Бош саҳифа / Маҳаллий кенгаш / Кенгаш томонидан қабул қилинган ҳужжатлар / ВИЛОЯТДА АХБОРОТ СОҲАСИДАГИ ИСЛОҲОТЛАРНИНГ БОРИШИ, БУ БОРАДА ВИЛОЯТ МАТБУОТ ВА АХБОРОТ БОШҚАРМАСИ ФАОЛИЯТИНИ РИВОЖЛАНТИРИШ, КИТОБ ДЎКОНЛАРИ ТАШКИЛ ЭТИШ, МАҲАЛЛИЙ КЕНГАШЛАР ДАВРИЙ НАШРЛАРИНИНГ МУАССИСЛАРИ МАСЪУЛИЯТИНИ ЯНАДА ОШИРИШ ҲАҚИДА
  Чоп этиш версияси  

ВИЛОЯТДА АХБОРОТ СОҲАСИДАГИ ИСЛОҲОТЛАРНИНГ БОРИШИ, БУ БОРАДА ВИЛОЯТ МАТБУОТ ВА АХБОРОТ БОШҚАРМАСИ ФАОЛИЯТИНИ РИВОЖЛАНТИРИШ, КИТОБ ДЎКОНЛАРИ ТАШКИЛ ЭТИШ, МАҲАЛЛИЙ КЕНГАШЛАР ДАВРИЙ НАШРЛАРИНИНГ МУАССИСЛАРИ МАСЪУЛИЯТИНИ ЯНАДА ОШИРИШ ҲАҚИДА

Халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг қарори

Ахборот олиш – дунёдаги ҳар бир демократик давлат халқларининг фундаментал ҳуқуқи ҳисобланади. Ахборотнинг очиқлиги ҳар бир фуқаронинг ўз ҳуқуқ ва эркинликларини амалга оширишга қаратилган шахсий манфаатларига ҳамда унинг жамият ва давлат ишларидаги иштирокига қаратилган.

Бугунги кунда вилоятда 47 та газета, 5 та журнал, 90 га яқин матбаа корхоналари, 2 та нашриёт ва 2 та ноширлик бўлимлари фаолият юритмоқда.

Халқ депутатлари вилоят, шаҳар ва туман ҳокимликлари муассислигида 19 та даврий нашрлар мавжуд бўлиб, шундан 3 таси вилоят, 14 таси туман ва 2 таси шаҳар газетасидир. Уларда 157 нафар ижодий ходимлар, 110 нафар олий ва 47 нафар ўрта махсус маълумотга эга кадрлар фаолият юритишмоқда.

Газеталарнинг сўнгги 3 йилликдаги умумий тиражининг ўртача сони 3560 нусхага тўғри келмоқда.

«Зарафшон», «Самаркандский Вестник», «Овози Самарқанд» ва «Самарқанд» газеталари рукн ва жанрлардан фойдаланиш, мақолаларнинг ижтимоий ва тарбиявий аҳамияти таъсирчанлигини ошириш, долзарб мавзуларда тезкор материаллар бериб боришда ижобий натижаларга эришмоқда. Бироқ, айрим туман газеталари ҳақида ҳар доим бундай фикр билдириб бўлмайди. Аксарият туман газеталарининг ойда бир ёки икки маротаба нашр этилиши воқеа-ҳодисалар ҳақидаги хабарларнинг ўз вақтида газетхонларга етказилишига имкон бермаяпти. Бу эса обуна мавсумида газетхонларнинг ҳақли эътирозларига сабаб бўлмоқда.

Шаҳар ва туманларда китоб дўконлари мавжуд. Аммо уларнинг аксариятида китобсеварларга яратилган имкониятлар замон талабларига мос келмайди. Чунки, ушбу китоб дўконлари кичик биноларда жойлашиб, канцелярия маҳсулотлари сотуви ҳам амалга оширилмоқда. Нуробод ва Қўшработ туманларида эса матбуот ва ахборот бошқармаси маълумотларига кўра, умуман китоб дўконлари фаолияти йўлга қўйилмаган.

