Бош саҳифа / Янгиликлар / Маҳалла фуқаролар йиғинлари халқнинг ҳақиқий кўмакчисига айлансин
  Чоп этиш версияси  

Маҳалла фуқаролар йиғинлари халқнинг ҳақиқий кўмакчисига айлансин

Вилоят ҳокимлигида фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича вилоят кенгашининг кенгайтирилган йиғилиши бўлиб ўтди.


Видеоселектор тарзида ташкил этилган йиғилишда шаҳар ва туманлар ҳокимликлари вакиллари, фуқаролар йиҚинлари кенгашлар раислари ва аъзолари қатнашди.

Тадбирда Президентимизнинг жорий йил 3 февралда қабул қилинган «Маҳалла институтини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармонининг вилоятдаги ижроси ва фуқаролар йиғинлари фаолиятининг самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари муҳокама этилди.

Кун тартибидаги масала юзасидан фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича вилоят кенгаши раисининг биринчи ўринбосари Маҳмуд Бобоёров маълумот берди.

Таъкидланишича, давлатимиз раҳбари фармонида фуқаролар йиғини кенгаши нуфузини ошириш мақсадида кенгаш таркибига профилактика инспектори, таълим муассасалари раҳбарлари, тиббиёт муассасалари бош врачлари киритилиши ва улар ўз йўналишлари бўйича кенгаш раисига ҳисобот бериши белгилаб қўйилган. Лекин кенгаш раислари ушбу ваколатлардан тўғри фойдалана олмаяпти. Аксарият маҳалла фуқаролар йиғинларида кенгаш таркиби шу вақтгача тузилмаган, борлари ҳам номига тузилган. Натижада, маҳаллалардаги мавжуд муаммолар кенгаш томонидан тўлақонли муҳокама этилмаяпти ва ечимини топмаяпти.

Маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари ва ходимларининг ўз ишларига масъулиятсизлик билан ёндашаётгани, маҳаллалардаги асосий йўналишлар бўйича комиссиялар фаолияти тизимли ва мақсадли йўлга қўйилмагани натижасида жорий йилнинг ўтган олти ойи давомида ижтимоий-маънавий муҳит барқарорлигига салбий таъсир кўрсатувчи омиллар 2016 йилнинг шу даврига нисбатан кўпайган.

Бу борадаги ишлар ўз ҳолига ташлаб қўйилганлиги, вояга етмаган қизлар ўртасида эрта турмуш қуриш, эрта туғруқ ҳолатларининг олдини олиш, ёшлар ўртасида соҚлом турмуш тарзини тарғиб қилишда кенг жамоатчилик масъулиятини ошириш бўйича «Оила-маҳалла-таълим муассасаси» ҳамкорлиги етарли даражада бўлмаганлиги сабабли 15-16 ёшли қизлар ўртасида туғруқлар вилоят бўйича ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 3 тага ошган.

Шунингдек, маҳаллаларда тарғибот тадбирларининг самарали ташкил этилмагани, комиссияларнинг етарли фаолият кўрсатмаётгани туфайли нотинч оилалар сони ўтган йилнинг шу даврига нисбатан Жомбой туманида 39 та, Булунғур туманида 18 та, Иштихон туманида 12 та, Қўшработ туманида 10 та ва Нуробод туманида 3 тага кўпайган.

ЙиҚилиш давомида фуқаролар йиғинлари кенгашларидаги кадрлар қўнимсизлиги ва уларнинг фаолиятида учраётган бошқа хато ва камчиликлар жиддий танқид қилинди. Ушбу масалалар юзасидан масъул шахслар изоҳи тингланди.

Тадбир якунида мавжуд камчиликларни бартараф этиш бўйича зарур чора-тадбирлар белгиланди.

Йиғилишда вилоят ҳокимининг ўринбосари А.Умаров иштирок этди.



Киритилган вақти: 07/08/2017 19:24 Кўрилганлиги: 135
 
Қидириш
Жами мурожаатлар: 1448 (100%)
Кўриб чиқилган: 1169 (81%)
Кўриб чиқилмоқда: 279 (19%)
 
Вилоят ҳокимлигининг умумий бўлими
 
 
 
mail@samarkand.uz
 
 
Электрон давлат хизматлари

Электрон давлат хизматлари
Очиқ маълумотлар
Онлайн тизимлар




 
 
 

    Сайтга баҳо беринг

Ҳозир онлайн
Руйхатдан утганлар: 2
Мехмонлар: 5
 
Яндекс.Метрика
Белгиланган матнни укиш учун ушбу тугмани босинг