Бош саҳифа / Янгиликлар / Халқ депутатлари Булунғур тумани кенгашининг навбатдан ташқари йигирма иккинчи сессияси бўлиб ўтди.
  Чоп этиш версияси  

Халқ депутатлари Булунғур тумани кенгашининг навбатдан ташқари йигирма иккинчи сессияси бўлиб ўтди.

Вилоят, туман кенгаши депутатлари, вилоят ҳокимининг ўринбосарлари, гуруҳ раҳбарлари, котибият мудирлари, вилоят ҳокимлиги бўлим ва бошқармалари, вилоят ташкилотлари, вилоят ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари, туман ҳокимлиги бўлимлари, корхона, ташкилот, муассасалар раҳбарлари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этган мазкур сессияни 13-Каттақишлов сайлов округидан Булунғур туман кенгаши депутати Абдуалим Азимов  олиб борди.

Сессияда вилоят ҳокими Ҳиммат Оқбўтаев туманни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш борасида олиб борилаётган ишлар ва мавжуд камчиликлар, уларнинг ечими тўғрисида маъруза қилди.

    Сессияда ташкилий масала кўрилди. Булунгур тумани кенгаши томонидан шу пайтгача Булунғур тумани ҳокими лавозимида ишлаб келаётган Худжаёров Хайриддин Гадоевич   вазифасидан озод этиш тўғрисидаги қарори  тасдиқланди.

     Вилоят ҳокими  Ўзбекистон Республикаси  Вазирлар Махкамасида масъул вазифаларда ишлаб келган Рахимов Фурқат Жалолович номзодини Булунғур тумани ҳокими вазифасига тавсия қилди.

    Халк депутатлари Булунғур тумани кенгаши томонидан туман ҳокимини тайинлаш ҳақидаги вилоят ҳокимининг қарори  депутатлар томонидан тасдиқланди.

     Кун тартибидаги ушбу масала юзасидан Булунғур педагогика ва спорт коллежи директори Юлдуз Жуманазарова, тумандаги “GREEN AGRO EXPORT“ масъулияти чекланган жамият корхонаси директори Даврон Абсаматовлар  ўз фикр-мулоҳазаларини билдиришди.

   Шундан сўнг сессия кун тартибига киритилган иккинчи масала Халқ депутатлари Булунғур тумани Кенгаши депутатлигига  бўшаб қолган ўринга сайлов кунини белгилаш ҳақидаги масала муҳокама этилди.



Киритилган вақти: 17/04/2017 18:40 Кўрилганлиги: 417
 
Қидириш
Жами мурожаатлар: 1426 (100%)
Кўриб чиқилган: 1169 (82%)
Кўриб чиқилмоқда: 257 (18%)
 
Вилоят ҳокимлигининг умумий бўлими
 
 
 
mail@samarkand.uz
 
 
Электрон давлат хизматлари

Электрон давлат хизматлари
Очиқ маълумотлар
Онлайн тизимлар




 
 
 

    Сайтга баҳо беринг

Ҳозир онлайн
Руйхатдан утганлар: 1
Мехмонлар: 8
 
Яндекс.Метрика
Белгиланган матнни укиш учун ушбу тугмани босинг