Бош саҳифа / Янгиликлар / Оила жамият таянчи
  Чоп этиш версияси  

Оила жамият таянчи

Самарқанд вилоят хотин-қизлар қўмитаси ҳамда Самарқанд шаҳар 2 сон ФҲДЁ бўлими Самарқанд шаҳар хотин-қизлар қўмитаси томонидан”Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили” Давлат Дастурининг ижроси, 15 май-Халқаро оила кунига бағишлаб коллеж-лицейларда “Ёш оила қурувчилар” ўқув курсининг  2017 йилдаги машғулотлари якунига бағишланган тадбир ўтказилди.

Тадбир муҳим тарбиявий аҳамиятга эга бўлиб, ёшларни оилага садоқат, ота-онага оқибат, ака-укаларга меҳрли бўлиш, ўсиб келаётган ёш авлод онги, шуурида  Ватан туйғусини мустаҳкам қарор топтириш, оиланинг муқаддаслиги ҳиссини уйғотиш, оиладаги маънавий мухитни барқарорлаштириш, оилавий ажримларни олдини олиш, ота-онада фарзандлар, фарзандлар олдида ота-онага нисбатан бурчларни, уларнинг жамият олдидаги бурч ва маъсулиятини кучайтиришга хизмат қилади.


Тадбир бевосита ҳозирги авлод ва аждодлар учрашуви билан бошланиб, ёш авлодга уларнинг қандай улуғ юртда яшаётганликлари ва улар буюк авлод аждодлари  эканлигини вужуди билан ҳис қилишга хизмат қилади, шу билан бир қаторда тадбирда талабалар ҳуқуқий маданиятни ошириш борасида мамлакатимизда олиб борилаётган ислоҳотлар мазмун моҳияти, оила муносабатларини тартибга солувчи меъёрий ҳужжатларни ёддан тадбир қатнашчиларига етказиб, ўқув курсида олган билимлари якуни сифатида “Қайнона келин муносабатлари”, “Оммавий маданият ва унинг оилаларга таъсири”, “Эрта ва қариндошлар ўртасидаги никоҳларнинг салбий таъсири”, Ёшларга давлатимиз томонидан берилган имтиёзлар” мавзуларида таъсирли саҳна кўринишлари билан чиқишди.

Қадимги урф одатларга кўра, олтин тўй маросимини қайд қилиш муҳим тарбиявий аҳамиятга эга. Ушбу маросим, эр хотиннинг узоқ йиллик садоқатли турмуш қургани, бу турмуш ўзаро ишонч ва соф муҳаббатга асосланганлигиининг ёрқин намунасидир ва бу ёшларга сабр қаноат ва узаро ҳурмат, қолаверса биргаликдаги машаққатли меҳнатнинг таги рохат эканлиги ҳиссини бевосита шакллантиради.

Олтин тўй соҳиблари Рахматов Ахмад ота ва Муродова Фотима аялар 6 нафар фарзанд , 23 нафар невара ва 23 нафар эвараларга бош бўлиб, бугунги кунга қадар ёшларга ибрат бўлиб,халқ хизматида бўлган маҳалла фаолларидир. 

Тадбир сўнгида уларнинг ёшларга  насиҳатлари тадбирнинг мантиқий якуни бўлди. Ёшлар билан бир қаторда Самарқанд шаҳрининг таниқли санъат ходимлари ҳам ўз чиқишлари билан тадбирни бойитиб, байрам қатнашчилари маънавий озуқа олишди.

 



Охирги ўзгариш: 17/05/2017 13:42 Кўрилганлиги: 223
 
Қидириш
Жами мурожаатлар: 1476 (100%)
Кўриб чиқилган: 1169 (79%)
Кўриб чиқилмоқда: 307 (21%)
 
Вилоят ҳокимлигининг умумий бўлими
 
 
 
mail@samarkand.uz
 
 
Электрон давлат хизматлари

Электрон давлат хизматлари
Очиқ маълумотлар
Онлайн тизимлар




 
 
 

    Сайтга баҳо беринг

Ҳозир онлайн
Руйхатдан утганлар: 1
Мехмонлар: 6
 
Яндекс.Метрика
Белгиланган матнни укиш учун ушбу тугмани босинг