «оқ олтин» етиштирган фермер хўжалиги шийпонида кечки пайт ташкил этилган тадбирда шоир, ёзувчилар ўзларининг ижод намуналаридан ўқиди. Вилоят қўғирчоқ театри актёрларининг томошалари ва «Паст Дарғом наволари» бадиий ҳаваскорлик жамоаси хонандаларининг чиқишлари теримчиларга хуш кайфият улашди.

Ёрмамат РУСТАМОВ.


Охирги ўзгариш: 12/10/2017 10:00 Кўрилганлиги: 168
 
Қидириш
Жами мурожаатлар: 1476 (100%)
Кўриб чиқилган: 1169 (79%)
Кўриб чиқилмоқда: 307 (21%)
 
Вилоят ҳокимлигининг умумий бўлими
 
 
 
mail@samarkand.uz
 
 
Электрон давлат хизматлари

Электрон давлат хизматлари
Очиқ маълумотлар
Онлайн тизимлар




 
 
 

    Сайтга баҳо беринг

Ҳозир онлайн
Руйхатдан утганлар: 2
Мехмонлар: 5
 
Яндекс.Метрика
Белгиланган матнни укиш учун ушбу тугмани босинг