Чоп этиш версияси  

Сенаторлар

Сенаторлар

Раббимова Нигора Исаевна

Самарқанд имконияти чекланган шахслар учун ихтисослашган касб-ҳунар коллежи директори.


14.05.1964 Cамарқанд вилояти, Каттақўрғон туманида Туғилган.

Маълумоти – олий, 1985 йил, Тошкент давлат университети (кундузги) Тамомлаган:

Меҳнат фаолияти 1980-1985 йй. - Тошкент миллий университети талабаси.

1985-1988 йй. - Тошкент политехника институти "Ижтимоий фанлар" кафедраси ассистенти

1988-1992 йй. - Самарқанд давлат педагогика институти "Фалсафа" кафедраси кабинет мудири

1992-2003 йй. - Самарқанд давлат университети "Этика, эстетика ва диншунослик" кафедраси ассистенти

2003-2008 йй. - Самарқанд давлат университети "Ўзбекистонда демократик жамият қуриш назарияси ва амалиёти" кафедраси ўқитувчиси

2008-2014 йй. - Самарқанд давлат университети "Сиёсатшунослик ва демократик жамият қуриш назарияси ҳамда амалиёти" кафедраси катта ўқитувчиси-жамоатчилик асосида университет хотин-қизлар қўмитаси раиси

2014-2017 йй. - Самарқанд вилояти ҳокими ўринбосари-хотин-қизлар қўмитаси раиси

2017 й. - ҳ. в.  - Самарқанд имконияти чекланган шахслар учун ихтисослашган касб-ҳунар коллежи директори

Халқ депутатлари Самарқанд вилоят Кенгаши депутати, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзоси.

“Адолат” социал демократик партияси аъзоси.



БЕРДИЕВА Зайнаб Файзиллаевна

Каттақўрғон туманидаги 20-умумтаълим мактаби директори.


1961 йил 20 сентябрда Каттақўрғон туманида туғилган.

 Маълумоти – олий, 1988 йилда Самарқанд давлат педагогика институтини бошланғич синф ўқитувчиси мутахассислиги бўйича тамомлаган.

Меҳнат фаолиятини 1981 йилда Каттақўрғон туманидаги 20-мактабда ўқитувчи сифатида бошлаган. 2000-2001 йиллар давомида Каттақўрғон туман халқ таълими бўлимида услубчи вазифасида ишлаган.

2001 йилдан ҳозирги вақтгача Каттақўрғон туманидаги 20-умумтаълим мактаби директори лавозимида ишлаб келмоқда.

Халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгаши депутати, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзоси.

Ўзбекистон Халқ демократик партияси аъзоси.

 

ЖЎРАЕВ Абдумўмин Суннатович

Пайариқ тумани ҳокими.


1961 йил 21 апрелда Иштихон туманида туғилган.

Маълумоти – олий, 1987 йилда Самарқанд қишлоқ хўжалик институтини иқтисодчи мутахассислиги бўйича тамомлаган.

Меҳнат фаолиятини 1976 йилда Иштихон туманидаги “Халқаобод” хўжалигида ишчи сифатида бошлаган. 1982 йилдан 1987 йилгача Самарқанд қишлоқ хўжалик институти талабаси, 1987 йилдан 1998 йилгача Иштихон туманидаги Мурод Жўраев номли хўжаликда бош иқтисодчи, бош ҳисобчи, бошқарув раиси, 1998 йилдан 1999 йилгача вилоят қишлоқ ва сув хўжалиги бошқармасида ҳисоб ва ҳисоботлар бўлими бошлиғи, 1999 йилдан 2000 йилгача вилоят қишлоқ ва сув хўжалиги бошқармаси бошлиғининг иқтисодий масалалари бўйича ўринбосари, 2000 йилдан 2001 йилгача вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари, қишлоқ ва сув хўжалиги бошқармаси бошлиғи, 2001 йилдан 2006 йилгача Пастдарғом тумани ҳокими, 2006 йилдан 2009 йилгача вилоят ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги, аҳоли пунктларини кўркамлаштириш масалалари бўйича ўринбосари, 2009 йилдан 2013 йилгача Пастдарғом тумани ҳокими сифатида фаолият кўрсатган.

