Бош саҳифа / Маҳаллий кенгаш / Кенгаш томонидан қабул қилинган ҳужжатлар / ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ВИЛОЯТ КЕНГАШИНИНГ МАҲАЛЛИЙ БЮДЖЕТНИ ШАКЛЛАНТИРИШ ВА УНИ ИЖРО ЭТИШ, ИҚТИСОДИЙ ИСЛОҲОТЛАРНИ АМАЛГА ОШИРИШ ВА ТАДБИРКОРЛИКНИ РИВОЖЛАНТИРИШ МАСАЛАЛАРИ ҲАМДА ЁШЛАР СИЁСАТИ ВА СОҒЛОМ АВЛОДНИ ТАРБИЯЛАШ МАСАЛАЛАРИ БЎЙИЧА ДОИМИЙ КОМИССИЯЛАРИ ТОМОНИДАН ТАЙЁРЛАНГАН ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИНИНГ 2010 ЙИЛ 28 ИЮЛДАГИ ПФ-4232-СОНЛИ ФАРМОНИНИНГ ИШТИХОН ТУМАНИДАГИ ИЖРОСИ ҲАҚИДА
  Чоп этиш версияси  

ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ВИЛОЯТ КЕНГАШИНИНГ МАҲАЛЛИЙ БЮДЖЕТНИ ШАКЛЛАНТИРИШ ВА УНИ ИЖРО ЭТИШ, ИҚТИСОДИЙ ИСЛОҲОТЛАРНИ АМАЛГА ОШИРИШ ВА ТАДБИРКОРЛИКНИ РИВОЖЛАНТИРИШ МАСАЛАЛАРИ ҲАМДА ЁШЛАР СИЁСАТИ ВА СОҒЛОМ АВЛОДНИ ТАРБИЯЛАШ МАСАЛАЛАРИ БЎЙИЧА ДОИМИЙ КОМИССИЯЛАРИ ТОМОНИДАН ТАЙЁРЛАНГАН ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИНИНГ 2010 ЙИЛ 28 ИЮЛДАГИ ПФ-4232-СОНЛИ ФАРМОНИНИНГ ИШТИХОН ТУМАНИДАГИ ИЖРОСИ ҲАҚИДА

Халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг Қарори

Халқ депутатлари вилоят Кенгашининг Маҳаллий бюджетни шакллантириш ва ижро этиш, иқтисодий ислоҳотларни амалга ошириш ва тадбиркорликни ривожлантириш масалалари бўйича ва Ёшлар сиёсати ва соғлом авлодни тарбиялаш масалалари бўйича доимий комиссиялари ҳамкорлигида Ўзбекистон Республикаси Президентининг мазкур Фармонининг Иштихон туманидаги ижроси ўрганилганда қуйидагилар аниқланган.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2010 йил 28 июлдаги ПФ-4232-сонли “Таълим муассасаларининг битирувчиларини тадбиркорлик фаолиятига жалб этиш борасидаги қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони ижросини таъминлаш мақсадида вилоят ҳокимлиги ҳузуридаги Мувофиқлаштирувчи Кенгаши 2016 йил 3 февралдаги 1-сонли йиғилиш қарори асосида Иштихон туманида 2015-2016 ўқув йилида касб-ҳунар коллежлари битирувчилари бандлигини таъминлаш бўйича чора-тадбирлар дастури ишлаб чиқилган.

Дастурга асосан туман ҳокимлиги, касб-ҳунар коллежлари ҳамда масъул корхона ва ташкилотлар билан ҳамкорликда бир қатор ишлар амалга оширилган. Туман ҳокимлиги ҳудудни комплекс ривожлантириш йиғма бўлими, молия бўлими, меҳнат маркази ва бошқа ташкилотлар ҳамкорлигида туманда кичик мутахассисликларга эҳтиёжи мавжуд бўлган мулкчилик шаклидан қатъий назар, барча корхона ва ташкилотлар рўйхатлари соҳалар кесимида аниқланган.

2015-2016 ўқув йилида 11 та касб-ҳунар коллежларини 34 мутахассислик бўйича жами 4416 нафар (шундан қизлар 2344 нафар) ёшлар битириб чиқиши аниқланиб, мутахассислигини акс эттирувчи электрон маълумотлар (ACCESS) базасига киритилган.

Битирувчиларни ишлаб чиқариш амалиётларини ўташлари ва келгусида ишга жойлашиши учун мавжуд 1123 та корхона ва ташкилотлар билан 4379 нафар битирувчилар ўртасида тўрт томонлама шартномалар тузилган.