Юқоридагилардан келиб чиқиб, «Оммавий ахборот воситалари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни ижросини таъминлаш мақсадида халқ депутатлари вилоят Кенгаши ҚАРОР ҚИЛАДИ:

1. Халқ депутатлари вилоят Кенгашининг ижтимоий-маданий ривожланиш масалалари бўйича доимий комиссияси раиси Б.Шарофовнинг «Вилоятда ахборот соҳасидаги ислоҳотларнинг бориши, бу борада вилоят матбуот ва ахборот бошқармаси фаолиятини ривожлантириш, китоб дўконлари ташкил этиш, маҳаллий кенгашлар даврий нашрларининг муассислари масъулиятини ошириш ҳақида»ги ахбороти маълумот учун қабул қилинсин;

2. Вилоят матбуот ва ахборот бошқармаси (Н.Турдибоев) шаҳар ва туманлар ҳокимликлари билан ҳамкорликда:

- туман ва шаҳар ҳокимликларининг даврий нашрлари таҳририятлари моддий-техника базасини мустаҳкамлашга қаратилган чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқилишига;

- Каттақўрғон туман ҳокимлиги муассислигидаги «Каттақўрғон ҳақиқати», Қўшработ туман ҳокимлиги муассислигидаги «Истиқбол сари», Самарқанд туман ҳокимлиги муассислигидаги «Гулобод тонги» газеталарининг бино билан таъминланишига;

- ўз ҳудудларидаги китоб дўконлари фаолиятини тўлиқ қайта кўриб чиқиш ва замонавий китоб марказларининг ташкил этилишига алоҳида эътибор қаратсинлар.

3. Вилоят Адлия бошқармаси (Х.Маматов)га даврий нашрлар ва муассислар ўртасидаги шартномаларни ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш ва хулоса бериш тавсия этилсин.

4. Ўзбекистон Республикасининг «Давлат ҳокимияти ва бошқарув органлари фаолиятининг очиқлиги тўғрисида»ги Қонуни талабларидан келиб чиқиб, вилоятдаги давлат ҳокимияти ва хўжалик бошқаруви органларида расмий веб-сайтларни мунтазам ишлатиш, улардаги ахборот ва янгиликларни доимий янгилаб бориш бўйича тизим раҳбарларига қатъий чоралар ишлаб чиқиш тавсия этилсин.

5. Шаҳар ва туманлар ҳокимликлари мавжуд китоб дўконлари ҳолатини танқидий ўрганган ҳолда улар фаолиятини янада такомиллаштириш ҳамда китоб дўконлари ташкил этилмаган ҳудудларда китоб дўконлари ташкил этиш учун бино ёки ер ажратиш чораларини кўриш тавсия этилсин.

6. Халқ депутатлари вилоят Кенгашининг маҳаллий бюджетни шакллантириш ва ижро этиш, иқтисодий ислоҳотларни амалга ошириш ва тадбиркорликни ривожлантириш масалалари бўйича доимий комиссияси (З.Каримов), вилоят молия бошқармаси (А.Каримов) билан ҳамкорликда:

- Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси раёсатининг 2015 йил 9 декабрдаги мажлиси баёнига асосан вилоят матбуот ва ахборот бошқармасини маҳаллий бюджет ҳисобидан молиялаштириб бориш масаласини ўрганиб чиқсин ва хулоса бериш топширилсин.

7. Мазкур қарор ижросини назорат қилиш халқ депутатлари вилоят Кенгашининг ижтимоий-маданий ривожланиш масалалари бўйича доимий комиссияси (Б.Шарофов) ва вилоят ҳокимининг ўринбосари Х.Хўжаёров зиммасига юклансин.

Вилоят Кенгаши раиси З.Мирзаев

2016 йил 19 январь


Киритилган вақти: 20/01/2016 18:59 Кўрилганлиги: 566
 
Қидириш
Жами мурожаатлар: 1424 (100%)
Кўриб чиқилган: 1169 (82%)
Кўриб чиқилмоқда: 255 (18%)
 
Вилоят ҳокимлигининг умумий бўлими
 
 
 
mail@samarkand.uz
 
 
Электрон давлат хизматлари

Электрон давлат хизматлари
Очиқ маълумотлар
Онлайн тизимлар




 
 
 

    Сайтга баҳо беринг

Ҳозир онлайн
Руйхатдан утганлар: 2
Мехмонлар: 15
 
Яндекс.Метрика
Белгиланган матнни укиш учун ушбу тугмани босинг