Бош саҳифа / Маҳаллий кенгаш / Кенгаш томонидан қабул қилинган ҳужжатлар / Халқ депутатлари Самарқанд вилояти кенгашининг
  Чоп этиш версияси  

Халқ депутатлари Самарқанд вилояти кенгашининг

Фуқаролик ишлари бўйича вилоят суди раиси М.Тажибаевнинг, Жиноят ишлари бўйича вилоят суди раиси вазифасини бажарувчи А.Турабовнинг, Маъмурий ишлар бўйича вилоят суди раиси вазифасини бажарувчи Р.Очиловнинг, вилоят Иқтисодий суди раиси М.Бозоровларнинг халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгаи сессиясидаги ахбороти тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёев раислигида 2017 йил 13 июнь куни суд органлари тизимида одил судловни таъминлаш борасидаги ишларнинг аҳволи, муаммолар ва истиқболдаги вазифаларга бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди.

Ўшбу йиғилишда Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш./Мирзиёев «Қонун ва адолат устуворлигини таъминлаш – барча эзгу мақсадларимизга эришишнинг энг муҳим шарти» мавзусида маъруза қилди.

Истиқлол йилларида мамлакатимизда суд ҳокимияти мустақиллигини таъминлаш ва нуфузини ошириш, уни илгариги жазоловчи органдан инсон ҳуқуқ ва эркинликларини ишончли ҳиомя қиладиган, жамиятдаги демократик ўзгаришларнинг муҳим воситаси бўлган институтга айлантиришга қаратилган кенг қамровли ишлар амалга оширилгани қайд этилди.

2017-2021 йилларда Ўзбекситон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясида фуқароларнинг одил судловга эришиш даражасини ошириш, суд ҳокимиятининг чинакам мустақиллигини таъминлаш, инсон ҳуқуқ ва эркинликларини ишончи ҳимоя қилиш кафолатларини кучайтириш суд-ҳуқуқ соҳасидаги ислоҳотларнинг устувор йўналишлари этиб белогиланган.

Судяликка номзодларни танлаш ва лавозимга тайинлаш тизимини тубдан такомиллаштириш, юқори малакали судьялар корпусини шакллантириш мақсадида судьялар ҳамжамиятининг янги органи – Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши ташкил этилган.

Ўзбекистон Республикаси Олий суди суд ҳокимиятининг фуқаролик, жиноий, маъмурий ва иқтисодий судлов соҳасида ягона олий органи сифатида давр талаблари асосида янгидан шакллантирилган.

Суд органларининг жамоатчилик, хусусан, маҳалла, оммавий ахборот воситалари билан ҳамкорликда ишлаш амалиёти жорий этилмоқда.

Айни пайтда қўлга киритилган натижалар билан кифояланиб қолмасдан, соҳа ривожига танқидий ёндашиш, ҳаётнинг ўзи олдимизга қўяётган бир-биридан муҳим ва долзарб вазифаларни самарали ҳам қилиш йўллари ва механизмлари ҳақида билдирилган аниқ таклифлар, амалий ташаббуслар асосида суд идоралари, судьялар фаолиятини бутунлай янгича асосда, самарали ташкил этиш лозимлигига алоҳида эътибор қаратилди.

Кейинги вақтда мамлакатимиз фуқаролари томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг Халқ қабулхоналари ва Виртуал қабулхонасига бўлаётган мурожаатларнинг катта қисми айнан суд идоралари ва судьялар фаолияти билан боғлиқ экани бу йўналишда кўплаб муаммолар мавжудлигидан далолат беради.

 

Фуқаролик, Жиноят, Маъмурий ишлари бўйича ҳамда Иқтисодий суд раисларининг ҳисоботини эшитиб, халқ депутатлари вилоят Кенгаши

ҚАРОР ҚИЛАДИ:

1.                 Фуқаролик ишлари бўйича вилоят суди раиси М.Тажибаевнинг, Жиноят ишлари бўйича вилоят суди раиси вазифасини бажарувчи А.Турабовнинг, Маъмурий ишлар бўйича вилоят суди раиси вазифасини бажарувчи Р.Очиловнинг, вилоят Иқтисодий суди раиси М.Бозоровнинг суд органлари тизимида одил судловни таъминлаш борасидаги ишларнинг аҳволи, муаммолар ва истиқболдаги вазифалар юзасидан берган маълумот учун қабул қилинсин.

2.                 Фуқаролик (М.Тажибаев), Жиноят (А.Турабов), Маъмурий (Р.Очилов) ишлар бўйича вилоят судлари ҳамда вилоят Иқтисодий суди (М.Бозоровга):

тизимда фаолияти кўрсатаётган судьяларнинг аҳоли билан жойларда бир ойда камида бир марта очиқ мулоқот ўтказиш жадвалини белгилаб чиқиш;

Аҳоли билан мулоқотларда суд ходимлари ўз фаолиятлари юзасидан ахборот бериб боришларини ташкил этиш;

Сайёр суд жараёнларини ўтказишга кенг эътибор қаратиш;

Фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш орқали халқимизнинг суд тизимига бўлган ишончини қатъий мустаҳкамлаш, судни том маънода «Адолт қўрғони»га айлантиришга эришиш;

Судлар томонидан кўриладиган ишларни кўриб чиқишда замонавий ахборот-коммуникация технологияларини, жумладан, электрон суд стенографиси, видеоконференцалоқани кенг жорий этишга эришиш тавсия этилсин.

3.                 Халқ депутатлари туман ва шаҳар Кенгашларига жойларда суд органлари томонидан суд тизимида одил судловни таъминлаш борасидаги ишларнинг аҳволи, муаммолар ва истиқболдаги вазифалар юзасидан ахборотларини эшитиб бориш тизимини жорий этиш тавсия этилсин.

4.                 Вилоят телерадиокомпанияси (Ф.Тўраев), СТВ телевидениеси (С.Ражабов), «Зарафшон» ва «Самаркандский вестник» газеталари бирлашган таҳририяти (Ф.Тошев), «Овози Самарқанд» (Б.Жумаев) газеталарига суд органлари томонидан одил судловни амалга ошириш борасида амалга оширилаётган ишларни кенг ёритиб бориш тавсия этилсин.

5.                 Мазкур қарор бажарилишини назорат қилиш халқ депутатлари вилоят Кенгашининг Қонунийлик, ҳуқуқ-тартибот ва фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш масалалари бўйича доимий комиссяси (О.Ахтамов)га юклатилсин.

 

Вилоят Кенгаши сессияси раиси                        Ф.Тошев

 

2017 йил 30 июнь


Охирги ўзгариш: 11/07/2017 20:08 Кўрилганлиги: 126
 
Қидириш
Жами мурожаатлар: 1425 (100%)
Кўриб чиқилган: 1169 (82%)
Кўриб чиқилмоқда: 256 (18%)
 
Вилоят ҳокимлигининг умумий бўлими
 
 
 
mail@samarkand.uz
 
 
Электрон давлат хизматлари

Электрон давлат хизматлари
Очиқ маълумотлар
Онлайн тизимлар




 
 
 

    Сайтга баҳо беринг

Ҳозир онлайн
Руйхатдан утганлар: 1
Мехмонлар: 11
 
Яндекс.Метрика
Белгиланган матнни укиш учун ушбу тугмани босинг