Бош саҳифа / Янгиликлар / Иқтисодиётимиз олмон олимлари эътиборида
  Чоп этиш версияси  

Иқтисодиётимиз олмон олимлари эътиборида

Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институтининг «Иқтисодиёт мактаби» томонидан Германия ўқитувчилар малакасини ошириш институтининг бир гуруҳ олимлари ҳамда педагоглари учун халқаро илмий-амалий семинар ўтказилди.

«Ўзбекистон иқтисодиёти тарихи ва истиқболлари» мавзусида ташкил этилган семинарда профессорлар М.Пардаев, Ф.Набиев, М.Муҳаммедовлар меҳмонларга тараққиётнинг «Ўзбек модели», Ўзбекистонни ривожлантиришнинг 2017-2021 йилларга мўлжалланган Ҳаракатлар стратегиясининг мазмун-моҳияти хусусида тушунча ва маълумотлар беришди.

- Бугун кенг жамоатчилик муҳокамасидан ўтган ва Ўзбекистоннинг кейинги беш йиллик истиқболини белгилаб берган Ҳаракатлар стратегияси тараққиётнинг «ўзбек модели» мантиқий давоми сифатида Ўзбекистонда давлат ва жамиятни ҳар томонлама жадал ривожлантиришга хизмат қилаётгани билан аҳамиятли, – дейди иқтисодиёт фанлари доктори М.Пардаев. – Бу стратегия илғор хорижий тажриба ва халқаро стандартларни ҳисобга олган ҳолда мамлакатнинг барча соҳалари бўйича ривожланишини ўзида ифодалайди. Мазкур ислоҳотларнинг изчил амалга оширилиши эса буюк келажакни барпо этишимизда албатта, қўл келади.

Семинарда мамлакатимиз ташқи иқтисодий сиёсатининг асосий тамойиллари, хорижий мамлакатлар, хусусан, Германия билан стратегик шериклик муносабатларини янада мустаҳкамлаш, савдо-иқтисодий алоқаларни таъминлашга хизмат қилувчи давлатлараро ҳамкорликни янада ривожлантириш каби долзарб масалалар бўйича фикр алмашилди. Меҳмонларни қизиқтирган саволларга самарқандлик иқтисодчи олимлар батафсил жавоб берди.

Абдуғофур ШЕРХОЛОВ.


Киритилган вақти: 11/10/2017 19:25 Кўрилганлиги: 54
 
Қидириш
Жами мурожаатлар: 1448 (100%)
Кўриб чиқилган: 1169 (81%)
Кўриб чиқилмоқда: 279 (19%)
 
Вилоят ҳокимлигининг умумий бўлими
 
 
 
mail@samarkand.uz
 
 
Электрон давлат хизматлари

Электрон давлат хизматлари
Очиқ маълумотлар
Онлайн тизимлар




 
 
 

    Сайтга баҳо беринг

Ҳозир онлайн
Руйхатдан утганлар: 1
Мехмонлар: 5
 
Яндекс.Метрика
Белгиланган матнни укиш учун ушбу тугмани босинг