Бош саҳифа / Янгиликлар / Ўзбекистон-Россия: ҲАМКОРЛИК ИСТИҚБОЛЛАРИ МУҲОКАМА ЭТИЛДИ
  Чоп этиш версияси  

Ўзбекистон-Россия: ҲАМКОРЛИК ИСТИҚБОЛЛАРИ МУҲОКАМА ЭТИЛДИ

Вилоят ҳокимлигида Россия Федерацияси Президенти ҳузуридаги Миллатлараро муносабатлар кенгашининг миграция масалалари ва чет эл фуқароларини ижтимоий-маданий мослаштириш комиссияси аъзолари билан учрашув ўтказилди. 

Вилоят ҳокими Т.Жўраев меҳмонларни Самарқандга ташрифи билан қутлаб, Ўзбекистон ва Россия ўртасидаги савдо-иқтисодий, маданий-гуманитар ва бошқа соҳалардаги ҳамкорлик алоқалари янада мустаҳкамланиб бораётганини таъкидлади.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёевнинг 2017 йил 4-5 апрель кунлари Россия Федерациясига амалга оширган давлат ташрифи давомида эришилган келишувлар бунда муҳим аҳамият касб этмоқда. Мазкур ташрифда эришилган келишувлар асосида меҳнат миграцияси масалалари бўйича томонлар кўплаб истиқболли лойиҳаларни ҳаётга татбиқ этмоқда. Жумладан, Самарқанд шаҳрида Россия Федерациясига меҳнат мигрантларини тайёрлаш ва жўнатиш маркази фаолият кўрсатмоқда.

Делегация раҳбари – Россия давлат Думаси депутати А.Журавлев ҳамда Россия Федерацияси Президенти ҳузуридаги Миллатлараро муносабатлар кенгашининг миграция масалалари ва чет эл фуқароларини ижтимоий-маданий мослаштириш комиссияси раиси А.Паскачев Ўзбекистондан бораётган меҳнат мигрантларини Россия қонунчилиги билан таништириш, уларни тиббий-ижтимоий муҳофаза қилиш, муносиб меҳнат ва турмуш шароити яратиш борасида олиб борилаётган ишлар ҳақида маълумот берди. Ушбу йўналишда Ўзбекистон ҳукумати билан ҳамкорликдаги ишларни янада такомиллаштириш юзасидан ўзаро фикр алмашилди.

Россиялик меҳмонлар Самарқанд шаҳридаги меҳнат мигрантларини тайёрлаш ва жўнатиш маркази ҳамда Жанубий Корея Халқаро ҳамкорлик агентлиги (KOICA) билан биргаликда ташкил этилган касб-ҳунарга ўқитиш маркази фаолияти билан яқиндан танишди.

Делегация аъзолари Самарқанд шаҳридаги Ислом Каримов мақбара мажмуаси ва бошқа диққатга сазовор масканларни зиёрат қилди.


Б.Мустанов.

 


Охирги ўзгариш: 12/02/2018 21:48 Кўрилганлиги: 104
 
Қидириш
Жами мурожаатлар: 1530 (100%)
Кўриб чиқилган: 1169 (76%)
Кўриб чиқилмоқда: 361 (24%)
 
Вилоят ҳокимлигининг умумий бўлими
 
 
 
mail@samarkand.uz
 
 
Электрон давлат хизматлари

Электрон давлат хизматлари
Очиқ маълумотлар
Онлайн тизимлар




 
 
 

    Сайтга баҳо беринг

Ҳозир онлайн
Руйхатдан утганлар: 2
Мехмонлар: 7
 
Яндекс.Метрика
Белгиланган матнни укиш учун ушбу тугмани босинг