Бош саҳифа / Янгиликлар / «Касб маҳорати-2017» Мутахассисга муносиб иш, бизнес лойиҳа муаллифига сертификат
  Чоп этиш версияси  

«Касб маҳорати-2017» Мутахассисга муносиб иш, бизнес лойиҳа муаллифига сертификат

Жорий йилда вилоятимиздаги касб-ҳунар коллежларини 112 мутахассислик бўйича 53263 нафар ёшлар битиради.

Ҳозирда 52 мингдан зиёд битирувчилар билан 21,5 мингдан ортиқ корхона ва ташкилотлар ўртасида тўрт томонлама шартномалар тузилди. Бу йил тадбиркорлик фаолиятини бошламоқчи бўлган ёшларга тижорат банклари томонидан 50 миллиард сўмлик имтиёзли кредитлар ажратиш режалаштирилган бўлиб, бугунги кунда 3985 нафар битирувчиларнинг рўйхати Марказий банк вилоят бош бошқармасига тақдим этилган.

Самарқанд педагогика ва хизмат кўрсатиш коллежида ўтказилган «Касб маҳорати» кўргазмалари, «Энг яхши мутахассис» ҳамда «Энг яхши бизнес лойиҳа» кўрик-танловлари битирувчиларни касбга йўналтириш, малакали кичик мутахассис кадрлар тайёрлаш, ҳамкор ташкилотлар билан алоқаларни ривожлантириш ва уларнинг бандлигини таъминлашга хизмат қилгани билан аҳамиятли бўлди.

Вилоят ҳокимлиги, вилоят прокуратураси, ички ишлар ҳамда вилоят ўрта махсус, касб-ҳунар таълими бошқармалари ҳамкорлигида ташкил этилган бу галги кўргазмали кўрик-танловларда касб-ҳунар коллежларидаги 33 ихтисослик йўналишлари бўйича 1,5 минг нафарга яқин битирувчилар ўзларининг касб маҳоратларини намойиш этишди. Кичик мутахассислик дипломига эга бўлаётган йигит-қизларнинг йўналишлар бўйича касб маҳорати тақдимотлари вилоят жамоатчилиги вакиллари, корхона ва ташкилотлар мутасаддилари, мутахассисларда катта қизиқиш уйғотди. Айниқса, компьютер технологиялари, маиший хизмат техникалари, тиббиёт, тикув-трикотаж, қурилиш-монтаж, автомобилларга, қишлоқ хўжалик машиналарига техник хизмат кўрсатиш, электр, газ, сув таъминоти ва канализация тизимларини ўрнатиш, таъмирлаш, дурадгорлик, мебель ишлаб чиқариш, пайвандлаш каби ихтисосликларни эгаллаган ёш мутахассисларнинг кўргазмали намойишлари кўпчиликнинг эътирофига сазовор бўлди.

- Қўшработ маиший хизмат касб-ҳунар коллежини битириш арафасидаман, - дейди Ш.Раҳматуллаев. – Битирув амалиётини «КНАУФ Гипс» масъулияти чекланган жамиятидаўтадим. Қурилиш-пардозлаш ишлари устаси йўналиши бўйича олган билимларим, амалиёт жараёнида эгаллаган кўникмаларим ушбу корхона мутасаддиларига маъқул келиб, улар мени доимий иш билан таъминлайдиган бўлди. «Энг яхши мутахассис» танловида мутахассислигим бўйича эгаллаган амалий маҳоратимни намойиш этдим.

Шунингдек, Самарқанд давлат тиббиёт институти қошидаги 2-сон академик лицейда «Энг яхши бизнес лойиҳа» тақдимоти, Сартепо туризм ва маиший хизмат коллежида битирувчиларнинг ошпазлик, чет эл таомларини тайёрлаш, меҳмонхона ва ресторан хизмати маҳоратларини намойиш этиши тадбирларга ўзгача шукуҳ бағишлади.

20 майгача давом этадиган тадбирларда битирувчилар билан иш берувчилар ўртасида меҳнат шартномалари имзоланиши, «Энг яхши бизнес лойиҳа» тақдимотида иштирок этган илғор бизнес лойиҳа муаллифларига кредит ажратиш тўғрисида сертификатлар топширилиши, «Энг яхши мутахассис» деб топилган ёшларга ташкилотчилар томонидан диплом ва эсдалик совҚалар тақдим этилиши режалаштирилган.

Тақдимотларнинг илк кунида фаол иштирок этган коллежлар жамоаларига вилоят ҳокимлиги, вилоят прокуратураси ҳамда ички ишлар бошқармасининг ташаккурномалари, фахрий ёрлиқлари топширилди.

Тадбирларда вилоят ҳокими Ҳ.Оқбўтаев иштирок этди.

Абдуғофур ШЕРХОЛОВ,



Охирги ўзгариш: 17/05/2017 18:54 Кўрилганлиги: 61
 
Қидириш
Жами мурожаатлар: 1373 (100%)
Кўриб чиқилган: 1169 (85%)
Кўриб чиқилмоқда: 204 (15%)
 
Вилоят ҳокимлигининг умумий бўлими
 
 
 
mail@samarkand.uz
 
 
Электрон давлат хизматлари

Электрон давлат хизматлари
Очиқ маълумотлар
Онлайн тизимлар




 
 
 

    Сайтга баҳо беринг

Ҳозир онлайн
Руйхатдан утганлар: 1
Мехмонлар: 11
 
Яндекс.Метрика
Белгиланган матнни укиш учун ушбу тугмани босинг