Бош саҳифа / Янгиликлар / ЭСДАЛИК НИШОНЛАРИ ТОПШИРИЛДИ
  Чоп этиш версияси  

ЭСДАЛИК НИШОНЛАРИ ТОПШИРИЛДИ


Вилоят ҳокимлигида Ўзбекистон РеспубликасиПрезидентининг 2017 йил 10 октябрдаги фармони билан таъсисэтилган "Ўзбекистон  Конституциясига 25 йил"


эсдалик нишонини топшириш маросими бўлиб ўтди.

Вилоят ҳокими Т.Жўраев 1992 йил 8 декабрда қабул қилинган Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ҳуқуқий демократик давлат ва кучли фуқаролик жамиятини барпо этиш, халқимизнинг тинч ва фаровон ҳаётини таъминлаш, мамлакатимизнинг халқаро майдондаги обрў-эътиборини юксалтиришнинг мустаҳкам ҳуқуқий асоси эканлигини таъкидлади. Бош Қомусимизни ишлаб чиқишда давлатимиз танлаган йўл, халқимизнинг бир неча минг йиллик тарихи ҳамда халқаро тажриба инобатга олинган.

Мамлакатимизда ўтган давр мобайнида амалга оширилаётган ислоҳотлар замирида Конституциямизда белгилаб берилган қоида ва тамойиллар устуворлик касб этди. Айни пайтда изчиллик билан ҳаётга татбиқ этилаётган 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси ҳам Бош Қонунимиз тамойилларига асосланган.

Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг 2017 йил 21 июндаги "Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг йигирма беш йиллигини нишонлашга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Фармойишига кўра, бу йил юртимизда Бош Қомусимиз қабул қилинганлигининг 25 йиллиги кенг нишонланмоқда. Шу муносабат билан давлатимиз раҳбари томонидан "Ўзбекистон Конституциясига 25 йил" эсдалик нишони таъсис этилди.

Вилоятимиздан 2800 нафардан ортиқ юртдошларимиз ушбу эсдалик нишони билан тақдирланган.

Маросимда вилоят ҳокими Т.Жўраев ушбу эсдалик нишонларини Ўзбекистон Президенти номидан туман ва шаҳар ҳокимлари, вилоятдаги бошқарма ва идоралар, жамоат ташкилотлари раҳбарлари, маҳаллий кенгашлар депутатлари ва фахрийларга тантанали равишда топширди.

Мукофотланганлар юксак эътибор ва эътироф учун миннатдорлик изҳор этиб, Ватанимиз тараққиёти ва халқимиз фаровонлиги йўлида астойдил меҳнат қилишларини билдирди.

– Конституциямиз қабул қилинганлигининг 25 йиллиги муносабати билан таъсис этилган ушбу эсдалик нишонини олиш биз, фахрийлар учун жуда катта шараф, – дейди "Нуроний" жамғармаси Ургут тумани бўлими раиси Ф.Азизов. – Шу билан бирга, улкан масъулиятки, бунга жавобан халқимизнинг ҳуқуқий маданиятини ошириш, ёшларимизни Конституция ва қонунларга ҳурмат руҳида тарбиялашга ўз ҳиссамизни қўшишимиз лозим.

Вилоятдаги ҳуқуқ-тартибот органлари, ҳарбий қисм ва муассасаларда ҳам эсдалик нишонларини тантанали топшириш маросимлари ўтказилди.

 

 

 

Ғ.Ҳасанов,Б.Мустанов.


Охирги ўзгариш: 06/12/2017 10:24 Кўрилганлиги: 151
 
Қидириш
Жами мурожаатлар: 1476 (100%)
Кўриб чиқилган: 1169 (79%)
Кўриб чиқилмоқда: 307 (21%)
 
Вилоят ҳокимлигининг умумий бўлими
 
 
 
mail@samarkand.uz
 
 
Электрон давлат хизматлари

Электрон давлат хизматлари
Очиқ маълумотлар
Онлайн тизимлар




 
 
 

    Сайтга баҳо беринг

Ҳозир онлайн
Руйхатдан утганлар: 1
Мехмонлар: 13
 
Яндекс.Метрика
Белгиланган матнни укиш учун ушбу тугмани босинг