Бош саҳифа / Янгиликлар / “ЭНГ НАМУНАЛИ ОИЛА” АНИҚЛАНДИ.
  Чоп этиш версияси  

“ЭНГ НАМУНАЛИ ОИЛА” АНИҚЛАНДИ.

Бугун СамДУ қошидаги 2 сонли Академик лицейнинг фаоллар залида “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили” давлат дастури ижросини таъминлаш мақсадида “Энг намунали оила” танловининг вилоят босқичи ўтказилди. 

Самарқанд вилоят ҳокимлиги, Хотин-қизлар қўмитаси, “Маҳалла” хайрия жамоат фонди вилоят Кенгаши, “Соғлом авлод учун” халқаро хайрия фонди вилоят бўлими, вилоят касаба уюшмаси ва тегишли ташкилотлар ҳамкорлигида ўтказилган танловда 16 та туман ва шаҳардан ташриф буюрган “Намунали оила” вакиллари 3 та шарт бўйича баҳслашишди.

Тадбирнинг очилиш маросимида сўзга чиққанлар “Оила жамиятнинг асосий бўғини” эканлиги ва оилалардаги ижтимоий маънавий муҳитни соғломлаштиришга қаратилган кенг кўламли ишлар амалга оширилиши натижасида оилаларнинг жамият ҳаётидаги аҳамияти тобора ошиб бораётганлигини таъкидлашди.

Кўрик танловни асосий мақсади оилалардаги маънавий муҳитнинг соғломлигини таъминлаш, оилада ўзаро ҳурмат, меҳр-оқибат, инсоний муносабатларни мустаҳкамлаш, фарзандларни гўзал аҳлоқ, илму маърифат, жисмоний ва руҳий уйғунликда камолга етказиш, қўни-қўшничилик, қариндошлар ўртасидаги оқибат, маҳалла қадриятларини эъзозлаш ҳамда мамлакатимизда аҳил, кучли, маънавиятли оилаларни шакллантириш борасидаги ислоҳотларни тарғиб этишдан иборатдир.

Танловнинг биринчи шартида иштирокчилар намунали деган номга  қай даражада сазавор эканликларини исботлашган бўлишса, танловнинг иккинчи шартида китоб билан ошно оила сифатида маънавий билимларини кўрсатиб беришди. Танловнинг учинчи шартида иштирокчи оилалар  “Оила мустаҳкамлиги - юрт тинчлиги” мавзусида тайёрлаган видеоролик ва слайдларини йиғилганларга намойиш қилишди.

Танловнинг якуний натижаларига кўра “Энг намунали оила” кўрик танловининг вилоят босқичида 3 ўринни Самарқанд туманидаги Неъматовлар оиласи эгаллашган бўлса, 2 ўрин соҳиблари Қўшработ туманидан ташриф буюрган Ариповлар оиласи деб топилди.  Танловнинг вилоят босқичида фахрли 1 ўринни эгаллаган Каттақурғон шаҳридаги Ражабовлар оиласи эндиликда Республика босқичига йўлланмани қўлга киритишди. Иштирокчиларнинг барчасига  диплом ва эсдалик совғалари топширилди.

Шунингдек танловда иштирок этган оилаларнинг барчаси рағбатлантирилди. Танловда фаол қатнашган 13 нафар оилалар “Китобсевар оила”, “Спортчи оила”, “Ишбилармон оила”, “Ораста оила,“Меҳрибон қайнона”, Ибратли оила, “Аҳил оила”, “Тотув оила”, “Саҳоватли оила”, “Ибратли келин”, “Файзли оила”, “Фаол оила”, “Зиёли оила” номинациялари билан тақдирланишди ва эсдалик совғалари топширилди.





Охирги ўзгариш: 09/09/2017 17:28 Кўрилганлиги: 159
 
Қидириш
Жами мурожаатлар: 1476 (100%)
Кўриб чиқилган: 1169 (79%)
Кўриб чиқилмоқда: 307 (21%)
 
Вилоят ҳокимлигининг умумий бўлими
 
 
 
mail@samarkand.uz
 
 
Электрон давлат хизматлари

Электрон давлат хизматлари
Очиқ маълумотлар
Онлайн тизимлар




 
 
 

    Сайтга баҳо беринг

Ҳозир онлайн
Руйхатдан утганлар: 2
Мехмонлар: 9
 
Яндекс.Метрика
Белгиланган матнни укиш учун ушбу тугмани босинг