2013 йилнинг 28 февралидан буён Пайариқ тумани ҳокими лавозимида ишлаб келаяпди.

Халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгаши депутати, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзоси.

Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати - Ўзбекистон Либерал-демократик партияси аъзоси.

 

КАБУЛНИЯЗОВ Ёлкин Шукруллаевич,

“JV MAN AUTO-Uzbekistan” масъулияти чекланган жамияти қўшма корхонаси бош директори.


1977 йил 22 июлда Тошкент шаҳрида туғилган.

Маълумоти – олий, 1999 йилда Тошкент давлат иқтисодиёт университетини халқаро иқтисодий алоқалар мутахассислиги бўйича тамомлаган.

Меҳнат фаолиятини 1996 йилда Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият Миллий банки бош операцион бўлимида 1-даражали мутахассис сифатида бошлаган. Бир муддат етакчи мутахассис сифатида ишлаган. 2001 йилдан 2004 йилгача Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги халқ таълими, фан ва ижтимоий соҳаларни молиялаштириш бўлими етакчи мутахассиси, бош мутахассиси, бўлим бошлиғи, 2004 йилдан 2007 йилгача Тошкент шаҳар “Прайсвотерхаус куперс” аудиторлик компанияси бош консультанти, 2007 йилдан 2012 йилгача “Original Textile and Print” қўшма корхона масъулияти чекланган жамиятининг ташқи иқтисодий алоқалар бўйича менеджери, 2012 йилда бир муддат “JV MAN Auto-Uzbekistan” масъулияти чекланган жамияти қўшма корхонаси режа ва молия департаменти директори, 2012 йилдан 2013 йилгача қўшма корхона бош директорининг молиявий масалалар бўйича ўринбосари, 2013 йилдан 2014 йилгача қўшма корхона бош директорининг молиявий масалалар бўйича ўринбосари сифатида фаолият кўрсатган.

2014 йилдан буён “JV MAN Auto-Uzbekistan” масъулияти чекланган жамияти қўшма корхонаси бош директори лавозимида ишлаб келмоқда.

Халқ депутатлари Самарқанд вилоят Кенгаши депутати, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзоси.

Партиясиз.

 

САДИКОВ Норкул Саидович,

Самарқанд вилоят архитектура ва қурилиш бошқармаси бошлиғи – вилоят бош архитектори


1965 йил 29 августда Самарқанд шаҳрида туғилган.

Маълумоти – олий, 1989 йилда Самарқанд давлат архитектура-қурилиш институтини архитектор мутахассислиги бўйича тамомлаган. 

Меҳнат фаолиятини 1989 йилда Самарқанд шаҳар архитектура ва шаҳарсозлик бошқармасида меъмор сифатида бошлаган. Ушбу бошқармада 2005 йилгача бош рассом, бош мутахассис, бош архитектор ўринбосари, 2005 йилдан 2012 йилгача Самарқанд шаҳар архитектура ва қурилиш бошқармаси бошлиғи, 2012 йилдан 2013 йилгача Самарқанд вилояти архитектура ва қурилиш бош бошқармаси бошлиғи – вилоят бош архитектори вазифасини бажарувчи вазифасида фаолият кўрсатган.

2013 йил 5 мартдан буён Самарқанд вилояти архитектура ва қурилиш бош бошқармаси бошлиғи - вилоят бош архитектори лавозимида ишлаб келмоқда.

Халқ депутатлари Самарқанд вилоят Кенгаши депутати, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзоси.

“Адолат” социал демократик партияси аъзоси.


Охирги ўзгариш: 12/09/2017 16:34 Кўрилганлиги: 5293
 
Қидириш
Жами мурожаатлар: 1476 (100%)
Кўриб чиқилган: 1169 (79%)
Кўриб чиқилмоқда: 307 (21%)
 
Вилоят ҳокимлигининг умумий бўлими
 
 
 
mail@samarkand.uz
 
 
Электрон давлат хизматлари

Электрон давлат хизматлари
Очиқ маълумотлар
Онлайн тизимлар




 
 
 

    Сайтга баҳо беринг

Ҳозир онлайн
Руйхатдан утганлар: 1
Мехмонлар: 3
 
Яндекс.Метрика
Белгиланган матнни укиш учун ушбу тугмани босинг