Шу билан биргаликда, туманда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2010 йил 28 июлдаги “Таълим муассасаларининг битирувчиларини тадбиркорлик фаолиятига жалб этиш борасидаги қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони талаблари тўлиқ бажарилмоқда, деб бўлмайди.

Жумладан, коллеж битирувчиларини ишга жойлаштиришда эътиборсизлик ва масъулиятсизликка йўл қўйилиб, битирувчилар билан тўрт томонлама шартнома тузишда расмиятчилик ҳолатлари мавжуд. Туманда йигит-қизларни хизмат соҳасига йўналтириш ва жалб этиш соҳасида қатъий режа асосида иш олиб борилмаган. Бу борадаги сунъий тўсиқлар ота-оналар ва битирувчилар эътирозига сабаб бўлмоқда.

Юқоридагилардан келиб чиқиб, халқ депутатлари вилоят Кенгаши ҚАРОР ҚИЛАДИ:

1. Халқ депутатлари вилоят Кенгашининг Маҳаллий бюджетни шакллантириш ва ижро этиш, иқтисодий ислоҳотларни амалга ошириш ва тадбиркорликни ривожлантириш масалалари ҳамда Ёшлар сиёсати ва соғлом авлодни тарбиялаш масалалари бўйича доимий комиссиялари томонидан тайёрланган “Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2010 йил 28 июлдаги ПФ-4232-сонли “Таълим муассасаларининг битирувчиларини тадбиркорлик фаолиятига жалб этиш борасидаги қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонининг Иштихон туманидаги ижроси юзасидан ахбороти маълумот учун қабул қилинсин.

2. Иштихон туманида коллеж битирувчиларини ишга жойлаштириш борасидаги ишлар талаб даражасида эмаслиги қайд этиб ўтилсин.

3. Иштихон туман ҳокимлиги (Ш.Неъматов)га:

- бир ой муддатда туманда 2016-2017 йилда ташкил этилиши зарур бўлган хизмат шохобчалари дастурини ишлаб чиқиб, туман газетасида эълон қилиш, уларни ташкил этиш масалалари бўйича коллеж битирувчилари ўртасида кенг тарғибот ишларини ташкил этиш;

- тўрт томонлама тузилаётган шартномаларни қаттиқ назоратга олиш;

- мулкчилик шаклидан қатъий назар, тумандаги корхоналар раҳбарлари ва табдиркорлик субъектлари билан Фармон ижроси бўйича махсус семинарлар ташкил этиш тавсия этилсин.

4. Халқ депутатлари Иштихон тумани Кенгаши ва унинг тегишли доимий комиссияларига ўз режалари асосида ёшларни ишга жойлаштиришга оид масалаларни мунтазам ўрганиб, муҳокама қилиб, бу борадаги камчиликларни бартараф этиш чораларини кўриш тавсия этилсин.

5. Тумандаги коллежлар раҳбарларига:

- тўрт томонлама шартномани тузишда расмиятчиликка йўл қўймаслик чораларини кўриш;

- ўқувчилар амалиёти даврида уларнинг амалиёт жойида ўзи танлаган касбни пухта эгаллаши учун зарур чора-тадбирларни амалга ошириш;

- коллежда таниқли касб эгалари билан ўқувчиларнинг учрашувларини ташкил этиш;

- коллежда туманда яратиладиган иш ўринлари ҳақида маълумот берувчи бурчаклар очиш тавсия этилсин.

6. Тумандан сайланган вилоят Кенгаши депутатлари ўз сайлов округларида ёшларни ишга жойлаштириш юзасидан тушунтириш ишларини кучайтирсинлар.

7. Ушбу қарор ижросини таъминлаш халқ депутатлари вилоят Кенгашининг Ёшлар сиёсати ва соғлом авлодни тарбиялаш масалалари бўйича доимий комиссияси (Шодиева) ва вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари (Оқбўтаев) зиммасига юклатилсин.

Вилоят Кенгаши раиси З.Мирзаев

2016 йил 13 май


Киритилган вақти: 20/05/2016 16:35 Кўрилганлиги: 445
 
Қидириш
Жами мурожаатлар: 1424 (100%)
Кўриб чиқилган: 1169 (82%)
Кўриб чиқилмоқда: 255 (18%)
 
Вилоят ҳокимлигининг умумий бўлими
 
 
 
mail@samarkand.uz
 
 
Электрон давлат хизматлари

Электрон давлат хизматлари
Очиқ маълумотлар
Онлайн тизимлар




 
 
 

    Сайтга баҳо беринг

Ҳозир онлайн
Руйхатдан утганлар: 2
Мехмонлар: 3
 
Яндекс.Метрика
Белгиланган матнни укиш учун ушбу тугмани босинг