Бош саҳифа / Маҳаллий кенгаш / Кенгаш томонидан қабул қилинган ҳужжатлар / ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИДА ЁШЛАРГА ОИД ДАВЛАТ СИЁСАТИНИ АМАЛГА ОШИРИШГА ҚАРАТИЛГАН ҚЎШИМЧА ЧОРА-ТАДБИРЛАР ДАСТУРИ ИЖРОСИ ҲАҚИДА
  Чоп этиш версияси  

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИДА ЁШЛАРГА ОИД ДАВЛАТ СИЁСАТИНИ АМАЛГА ОШИРИШГА ҚАРАТИЛГАН ҚЎШИМЧА ЧОРА-ТАДБИРЛАР ДАСТУРИ ИЖРОСИ ҲАҚИДА

Халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг ҚАРОРИ

“Ўзбекистон Республикасида ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширишга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар дастури” ижросини таъминлаш юзасидан вилоятда бир қатор ишлар амалга оширилган.

Вилоятнинг барча маҳаллаларида ижодий мулоқотлар ўтказилиб, таниқли санъаткор, рассом, шоир ва ёзувчилар жойларда ёшлар билан мастер-класс машғулотлари ўтиб, иқтидорли ёшларга кенг имкониятлар яратилганлигини тарғибот қилган.

“Биз буюк юрт фарзандимиз!” шиори остида ўтган ёшлар фестивалида вилоятдаги 1 миллион нафардан ортиқ йигит-қизлар фаол қатнашган. Вилоят ҳокимлиги ташаббуси билан икки йилдан буён “Янги овозлар” танлови ташкил этилиб, унда жорий йилда 618 нафар иқтидорли ёшлар иштирок этган.

Умумтаълим мактаблари ўқувчиларининг ҳуқуқий билимларини мустаҳкамлаш мақсадида ташкил этилган “Ҳуқуқ билимдонлари” кўрик-танловида 110 минг нафарга яқин ёшлар қамраб олинган.

Касб-ҳунар коллежлари ва академик лицейларида “Сиз қонунни биласизми?” кўрик-танловининг саралаш босқичлари билан биргаликда жами 15100 нафар ўқувчи-ёшлар иштирок этган.

Олий таълим муассасалари талабаларининг сиёсий ва ҳуқуқий билимларини мустаҳкамлаш мақсадида “Тафаккур синовлари” Республика кўрик-танлови 8 та олий таълим муассасасида ўтказилиб, лойиҳада 3130 нафар талаба-ёшлар фаол қатнашган.

Ёшларнинг замонавий техника ва технологияларга бўлган қизиқишларини қўллаб-қувватлаш, уларда ижодий тафаккур ва яратувчанлик қобилиятини ривожлантириш мақсадида “Инновацион ғоялар” III вилоят танловида олий ўқув юртларининг 2500 нафар ёшлари қамраб олинган ҳолда ўтказилган.

Ёш тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш мақсадида “Камолот”дан кафолат” лойиҳаси ва “Йилнинг энг яхши ёш тадбиркори” танловини ўтказиш бўйича ташкилий ишлар амалга оширилмоқда.

Шунингдек, ёшларга истеъмол кредити ажратиш тизимини такомиллаштириш мақсадида марказий банк вилоят бош бошқармаси ва тижорат банклари томонидан 2016 йилнинг биринчи чораги давомида 37 ёш оилага 315 миллион сўм ва 21 оилага 219 миллион сўм ипотека кредитлари ажратилган.

Юқоридагилардан келиб чиқиб, халқ депутатлари вилоят Кенгаши ҚАРОР ҚИЛАДИ:

1. Халқ депутатлари вилоят Кенгашининг Ёшлар сиёсати ва соғлом авлодни тарбиялаш масалалари бўйича доимий комиссияси раиси З.Шодиеванинг Ўзбекистон Республикасида ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширишга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар дастури ижроси ҳақидаги ахбороти маълумот учун қабул қилинсин.

2. Шаҳар ва туман ҳокимликлари, давлат ва бошқарув органлари раҳбарларига:

- дастур ижроси учун шахсан масъул эканлиги таъкидлаб ўтилиб, дастурда белгиланган тадбирларни бажариш учун шароитларни яратиб бериш;

- ҳар йили камида икки марта ёшлар билан очиқ мулоқот ўтказиш;

- ёшлар билан боғлиқ тадбирларга ота-оналар ва кенг жамоатчиликни жалб этиш чораларини кўриш тавсия этилсин.

3. Вилоят ҳокимлиги маданият ва спорт ишлари (К.Мизамов), вилоят ўрта махсус касб-ҳунар таълими (Р.Юлдошев), вилоят халқ таълими (А.Умаров) бошқармаларига иқтидорли ёшлар билан боғлиқ ижодий танловларнинг юксак савияда, ошкора ва адолатли бўлишини таъминлаш борасидаги ишларни янада такомиллаштириш тавсия этилсин.

4. Халқ депутатлари вилоят, шаҳар ва туман кенгашларининг Ёшлар сиёсати ва соғлом авлодни тарбиялаш масалалари бўйича доимий комиссияларига ҳар чорак якунига кўра мазкур дастур ижроси аҳволини ўрганиш, муҳокама қилиш, бу борадаги камчиликларни бартараф этиш юзасидан таклифлар ишлаб чиқиш тавсия этилсин.

5. “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати вилоят кенгаши (А.Асланов)га дастур ижроси бўйича мунтазам мониторинг олиб бориш, натижаси бўйича вилоятдаги барча оммавий ахборот воситаларидан кенг фойдаланган ҳолда вилоят жамоатчилигини хабардор қилиб бориш тавсия этилсин.

6. Ушбу қарор ижросини таъминлаш ва назорат қилиш халқ депутатлари вилоят Кенгашининг Ёшлар сиёсати ва соғлом авлодни тарбиялаш масалалари бўйича доимий комиссияси (З.Шодиева) ва вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари (Ҳ.Оқбўтаев) зиммасига юклатилсин.

 

Вилоят Кенгаши раиси  З.Мирзаев

2016 йил 13 май


Киритилган вақти: 20/05/2016 20:55 Кўрилганлиги: 621
 
Қидириш
Жами мурожаатлар: 1424 (100%)
Кўриб чиқилган: 1169 (82%)
Кўриб чиқилмоқда: 255 (18%)
 
Вилоят ҳокимлигининг умумий бўлими
 
 
 
mail@samarkand.uz
 
 
Электрон давлат хизматлари

Электрон давлат хизматлари
Очиқ маълумотлар
Онлайн тизимлар




 
 
 

    Сайтга баҳо беринг

Ҳозир онлайн
Руйхатдан утганлар: 1
Мехмонлар: 7
 
Яндекс.Метрика
Белгиланган матнни укиш учун ушбу тугмани босинг