Бош саҳифа / Янгиликлар / Депутат халқ ишончини оқлаши лозим
  Чоп этиш версияси  

Депутат халқ ишончини оқлаши лозим

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасида 2017 йил 12 июль куни бўлиб ўтган парламент палаталари, сиёсий партиялар, Ўзбекистон Экологик ҳаракати, халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар кенгашлари фаолиятининг таҳлили ҳамда истиқболдаги вазифаларига бағишланган видеоселектор йиғилишида  Президентимиз томонидан  сиёсий партияларнинг ўз сайловолди дастурлари ижроси борасидаги фаолияти чуқур таҳлил асосида жиддий танқид қилинди.  

Анжуманда сиёсий партиялар, Олий Мажлис палаталари ҳамда халқ депутатлари маҳаллий кенгашларидаги партия гуруҳлари фаолиятига халқимизнинг фикр-мулоҳазалари ва мурожаатларидан келиб чиқиб қабул қилинаётган кенг қамровли дастур ва кўплаб қарор ва фармонларнинг жойлардаги ижроси борасидаги фаолиятига холис ва ҳаққоний баҳо берилди.

 Партияларнинг ўз сиёсий платформасидан келиб чиққан ҳолда эълон қилган сайловолди дастурларида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш, сайловчиларга берилган ваъдаларининг устидан чиқишдаги иштироки сезилмаётганига алоҳида эътибор қаратилди.

Бошқа сиёсий партиялар қатори Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партиясининг вилоятдаги тузилмалари фаолиятида ҳам Президентимиз томонидан қайд этилган камчиликларнинг мавжудлиги партия кенгашлари, депутатлик гуруҳлари ва қуйи партия тузилмалари вакилларидан ўз ишини бугун замон олдимизга қўяётган талабларга мос ташкил этиш нечоғли муҳим эканлигини кўрсатиб берди.

Партиялар ўз сайловолди дастурларини тўла ва самарали бажара олмаётгани, мамлакатимиз ижтимоий-сиёсий ҳаётида, фуқаролар онгида ўзининг мустаҳкам ўрнини эгаллай олмагани ҳам аччиқ бўлсада ҳақиқат. Ўтган сайловларда муваффақиятга эришган, етакчи сиёсий куч деб эътироф этилган партиямиз тузилмалари томонидан ҳам янги ғоя, янги ташаббус ва таклифлар ўртага қўйилмаётгани барча сафдошларимизни ҳушёр торттириб, фаолиятимизга танқидий ёндашишни тақозо этади.

Юртбошимизнинг “Депутат бўлиш, халқ ишончини қозониш ва уни муносиб равишда оқлаш – бу осон эмас. Бундай шараф ҳаммага ҳам насиб этмайди.” деган фикрлари вилоятдаги маҳаллий кенгаш депутатларни ҳушёрликка чақирди, десам янглишмайман.

Анжуман давомида билдирилган танқидий фикрлардан вилоятдаги барча партия аппарати ходимлари, партия бошланғич ташкилотлари раҳбарлари, вилоят, туман ва шаҳар кенгашларидаги жамоатчилик асосида фаолият юритувчи кенгаш аъзолари ва депутатлик гуруҳлари аъзоларининг барчаси зарур ва муҳим хулосалар чиқарди.

Илҳом БОТИРОВ,

O’zLiDeP вилоят Кенгаши раисининг биринчи ўринбосари


Охирги ўзгариш: 15/07/2017 10:41 Кўрилганлиги: 90
 
Қидириш
Жами мурожаатлар: 1425 (100%)
Кўриб чиқилган: 1169 (82%)
Кўриб чиқилмоқда: 256 (18%)
 
Вилоят ҳокимлигининг умумий бўлими
 
 
 
mail@samarkand.uz
 
 
Электрон давлат хизматлари

Электрон давлат хизматлари
Очиқ маълумотлар
Онлайн тизимлар




 
 
 

    Сайтга баҳо беринг

Ҳозир онлайн
Руйхатдан утганлар: 2
Мехмонлар: 14
 
Яндекс.Метрика
Белгиланган матнни укиш учун ушбу тугмани босинг