Бош саҳифа / МУРОЖААТНОМА / Тарғибот гуруҳларининг асосий ВАЗИФАЛАРИ
  Чоп этиш версияси  

Тарғибот гуруҳларининг асосий ВАЗИФАЛАРИ


1.       Таълим муассасаларидан бириктирилган тарғибот гуруҳи раҳбарлари “Маҳалла” хайрия жамоат фонди вилоят бўлими билан тарғибот тадбирларини ўтказиш бўйича маҳалла фуқаролар йиғинлари кесимида 5 тагача тарғибот гуруҳларини шакллантириб, вилоят ҳокимлигига етказади.

2.       Маҳалла фуқаролар йиғинларида тарғибот-ташвиқот тадбирларининг ўтказиш жойини танлаш, зарур стол, стул ва овоз кучайтириш воситалари билан таъминлаш туман ва шаҳар ҳокимларининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосарлари масъул ҳисобланади.

3.       Тарғибот-ташвиқот гуруҳининг жойларга чиқишини бир кун олдин, вилоят ҳокимлигидан бириктирилган котибият мудирлари билан биргаликда ташкил этади.

4.       Маҳалла фуқаролар йиғинларида тарғибот-ташвиқот тадбирларини ўтказишда республика ҳамда вилоят тарғибот гуруҳларининг бир вақтда бир ҳудудга тўғри келиб қолишининг олдини олиш чораларини кўради.

5.       Тарғибот тадбирларини ўтказишда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга Мурожаатномасида келтирилган масалаларнинг мазмун-моҳиятдан келиб чиқиб, 15 та йўналишга ажратган ҳолда ўтказишга алоҳида эътибор қаратади.

6.       Тарғибот тадбирлари давомида аҳоли билан очиқ мулоқот, савол-жавоб асосида қизиқарли ўтказилишини таъминлайди.

7.       Тарғибот гуруҳлари раҳбарлари тарғибот жараёнида фуқароларни қизиқтирган саволлар ҳамда таклифларини умумлаштириб, вилоят ҳокимлиги Ахборот-таҳлил гуруҳи раҳбари Ў.Хамроқуловга тақдим этиб боради.

8.       Тарғибот-ташвиқот тадбирларини оммавий ахборот воситаларида кенг ёритиб борилишини ташкил этади.

9.       Тарғибот-ташвиқот тадбирлари ўтказилганлиги бўйича якуний ёзма ахборот билан фотоальбом шаклида вилоят ҳокимлигидан бириктирилган котибият мудирларига ёки гуруҳ раҳбарларига тақдим этиб боради.

10.  Тарғибот тадбирлари маҳалла фуқаролар йиғинлари, касб-ҳунар коллежлари, умумтаълим мактаблари ҳамда жойлардаги корхона ва ташкилотларда ўтказилишига алоҳида эътибор қаратади.



Охирги ўзгариш: 08/01/2018 20:19 Кўрилганлиги: 25
 
Қидириш
Жами мурожаатлар: 1499 (100%)
Кўриб чиқилган: 1169 (78%)
Кўриб чиқилмоқда: 330 (22%)
 
Вилоят ҳокимлигининг умумий бўлими
 
 
 
mail@samarkand.uz
 
 
Электрон давлат хизматлари

Электрон давлат хизматлари
Очиқ маълумотлар
Онлайн тизимлар




 
 
 

    Сайтга баҳо беринг

Ҳозир онлайн
Руйхатдан утганлар: 1
Мехмонлар: 14
 
Яндекс.Метрика
Белгиланган матнни укиш учун ушбу тугмани босинг