Бош саҳифа / Янгиликлар / Меҳр ва меҳрибонлик кўрсатиб
  Чоп этиш версияси  

Меҳр ва меҳрибонлик кўрсатиб

Орзулар рўёби

Қариндош-уруғнинг аччиқ-чучук гапларини эшитиб, уй эгаларининг қовоқ-тумшуғига қараб юришнинг қанчалик оғирлигини Ойбаҳор Жўрақулова яхши билади. Турмуш ўртоғи вафот этгач, ёш гўдаги билан кўчада қолган ёш жувон ота уйига ҳам сиғмади. Кейин гоҳ у, гоҳ бу қариндошиникида бир ҳафта-ўн кун яшаб юрди. Ўғли катта бўлгани сари амакию тоға, аммаю холаларининг эшиги ҳам улар учун қаттиқ ёпиладиган бўлиб қолди. Қариндош-уруғ, маҳалла-кўй шу норасидалар учун икки хонали бўлса-да уй солиб беришнинг иложини тополмади.

– Уйма-уй сарсон бўлиб юриш, яқинларимнинг аччиқ гаплари жонимдан ўтиб кетди, – дейди Ургут туманида яшовчи О.Жўрақулова. – Шу йил боши, қиш пайти эди туманимиздаги Халққабулхонасига ёрдам сўраб бордим. Ўша ерда ҳали дардимни айтмай туриб, ҳолсизланиб йиқилдим. Кўзимни очсам, туман марказий шифохонасида ётибман. Ўзим қандай ҳолатдаман билмайману боламни ўйлайман. Сардоржоним етим бўлиб қолмасин, кун кўрмай ёшлиги хазон бўлмасин деб, кўзимдан ёш тинмайди. Туманимиз ҳокими ва бошқа раҳбарлар ҳолимдан хабар олиб туришди, зарур ёрдам кўрсатишди. Бир куни туман ҳокими келиб, “Опа, ўзингиз ва болангизнинг соғлиғини ўйланг, насиб этса уй ҳам қуриб берамиз”, деганида кўнглимда умид учқуни пайдо бўлди, яшашга иштиёқим ошди. Мана орадан 6-7 ой ўтиб, Мерганча маҳалласидан уч хонали уй беришди. Ҳокимлик ва ҳомийлар уйни жиҳозлаб, рўзғор буюмлари совға қилишди. Бугун янги уйимизда ҳовли тўйи ва ўғлимнинг суннат тўйини бирга нишонладик. Маҳалла яқинидаги тикувчилик цехига ишга жойлашдим ва энди уйнинг қолган тўловларини тўлашга ўзимда имконият бўлади. Бизнинг бошимизни силаб, ушалмас орзуимизни амалга оширган Президентимизга минг раҳмат дейман. Илоҳим тан-жонлари соғ бўлиб, халқимизга бош бўлиб юрсинлар!

Вилоятимизда уй-жойга муҳтож, жисмоний имконияти чекланган 37 нафар фуқарога Ўзбекистон Президентининг совғаси – янгиланган намунавий лойиҳалар асосида бунёд этилган уй-жойларнинг тантанали топшириш маросимида айтилган бундай дил изҳорларининг ҳар бирида одамларнинг бир неча йиллик орзу-армонлари рўёбидан бахтиёрлик, ёруғ кунларга ишонч ва шукроналик мужассам.



Киритилган вақти: 11/08/2017 14:11 Кўрилганлиги: 118
 
Қидириш
Жами мурожаатлар: 1448 (100%)
Кўриб чиқилган: 1169 (81%)
Кўриб чиқилмоқда: 279 (19%)
 
Вилоят ҳокимлигининг умумий бўлими
 
 
 
mail@samarkand.uz
 
 
Электрон давлат хизматлари

Электрон давлат хизматлари
Очиқ маълумотлар
Онлайн тизимлар




 
 
 

    Сайтга баҳо беринг

Ҳозир онлайн
Руйхатдан утганлар: 1
Мехмонлар: 11
 
Яндекс.Метрика
Белгиланган матнни укиш учун ушбу тугмани босинг