Бош саҳифа / Янгиликлар / ИС ГАЗИ ЗАҲАРЛАНИШГА САБАБ БЎЛАДИ
  Чоп этиш версияси  

ИС ГАЗИ ЗАҲАРЛАНИШГА САБАБ БЎЛАДИ

Ижтимоий соҳа муассасалари ҳамда тураржой биноларини иситиш мавсумида кўп фойдаланиладиган, нисбатан хавфлироқ 

бўлгани бу табиий газ ҳисобланади. Табиий газнинг тўлиқ ёнмаслиги, босимнинг бехосдан тўхтаб қолиши, хона ичида газ тўпланиши, иситиш тизимларига газни улашда хавфсизлик қоидаларига риоя қилмаслик натижасида табиий газ ва ис газларидан заҳарланиш ҳамда чақнаш ҳолатлари содир бўлиши мумкин. Оқибатда инсон турли хил тан жароҳатлари олиши ва ҳатто ҳаётдан кўз юмиши мумкин.

Жорий йилнинг 24 октябрида Вазирлар Маҳкамаси томонидан аҳоли ўртасида ис газидан заҳарланиш ҳамда ҳаво-газ аралашмасининг чақнаши билан боғлиқ фавқулодда вазиятларнинг олдини олишга қаратилган профилактик тадбирларни кучайтириш бўйича комплекс чора-тадбирлар дастури тасдиқланди. Унда белгиланган вазифаларни амалга ошириш юзасидан минтақавий инспекциямиз томонидан муайян ишлар амалга оширилмоқда.

"Ўзтрансгаз" акциядорлик жамияти Самарқанд вилояти бўйича газ таъминоти ҳудудий филиали мутахассислари томонидан газ хўжалигидан хавфсиз фойдаланишга қаратилган профилактик-тушунтириш ишлари давом эттирилмоқда. Худди шундай ўқув, соғлиқни сақлаш муассасалари ҳамда маҳаллаларда аҳолига ис газидан заҳарланишнинг олдини олишга қаратилган тарғибот тадбирлари ўтказилди.

Таъкидлаш лозимки, ис гази хонадонларимизда фойдаланиладиган табиий газнинг тўлиқ ёнмаслиги, кўмир ва органик моддаларнинг чала ёнишидан ҳосил бўладиган газдир. Ис гази инсон организмининг нафас йўллари ва нафас аъзоларига кучли таъсир қилади. Ис гази нафас йўллари орқали организмни, хусусан, марказий асаб тизимини зарарлайди.

Заҳарланган кишига биринчи ёрдам кўрсатиш учун, аввало, уни тоза ҳавога олиб чиқиш зарур. Юзаки нафас олишда ёки нафас тўхтаб қолганда сунъий нафас олдириш лозим. Агар бемор ҳушида бўлса, тананинг юқори қисми қисиб турувчи кийимлардан бўшатилади, иссиқ чой ва қаҳва ичирилади.

 

Зоҳид ШАРАПОВ,

"Саноатгеоконтехназорат"

давлат инспекцияси Самарқанд минтақавий инспекцияси бошлиғи вазифасини бажарувчи.


Охирги ўзгариш: 04/12/2017 18:02 Кўрилганлиги: 63
 
Қидириш
Жами мурожаатлар: 1476 (100%)
Кўриб чиқилган: 1169 (79%)
Кўриб чиқилмоқда: 307 (21%)
 
Вилоят ҳокимлигининг умумий бўлими
 
 
 
mail@samarkand.uz
 
 
Электрон давлат хизматлари

Электрон давлат хизматлари
Очиқ маълумотлар
Онлайн тизимлар




 
 
 

    Сайтга баҳо беринг

Ҳозир онлайн
Руйхатдан утганлар: 2
Мехмонлар: 7
 
Яндекс.Метрика
Белгиланган матнни укиш учун ушбу тугмани босинг