Бош саҳифа / Янгиликлар / Ҳар бир оиланинг ўз уйи бўлади
  Чоп этиш версияси  

Ҳар бир оиланинг ўз уйи бўлади

Кучли ижтимоий ҳимоя, кам таъминланган оилалар ва имконияти чекланган кишиларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш давлатимиз сиёсатининг устувор йўналишларидан бири ҳисобланади.

2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйичахаракатлар стратегияси ҳамда ушбу стратегиянинг “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили”да амалга оширишга доир давлат дастурида ҳам бу борада муҳим вазифалар белгиланган.

Шундан келиб чиқиб, жорий йилда уй-жойга эҳтиёжманд, имконияти чекланган 21 нафар хотин-қизга “Ўзпахтасаноат” акциядорлик жамиятининг Самарқанд вилоят ҳудудий филиали томонидан тикув машиналари берилиб, улар касаначи сифатида иш билан таъминланган эди. Шу билан бирга уларнинг ҳар бирига янгиланган намунавий лойиҳадаги уй-жойлар ажратилди.

Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Халққабулхоналарига уй-жой сўраб, мурожаат қилган имконияти чекланган, эҳтиёжманд оилаларга ёрдам бериш мақсадида вилоят бўйича 16 нафар фуқарога икки-уч хонали уйларнинг бошланҚич тўлови давлатимиз томонидан тўлаб берилди.

– 2008 йилда йўл-транспорт ҳодисаси натижасида турмуш ўртоғим вафот этгач, икки нафар бола билан ёлғиз қолдим – дейди Нарпай тумани Нарпай маҳалласида яшовчи Умида Эргашева. – Эримнинг уй-жойи бўлмагани учун отамнинг уйига кўчиб кетишга мажбур бўлгандим. Лекин тўрт хўжаликнинг битта тор ҳовлида яшаши оғир экан. Ўар тонгда бир тилакни айтаман – кун тинчгина, жанжалсиз ўтсинда. Охири Халққабулхонасига мурожаат қилишга мажбур бўлдим. Ҳокимлик, маҳалла шароитимизни ўрганиб, ўз хулосасини берди. Уч хонали уйнинг бошланғич тўлови бизга Президентимизнинг ёрдамлари бўлди. Қолган қисмини ўзим иш ҳақим ҳисобидан тўлаб бораман. Худога шукр, бугун барча шароитга эга уч хонали уйга кўчиб ўтдик. Барчамизнинг, айниқса, болаларимнинг қувончи чексиз. “Президентимиз совға қилган уй бу” деб қараб кўзимиз тўймайди. Энг муҳими, ўз уйимизда хотиржаммиз. Қизим ва ўғлим ҳам мактабга боради. Ўқиш билан бирга спорт тўгаракларига қатнайди. Уларни Ватанимизга муносиб инсонлар этиб тарбиялашга ваъда бераман.



Киритилган вақти: 11/08/2017 14:19 Кўрилганлиги: 84
 
Қидириш
Жами мурожаатлар: 1424 (100%)
Кўриб чиқилган: 1169 (82%)
Кўриб чиқилмоқда: 255 (18%)
 
Вилоят ҳокимлигининг умумий бўлими
 
 
 
mail@samarkand.uz
 
 
Электрон давлат хизматлари

Электрон давлат хизматлари
Очиқ маълумотлар
Онлайн тизимлар




 
 
 

    Сайтга баҳо беринг

Ҳозир онлайн
Руйхатдан утганлар: 1
Мехмонлар: 13
 
Яндекс.Метрика
Белгиланган матнни укиш учун ушбу тугмани босинг