Бош саҳифа / Янгиликлар / Фермернинг самарали фаолияти мўл ҳосилдорлик кафолати
  Чоп этиш версияси  

Фермернинг самарали фаолияти мўл ҳосилдорлик кафолати

Вилоят ҳокимлигида Адлия вазирлиги томонидан жойларда аграр соҳани ривожлантириш борасида олиб борилаётган ислоҳотлар, ихтисослашган ва кўптармоқли фермер хўжаликлари фаолиятини янада яхшилаш масалаларига бағишланган семинар бўлиб ўтди.

Унда Адлия, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирликлари ва бошқармалари мутасадди раҳбарлари, Ўзбекистон Фермерлар кенгаши, «Ўзагроэкспорт» акциядорлик жамияти вакиллари, вилоят прокуратураси, марказий банк, божхона, солиқ бошқармалари, депутатлар, фермерлар, қайта ишловчи ва экспортёр корхоналар ходимлари иштирок этди. Семинар сим орқали туман студияларига ҳам узатилди.

Вилоят ҳокимининг ўринбосари А.Нурқулов олиб борган. Тадбирда мутахассислар томонидан фермер хўжалиги ташкил этишнинг ҳуқуқий асослари, хўжаликларни кўптармоқлига айлантиришнинг афзалликлари, дебитор ва кредитор қарздорликларни камайтириш, экспортбоп қишлоқ хўжалик маҳсулотлари етиштириш ҳамда маҳсулот экспортини ташкил этиш, божхона расмийлаштируви, шунингдек, ер қонунчилигини бузганлик учун жавобгарлик чораларининг қўлланиши ва соҳага оид бошқа муҳим масалалар юзасидан маърузалар қилинди.

- Давлат эҳтиёжлари учун бошоқли дон ва пахта хом ашёси етиштириш учун моддий-техника ресурслари, ажратилган кредит маблағларидан мақсадсиз фойдаланишнинг олдини олиш, шартнома мажбуриятларини бажармаслик хавфини бартараф этиш мақсадида жойларда мониторинг кузатув гуруҳлари ташкил этилган, - дейди Адлия вазирлиги бошқарма бошлиғи Акмал Набираев. – Улар фермер хўжаликларида шартномага мувофиқ уруғликнинг тўлиқ экилиши, агротехник тадбирларнинг ўз вақтида ўтказилиши, экин майдонидан ва етказилган моддий-техника ресурсларидан самарали фойдаланилишини ўрганиб бормоқда. Ўрганишлар натижасида жойларда шартнома шартларини етарлича бажармаслик ҳолатлари кузатиляпти. Бундай ҳолатлар учун қонунга кўра етказилган зарар ва маҳсулот қийматига қараб жарималар белгиланган.

Семинар ана шундай салбий ҳолатларнинг олдини олишда фермерларнинг ҳуқуқий билимларини ошириш, шартномалар тузишдаги аниқлик ва унга тўлиқ амал қилиш бўйича керакли тавсиялар берилиб, соҳада учрайдиган шу каби муаммоларни муҳокама этишга қаратилган.

Шунингдек, семинарда юқори ҳосилдорликка эришган хўжаликларга берилаётган имтиёзлар, маҳсулотини экспорт қилишда мутасадди ташкилотлар томонидан кўрсатилаётган ҳуқуқий ёрдам, шартнома мажбуриятларига риоя этилиши ва ердан ноқонуний фойдаланиш, ўз манфаати йўлида давлат мулкини ўзлаштириш масалалари ҳам муҳокама этилди.

Ўктам ХУДОЙБЕРДИЕВ.



Киритилган вақти: 15/03/2017 16:29 Кўрилганлиги: 180
 
Қидириш
Жами мурожаатлар: 1426 (100%)
Кўриб чиқилган: 1169 (82%)
Кўриб чиқилмоқда: 257 (18%)
 
Вилоят ҳокимлигининг умумий бўлими
 
 
 
mail@samarkand.uz
 
 
Электрон давлат хизматлари

Электрон давлат хизматлари
Очиқ маълумотлар
Онлайн тизимлар




 
 
 

    Сайтга баҳо беринг

Ҳозир онлайн
Руйхатдан утганлар: 1
Мехмонлар: 9
 
Яндекс.Метрика
Белгиланган матнни укиш учун ушбу тугмани босинг