Бош саҳифа / Янгиликлар / ЭРТАНГИ КУНГА ИШОНЧИМИЗ МУСТАҲКАМ
  Чоп этиш версияси  

ЭРТАНГИ КУНГА ИШОНЧИМИЗ МУСТАҲКАМ

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Олий Мажлисга Мурожаатномаси ўрганилмоқда.

ИШТИХОН ТУМАНИ

 

Президентимизнинг Олий Мажлис Сенати ва Қонунчилик палаталари депутатларининг қўшма йиғилишида қилган Мурожаатномаси ОАВ орқали тўғридан-тўғри халқимизга намойиш этилди. Республикамиз ҳаётида тарихий аҳамиятга молик бўлган бу Мурожаатномани барча ватандошларимиз ва дунё ҳамжамияти диққат билан кузатди.

Бу нутқ халқимиз дилидаги эртанги кунга бўлган ишончни янада мустаҳкамлаб, уларни Ватанимиз равнақи йўлида собитқадам бўлишга илҳомлантирди.

Ушбу Мурожаатномани пухта ўрганиш, ундаги ғояларни англаб етиш ана шу масъулиятни юз карра оширади. Шу сабабли вилоятдаги олий ўқув юртлари ректорлари раҳбарлигида тарғибот гуруҳлари тузилди. Бу гуруҳларга етакчи олимлар қаторида "Нуроний" жамғармаси, "Маҳалла" хайрия жамоат фонди, Ёшлар иттифоқи фаоллари жалб этилди.

Жорий йилнинг 5 январидан бошлаб туманимиздаги бир қатор маҳалла идоралари ва ўқув муассасаларида вилоятдан ташриф буюрган тарғибот гуруҳи аъзолари Президентимиз Мурожаатномаси юзасидан аҳоли билан суҳбатлар ўтказмоқдалар. Суҳбат давомида бу нутқ мазмун-моҳиятини англаб етишнинг муҳим аҳамияти, жорий йилда белгиланган дастурлар мазмуни бўйича тушунчалар берилмоқда.

Жумладан, Иштихон туманидаги 21-сонли мусиқа ва санъат мактаби, Халқобод МФЙ, 74-умумтаълим мактабида ўтказилган йиғилишларда Мурожаатномада эътироф этилган масалаларнинг мазмун-моҳияти ҳақида фикр юритилди.

Бу тадбирларга ўқув муассасаларининг маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосарлари, маҳалла фаоллари,нуроний отахон ва онахонлар ҳам таклиф этилди.

Тадбирда сўзга чиққан Самарқанд давлат чет тиллар институти проректори Абдували Эшқобилов давлатимизнинг бош мақсади халқ иродасини ифода этиш,юртдошларимизга имкониятлар яратиш, уларни ғамхўрликлар билан қуршаб олишдан иборат эканлигини таъкидлади.

-Муҳтарам Президентимизнинг парламентга Мурожаатномасини диққат билан кузатдим, - дейди туман "Нуроний" жамғармаси раиси Баҳодир Хидиров. - Ўтган 2017 йил халқимиз учун кўплаб ижобий ўзгаришларга бой бўлди.

 * * *

Худди шундай тадбир тумандаги 49-умумий ўрта таълим мактабида ҳам бўлиб ўтди.

-Биз тумандаги Гулобод, Миришкор, Одил, Қият маҳалла фуқаролар йиғини фаоллари билан учрашдик. Уларни Президентимизнинг Олий Мажлисга йўллаган Мурожаатномасини катта қизиқиш билан ўқиб-ўрганаётганлигини кўриб беҳад қувондик, - дейди Самарқанд давлат чет тиллар институти доценти Рустам Жўрақулов.

Тадбир қатнашчилари учрашув давомида ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олишди.

Олим ҚЎЧҚОРОВ.

 

Иштихон транспорт ва сервис касб-ҳунар коллежида ҳам тадбир бўлиб ўтди. Унда Азамат маҳалласи фаоллари, коллеж ўқитувчилари ва ўқувчилари, 27, 54, 59-умумтаълим мактабларининг ўқитувчилари иштирок этишди.

Тадбирни туман ҳокими ўринбосари С. Назарова бошқариб борди. Тошкент давлат иқтисодиёт университетидан Ҳамидулла Имомов, Самарқанд давлат чет тиллар институти проректори Абдували Эшқобилов, фалсафа фани ўқитувчиси Салоҳиддин Долиевлар тадбир иштирокчиларига Президент Мурожаатномасини содда ва равон тушунтирдилар.

Аҳоли даромадларини ошириш ва яшаш шароитини яхшилаш тўғрисида қатор таклифлар киритилди. Ердан унумли фойдаланиш, чорвачилик ва паррандачиликни ривожлантириш бўйича тушунчалар берилди. Бу борада мамлакатимизда олиб борилаётган ислоҳотлар ва солиқларнинг ҳам жуда минималлаштирилган тарзда жорий этилаётганлиги атрофлича тушунтирилди.

Бундан ташқари, кредит олишдаги қулайликлар ва имкониятлар, бундан албатта фойдаланиш, бунинг учун ҳаракатни бугундан бошлаш зарурлиги айтиб ўтилди.

-Ишлаб чиқариш техналогияларининг туманимизга келтирилиши, уларнинг фаолият бошлаши аҳолининг кайфиятини ўзгартиради. Барча бу режаларнинг самараси билан қизиқмоқда. Ишлар қанчалик тезкорлик билан амалга оширилса, айни муддао бўларди,-дея фикр билдирди Қирқйигит МФЙ раиси Равшан Рустамов.

Шунингдек,маҳаллий аҳоли ўзларини қизиқтирган саволларга иштирокчилардан жавоб олдилар.

Президентимиз Мурожаатномасида айни халқимизнинг дилидаги гаплар айтилгани барчага манзур. Юртдошларимиз бир мақсад йўлида бирлашиб, олға интилишдан мамнундирлар. Эзгуликка интилган инсонларнинг эса толеи ҳар доим баланд бўлади. Мурожаатноманинг ҳар бир сатри бизни ана шунга даъват этади.

Матлуба Раббимова.


Охирги ўзгариш: 11/01/2018 09:11 Кўрилганлиги: 55
 
Қидириш
Жами мурожаатлар: 1499 (100%)
Кўриб чиқилган: 1169 (78%)
Кўриб чиқилмоқда: 330 (22%)
 
Вилоят ҳокимлигининг умумий бўлими
 
 
 
mail@samarkand.uz
 
 
Электрон давлат хизматлари

Электрон давлат хизматлари
Очиқ маълумотлар
Онлайн тизимлар




 
 
 

    Сайтга баҳо беринг

Ҳозир онлайн
Руйхатдан утганлар: 1
Мехмонлар: 9
 
Яндекс.Метрика
Белгиланган матнни укиш учун ушбу тугмани босинг