Бош саҳифа / Янгиликлар / Аҳоли учун қулайлик
  Чоп этиш версияси  

Аҳоли учун қулайлик

Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг 2017 йил 2 сентябрда қабул қилинган "Валюта сиёсатини либераллаштириш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида"ги фармони билан 5 сентябрдан бошлаб юридик ва жисмоний шахсларга чет эл валютасини банклар орқали эркин сотиб олиш ва сотиш йўлга қўйилди.


Вилоятимиздаги тижорат банклари томонидан ҳам бу операциялар амалга оширилмоқда. 

– Мазкур ҳужжатга кўра, эндиликда юридик шахслар ўз маблағларини банкларда жорий халқаро валюта операцияларини, шу жумладан, товар, иш ва хизматлар импорти, фойдани репатриация қилиш, кредитларни қайтариш, хизмат сафари харажатларини тўлаш ва бошқа савдо характерига эга бўлмаган операцияларни амалга ошириш учун чет эл валютасига чекловларсиз эркин конвертация қилишлари мумкин, – дейди Марказий банк вилоят бош бошқармаси бошлиғи ўринбосари А.Ҳайдаров. – Жисмоний шахслар ҳам тижорат банкларининг конверсион бўлимларида чет эл валютасини эркин сотиб олиши, сотиб олинган маблағларни халқаро тўлов карталарига ўтказиб, улардан хорижда ҳеч қандай чекловларсиз, шу жумладан, банк ҳисоб варақлари орқали хорижда ўқиш, даволаниш ва бошқа мақсадлардаги тўловлар учун фойдаланиши мумкин. Энг муҳим янгиликлардан яна бири – мулкчилик шаклидан қатъи назар, барча экспортчи корхоналарнинг чет эл валютасидаги тушумини мажбурий сотиш талаби бекор қилинди. Хорижий валютада даромад олувчи юридик шахс ташкил этмасдан фаолият кўрсатувчи якка тартибдаги тадбиркорлар, шунингдек, фермер хўжаликлари ўз банк ҳисоб варақларидаги чет эл валютасини нақд кўринишда ҳам олиши мумкин.

5 сентябрдан вилоятимизда 83 та валюта айирбошлаш шохобчалари иш бошлади. Ушбу шохобчаларнинг 60 таси тижорат банклари филиал ва мини-банкларида жойлашган бўлса, қолганлари меҳмонхоналар, бозор ва савдо мажмуалари, аэропорт ва темир йўл вокзалида ташкил этилди. Мижозларга қулайлик яратиш ва уларнинг вақтини тежаш мақсадида шохобчаларда иш икки навбатда йўлга қўйилди. Байрам ва дам олиш кунларида эса узайтирилган иш тартиби жорий этилди.

– Турмуш ўртоғим хорижда меҳнат қилади, – дейди Самарқанд шаҳрида яшовчи Севара Орзиқулова. – Яқинда ўғлимни уйлантирмоқчимиз. Шунинг учун дадаси пул жўнатган экан. Бугун банкка келиб, долларни сўмга алмаштириб олдим. Шу пайтгача чет эл валютасини кўчада айрим кишилар айтган нархда сотиш ёки сотиб олишга мажбур эдик. Энди банкларда валюта эркин алмаштирилиб, аниқ нарх белгиланганидан хурсандмиз.

"Савдогарбанк" вилоят филиали томонидан ҳам тўртта валюта айирбошлаш шохобчаси ташкил этилиб, мижозларга сифатли банк хизмати кўрсатилмоқда.

Ўктам ҚЎЗИБОЕВ,

Алишер ИСРОИЛОВ (фото).


Охирги ўзгариш: 09/09/2017 18:11 Кўрилганлиги: 67
 
Қидириш
Жами мурожаатлар: 1439 (100%)
Кўриб чиқилган: 1169 (81%)
Кўриб чиқилмоқда: 270 (19%)
 
Вилоят ҳокимлигининг умумий бўлими
 
 
 
mail@samarkand.uz
 
 
Электрон давлат хизматлари

Электрон давлат хизматлари
Очиқ маълумотлар
Онлайн тизимлар




 
 
 

    Сайтга баҳо беринг

Ҳозир онлайн
Руйхатдан утганлар: 2
Мехмонлар: 12
 
Яндекс.Метрика
Белгиланган матнни укиш учун ушбу тугмани босинг