Бош саҳифа / Янгиликлар / Матбуот анжуман.
  Чоп этиш версияси  

Матбуот анжуман.

Сертификатлаштиришдаги имтиёз миллий маҳсулотлар экспорти ҳажмини сезиларли оширмоқда

Вилоят Матбуот уйида «Ўзстандарт» агентлиги ва унинг вилоят стандартлаштириш ва метрология бошқармаси ҳамда Самарқанд синов ва сертификатлаштириш маркази мутасаддилари иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтди.

Унда «Ўзстандарт» агентлиги маҳсулотларни экспорт қилишга кўмаклашиш бюроси раҳбари Н.Ўрозқулов, вилоят стандартлаштириш ва метрология бошқармаси бошлиғи М.Саидов, Самарқанд синов ва сертификатлаштириш маркази сифат тизимларини сертификатлаштириш идораси раҳбари Ф.Шакирова ва бошқалар тадбиркорлик субъектларига яратилган қулайликлар, хорижий давлатлар билан ташқи иқтисодий алоқалар самарадорлигини ошириш, экспортёр корхоналарни қўллаб-қувватлаш ҳақида сўз юритдилар. Жумладан, корхоналарда халқаро стандартларга мувофиқ сифат менежмент тизимларини жорий этиш, сертификатланган корхоналарга яратилган имтиёзлар, маҳсулотларнинг хавфсизлигини таъминлашда ҳукуматимиз томонидан қабул қилинаётган техник регламентлар мазмун-моҳияти хусусида мулоҳаза билдиришди.

«Ўзстандарт» агентлиги томонидан йилнинг биринчи ярмида машинасозлик, ёқилғи-энергетика, қурилиш, коммунал ва транспорт, агросаноат, ахборот-коммуникация технологиялари, соғлиқни сақлаш ва экология соҳалари бўйича 264 халқаро стандарт қабул қилинди. Тадбиркорлик субъектларига қулай шарт-шароит яратиш мақсадида мажбурий сертификатланиши лозим бўлган маҳсулотлар рўйхати сезиларли қисқартирилди. Ўлчаш воситаларини тайёрлаш, сотиш ва ижарага бериш фаолиятини лицензиялаш бекор қилинди. Экспортга йўналтирилаётган маҳсулотларни сертификатлаштириш ихтиёрий равишда амалга оширилиши белгиланди. Бу тадбиркорларга қўшимча имтиёз бериш баробарида миллий маҳсулотларимиз экспорти ҳажмининг ошишига хизмат қилмоқда.

Анжуман давомида журналистларни қизиқтирган саволларга мутахассислардан атрофлича жавоб олинди.



Охирги ўзгариш: 12/08/2017 09:52 Кўрилганлиги: 152
 
Қидириш
Жами мурожаатлар: 1476 (100%)
Кўриб чиқилган: 1169 (79%)
Кўриб чиқилмоқда: 307 (21%)
 
Вилоят ҳокимлигининг умумий бўлими
 
 
 
mail@samarkand.uz
 
 
Электрон давлат хизматлари

Электрон давлат хизматлари
Очиқ маълумотлар
Онлайн тизимлар




 
 
 

    Сайтга баҳо беринг

Ҳозир онлайн
Руйхатдан утганлар: 1
Мехмонлар: 12
 
Яндекс.Метрика
Белгиланган матнни укиш учун ушбу тугмани босинг