Бош саҳифа / Янгиликлар / ЎТМИШ ВА БУГУННИ ТУТАШТИРГАН КЎПРИК
  Чоп этиш версияси  

ЎТМИШ ВА БУГУННИ ТУТАШТИРГАН КЎПРИК

Самарқанддаги Ўзбекистон маданияти тарихи давлат музейида “Миллий истиқлол мафкурасининг шаклланишида музейларнинг ўрни ва аҳамияти” мавзуида илмий-амалий анжуман ўтказилди.

Халқаро музейлар куни муносабати билан вилоят маданият бошқармаси ҳамда Самарқанд давлат бирлашган тарихий-меъморий ва бадиий музей қўриқхонаси ҳамкорлигида ташкил этилган тадбирда вилоятдаги олий ўқув юртлари профессор-ўқитувчилари, тарихчи ва археолог олимлар, музейлар ходимлари иштирок этди.

 Анжуманда юртимиз тарихи ва маданияти, халқимизнинг бой маънавий мероси ҳақида тушунчага эга бўлиш, ундан бугунги авлодни хабардор этишда музейлар алоҳида ўрин тутиши таъкидланди. Шу боис, мамлакатимизда мазкур муассасалар фаолиятини такомиллаштириш, уларнинг замон талаблари даражасида иш олиб боришини таъминлаш учун зарур шароит ва имкониятлар яратилмоқда. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1998 йил 12 январдаги “Музейлар фаолиятини тубдан яхшилаш ва такомиллаштириш тўғрисида”ги Фармони, “Музейлар тўғрисида”ги қонун ва бошқа ҳуқуқий-меъёрий ҳужжатлар бу борада муҳим дастуриламал бўлмоқда.

 – Ўзбекистон маданияти тарихи давлат музейи юртимизда илк бор ташкил этилган муассасалардан бири сифатида ҳамда ноёб ва бетакрор экспонатларга бойлиги билан ажралиб туради, – дейди Самарқанд давлат бирлашган тарихий-меъморий ва бадиий музей қўриқхонаси директори Х.Муҳаммадиев. – Эътиборлиси, бу музей ўз йўналиши ва фондидаги ашёларнинг такибига кўра Марказий Осиёда ягона ҳисобланади. Музей илмий фондидаги нумизматика ва ранг тасвир асарлари коллекцияси Ҳамдўстлик  мамлакатларида мавжуд бўлган шундай коллекциялар ўртасида юқори ўринларда туради. Бундан ташқари музейда археология коллекцияси, Ўзбекистон тарихининг турли даврларига оид фото ва ҳужжатлар, кийим-кечаклар, турли халқлар маданиятига таалуқли гиламлар ва бошқа ноёб ашёлар сақланади. Умуман, бугунги кунда Самарқанд давлат музей-қўриқхонаси таркибида саккиз музей фаолият кўрсатиб, уларда юртимизнинг бир неча минг йиллик тарихи ва маданияти, аждодларимизнинг бой илмий меросига оид 235 мингдан ортиқ ашёлар, тарихий маълумотлар сақланмоқда.

 Музейлар йўналишига мос тарихий экспонатларни тўплаш, уларни ўрганиш ва сақланишини таъминлаш, илмий текшириш ишларини олиб бориш, экспозициялар тайёрлаш ва кўргазмалар ташкил этиш, ноширлик ишлари, хорижий ва халқаро ташкилотлар билан ҳамкорлик музейлар фаолиятининг асосини ташкил этади. Кейинги йилларда Самарқанд шаҳридаги Ўзбекистон маданияти тарихи давлат музейи учун янги бино ажратилиб, замон талаблари даражасида реконструкция қилинди. Вилоят ўлкашунослик музейи, “Афросиёб” музейи, Мирзо Улуғбек музей-мажмуаси, Каттақўрғон, Иштихон ва Пахтачи туманларидаги тарих музейларида таъмирлаш ишлари амалга оширилиб, замонавий жиҳозланди. Самарқанд шаҳри тарихига оид ноёб экспонатлар жамланган “Афросиёб” музейида 2014 йилда хорижий мамлакатларнинг юртимиздаги элчилари иштирокида Афросиёб деворий суратларини таъмирлаш тақдимоти ўтказилди. Ушбу деворий суратларининг 3D шаклидаги видеофильми тайёрланди.

 Конференцияда музейлар фондини бойитишда археологик тадқиқот ишларидан ҳамда жаҳон музейшунослиги тажрибаларидан самарали фойдаланиш,ёшларни миллий истиқлол мафкураси руҳида, юксак ватанпарварлик ғоялари билан тарбиялашда мазкур маданият масканларининг аҳамияти ҳақида маърузалар тингланди. Музейлар ходимлари ўзаро тажриба алмашиб, келгуси режаларини белгилаб олдилар.

 Тадбирда вилоят ҳокимининг ўринбосари, хотин-қизлар қўмитаси раиси М.Ғафурова иштирок этди.



Охирги ўзгариш: 18/05/2017 19:12 Кўрилганлиги: 192
 
Қидириш
Жами мурожаатлар: 1476 (100%)
Кўриб чиқилган: 1169 (79%)
Кўриб чиқилмоқда: 307 (21%)
 
Вилоят ҳокимлигининг умумий бўлими
 
 
 
mail@samarkand.uz
 
 
Электрон давлат хизматлари

Электрон давлат хизматлари
Очиқ маълумотлар
Онлайн тизимлар




 
 
 

    Сайтга баҳо беринг

Ҳозир онлайн
Руйхатдан утганлар: 1
Мехмонлар: 6
 
Яндекс.Метрика
Белгиланган матнни укиш учун ушбу тугмани босинг