Бош саҳифа / Маҳаллий кенгаш / Кенгаш томонидан қабул қилинган ҳужжатлар / Халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг ҚАРОРИ 2017 йил биринчи ярим йиллигида маҳаллий бюджет ижроси бўйича вилоят ҳокимининг тақдимномаси тўғрисида
  Чоп этиш версияси  

Халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг ҚАРОРИ 2017 йил биринчи ярим йиллигида маҳаллий бюджет ижроси бўйича вилоят ҳокимининг тақдимномаси тўғрисида

2017 йилнинг биринчи ярим йиллик давомида вилоят маҳаллий бюджети ижросини таъминлаш борасида муайян ишлар олиб борилган.

Натижада, бюджетнинг даромадлар қисми прогноз режаси 102,1 фоизга бажарилиб, 14,5 миллиард сўмлик ортиқча маблағ туширилишига эришилган.

Биринчи ярим йил давомида вилоят маҳаллий бюджетининг харажатлар қисми 96,2 фоизга ижро этилиб, 1142,0 миллиард сўмлик харажатлар амалга оширилган.

Ижтимоий-маданий тадбирлар учун 960,4 миллиард сўм маблағ молиялаштирилган, бу эса 84,1 фоизини ташкил қилади, умумтаълим соҳаси бўйича 622,0 миллиард сўмлик, соғлиқни сақлаш соҳаси бўйича 265,8 миллиард сўмлик харажатлар амалга оширилган.

Ижтимоий ёрдамга муҳтож оилаларнинг турмуш фаровонлигини ошириш билан боҚлиқ харажатларга ўзини ўзи бошқариш органлари орқали
77,4 миллиард сўм маблағ ажратилган.

Маҳаллий бюджет ижроси жараёнида бюджетдан ажратилган маблағлардан фойдаланиш устидан назорат олиб борилган бўлсада, 1058 та ҳолатда 3638,6 миллион сўмлик мақсадсиз, ортиқча харажат ва камомадларга йўл қўйилган.

Ўзбекистон Республикаси Бюджет Кодексининг 27-моддасига асосан халқ депутатлари вилоят Кенгаши ҚАРОР ҚИЛАДИ:

Вилоят ҳокимининг “Вилоят маҳаллий бюджет параметрларининг 2017 йил биринчи ярим йиллик ижроси тўғрисида”ги тақдимномаси тасдиқлансин.

Вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари Ш.Худойбердиев, вилоят ҳокимлиги молия бош бошқармаси (М.Ҳамдамов), давлат солиқ бошқармаси (З.Норқўзиев), Марказий банк вилоят бош бошқармаси (Қ.Собиров) шаҳар ва туман ҳокимликлари билан биргаликда 2017 йилнинг қолган даврида маҳаллий бюджетларининг даромадлари ва харажатлари ижросини таъминлаш мақсадида қуйидаги вазифаларни амалга ошириш тавсия этилсин:

- маҳаллий бюджетга қўшимча даромад манбаини аниқлаш ҳамда прогноз режаларини белгилаб, ижросини назоратга олиш;

- 2017 йилнинг 3 ва 4-чораклари ҳамда йиллик маҳаллий бюджет даромадларини барча манбалар ҳамда худудлар бўйича тўлиқ ва ўз вақтида тушумини таъминлаш;

- ҳудудларнинг даромад базасини мустаҳкамлаш ва юқори бюджетдан олинаётган субвенция улушини камайтириш бўйича қабул қилинган дастурларнинг ўз вақтида бажарилишини таъминлаш;

- маҳаллий бюджетлардан иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловлар, ижтимоий нафақалар ва пенсия тўловларини тўлиқ ва ўз муддатида амалга оширилишини таъминлаш, уларнинг тижорат банклари томонидан нақд пул билан таъминланиши устидан қатъий назорат ўрнатиш;

- бюджетдан маблағ олувчи муассасалар томонидан ажратилаётган бюджет маблаҚларидан мақсадли ва самарали фойдаланиш, кредитор қарздорликларга йўл қўймаслик чораларини кўриш вазифаси топширилсин.

Вилоят ҳокимлиги молия бош бошқармаси (М.Ҳамдамов) вилоят Назорат-тафтиш бошқармаси (И.Маманов) билан биргаликда бюджет маблағларидан мақсадли ва самарали фойдаланиш устидан тизимли назорат ўрнатсин.

Вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари Ш.Худойбердиев Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси вилоят ҳудудий бошқармаси (С.Холматов) туман ва шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда жойларда бўш турган объектларда тадбиркорликни ривожлантириш чораларини кўрсин.

Вилоят ҳокимлиги молия бош бошқармаси (М.Ҳамдамов)га 2017 йил куз-қиш мавсумида ижтимоий соҳа муассасалари учун кўмир маҳсулотлари харид қилиш мақсадида уларнинг харажатлар сметасида режалаштирилган маблағларни сентябрь ойида тўлиқ молиялаштириш юзасидан Молия вазирлиги билан келишилган ҳолда зарур чораларни кўриш вазифаси юклатилсин.

Ушбу қарор бажарилишини назорат қилиш ҳалқ депутатлари вилоят Кенгашининг маҳаллий бюджетни шакллантириш ва ижро этиш, иқтисодий ислоҳотларни амалга ошириш ва тадбиркорликни ривожлантириш масалалари бўйича доимий комиссияси (З.Каримов) ва вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари (Ш.Худойбердиев)га юклатилсин.

Вилоят Кенгаши раиси                                     Т.Жўраев

2017 йил 28 июль



Киритилган вақти: 28/07/2017 19:21 Кўрилганлиги: 161
 
Қидириш
Жами мурожаатлар: 1472 (100%)
Кўриб чиқилган: 1169 (79%)
Кўриб чиқилмоқда: 303 (21%)
 
Вилоят ҳокимлигининг умумий бўлими
 
 
 
mail@samarkand.uz
 
 
Электрон давлат хизматлари

Электрон давлат хизматлари
Очиқ маълумотлар
Онлайн тизимлар




 
 
 

    Сайтга баҳо беринг

Ҳозир онлайн
Руйхатдан утганлар: 2
Мехмонлар: 11
 
Яндекс.Метрика
Белгиланган матнни укиш учун ушбу тугмани босинг