Бош саҳифа / Янгиликлар / “МЕНИНГ ДЎСТИМ – ВАТАН ҲИМОЯЧИСИ”
  Чоп этиш версияси  

“МЕНИНГ ДЎСТИМ – ВАТАН ҲИМОЯЧИСИ”

Самарқанд шаҳрида шу шиор остида аскарлар ҳамда уларнинг оила аъзолари, дўстлари ўртасида видеомулоқот уюштирилди. 

Унда Самарқандда ҳарбий хизматни ўтаётган хоразмлик ўғлонлар ва Хоразмда хизмат қилаётган самарқандлик йигитлар, уларнинг ота-оналари ва дўстлари қатнашди.

Тадбир аввалида вилоят ҳокимининг ўринбосари А.Умаров, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи вилоят кенгаши раиси Р.Қобилов Ватан ҳимоячиларини байрам билан қутлаб, ватанпарвар фарзандларни тарбиялаган ота-оналарга миннатдорлик билдирди. Шундан сўнг дийдорлашув онлари бошланди.

- Ўғлимдан ёшлигида “Катта бўлсанг ким бўласан?”, деб сўрашса, “Аскар бўламан!”, дея жавоб берарди, - дейди Хоразм вилоятида харбий хизматни ўтаётган оддий аскар Комилжон Рустамовнинг онаси пайариқлик Шаҳноза Норова. – У билан телефон орқали суҳбатлашиб турардим. Бугун ўғлимни аскарлар орасида кўриб, хурсанд бўлдим.

Шундай имкониятлар яратилиб, мулоқотлар ташкил этилаётганидан хурсандмиз.

-  Ота-онам ва дўстларим билан видеомулоқот орқали суҳбатлашиб, уларни ёнимда тургандай ҳис қилдим, - дейди Самарқандда йигитлик бурчини ўтаётган хоразмлик Қувондиқ Панаев. – Аскарлик кийими – йигит кишининг кўрки. Ватанни ҳимоя қилиш эса шараф. Келажакда мен олий ҳарбий таълим муассасасига ўқишга кириб, офицер бўлмоқчиман.

Хоразмлик ҳамда самарқандлик хушовоз хонандалар ижросидаги куй-қўшиқлар иштирокчиларга байрамона кайфият бағишлади.


 

Олим Соннибоев.


Охирги ўзгариш: 11/01/2018 20:26 Кўрилганлиги: 88
 
Қидириш
Жами мурожаатлар: 1499 (100%)
Кўриб чиқилган: 1169 (78%)
Кўриб чиқилмоқда: 330 (22%)
 
Вилоят ҳокимлигининг умумий бўлими
 
 
 
mail@samarkand.uz
 
 
Электрон давлат хизматлари

Электрон давлат хизматлари
Очиқ маълумотлар
Онлайн тизимлар




 
 
 

    Сайтга баҳо беринг

Ҳозир онлайн
Руйхатдан утганлар: 1
Мехмонлар: 2
 
Яндекс.Метрика
Белгиланган матнни укиш учун ушбу тугмани босинг